Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Амалий машғулотнинг технологик харитаси


Download 6.72 Mb.
bet59/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Амалий машғулотнинг технологик харитаси

Фаолият босқичлари

Фаолият мазмуни

Ўқитувчи

Талабалар

Тайёргарлик босқичи



Мавзуни белгилаб беради, таълим мақсадлари қўяди ва ўқув натижаларини режалаштиради.
Қўйилган таълим мақсадига мос келадиган билим олишга оид ўқув топшириқлари ишлаб чиқади (1-илова).
Гуруҳлар ички гуруҳ самарали ишларини таъминлайдиган учун ёзма йўриқномалар тайёрлайди (2-илова).




1-босқич
Ўқув машғулотига кириш
(10 дақ.)



1.1. Машғулот мавзусини, унинг мақсадлари ва режалаштирилган натижаларни, уни ўтказиш тартибини эълон қилади
1.2.Талабалар билимини фаоллаштириш мақсадида мавзу саволлари бўйича суҳбат ўтказади (3-илова). Бошқа талабаларнинг батафсил жавобларини, тўлдиришларини тинглайди. Муҳокама жараёнида талабалар ўзлаштирган билимлар етарлилигини аниқлайди.

Тинглайдилар
Саволларга жавоб берадилар



2-босқич
Асосий босқич
(55 дақ.)



2.1. Талабаларни кичик гуруҳларга ажратади. Ўқув топшириқлари тарқатади. Иш якунлангач, қандай натижалар кутилишини тушунтиради. Ҳар кимнинг ва бутун гуруҳнинг натижаларини баҳолаш мезонларини тушунтиради (4-илова).
2.2. Топшириқни гуруҳ бўлиб бажариш бўйича йўриқномани доскага илиб қўяди.
2.4. Гуруҳ ишларини ташкиллаштиради. Кузатувчи сифатида қатнашади. Бироқ бунда:

  • ишлаётган гуруҳларни назорат қилади, лекин уларга раҳбарлик қилмайди;

  • якка тартибда ишлашга, муайян топшириқни бажариш учун зарур бўлган кўникмаларни шакллантиришга эътибор қаратади. Топшриқни бажариш бўйича ишлар қанчалик бажарилганини билиш мақсадида саволлар беради;

  • талабаларнинг ишлари боришини шарҳлайди, уларнинг ютуқларини баҳолашга алоқадор муайян ахборот беради. Муайян танбеҳлар беради.

2.6. Тақдимот бошланганини эълон қилади. биргаликда муҳокама қилиш ва баҳолаш учун иш натижаларини хабар қилиш учун гуруҳлар вакилларини тайинлайди.
2.7. Топшириқни бажариш давомида материалнинг ўзлаштирилганлигини аниқлаш учун гуруҳ иш натижаларини текширишни ташкил қилади.



Кичик гуруҳларга бўлинадилар.
Ўқув материали ва йўриқнома билан танишади.
Гуруҳ ишларини режалаштиради. Топшириқ савол-ларини гуруҳ ичида тақсимлайди. Уларни якка тартибда бажаради.
Индивидуал натижаларни баҳолайди.
Ўқув топшириғи бўйича гуруҳда ишлашнинг умумий натижасини шакллантиради ва тақдимотга тайёрлайди.
Гуруҳ вакиллари иш натижалари хақида хабар беради
Ҳар бир гуруҳ бир-бирини тек-шириш учун са-воллар тайёрлай-ди ва бошқа гуруҳ вакилларига беради.

3-босқич
Якуний босқич
(15дақ.)

3.1. Гуруҳларнинг иш натижаларини таҳлил қилади.
3.2. Топшириқнинг бажарилишига якун ясайди.
3.3. Мустақил ишлаш учун топшириқ беради: мавзу бўйича маърузалар матни ўқиш.






1-илова

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling