Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Билимларни фаоллаштириш учун саволлар (блиц-сўров)


Download 6.72 Mb.
bet67/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Билимларни фаоллаштириш учун саволлар (блиц-сўров)

  1. Маркетинг воситалари ёрдамида эҳтиёжлар шаклланишига қандай таъсир кўрсатиш мумкин?

  2. Бозор тадқиқоти ўтказишнинг асосий сабабларини санаб беринг.

  3. Бозорни сегментлашни ўтказишдан мақсад нима?

  4. Бозорни сегментлаш жараёни қандай босқичлардан ўтади?

  5. Бозор тадқиқотлари ўтказишда қайси вазифалар ҳал этилади?

  6. Товарни жойлаштириш нимани англатади?



2-илова


Муаммони ҳал қилиш вариантларини баҳолаш тизими:
1. Ҳар бир қатнашчи 1 балл олади. У ҳаммасини бир вариантга бериши ёки ўз вариантини баҳолашга қўшмасдан иккига тақсимлаши мумкин (0.5:0.5, 0,3:0,7 ва ҳ.к.).
2. Ҳар бир вариант бўйича олинган барча баллар жамланади. Энг кўп балл олган вариант ютиб чиқади. Тортишув юзага келганда овозга қўйишни амалга ошириш мумкин.


Муаммони ҳал қилиш вариантларини баҳолаш жадвали
(баллда)

Қатнашчилар

Муаммони ҳал қилишнинг муқобил вариантлари

1

2

3

4

N

А
















Б
















В
















N
















Сумма


















3-илова


КЕЙС-СТАДИ
1. Маркетинг вазияти
1990 йилнинг бошида Ленгорисполком қарори билан Ленинград гўшт комбинати ҳудудида маҳсулот ишлаб чиқаришдан қолган суяк чиқитларини қайта ишлаш ва қуруқ оқсил ярим тайёр маҳсулоти чиқариш бўйича кичик завод қурилди. Қуруқ оқсил ярим тайёр маҳсулоти саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган ва шўрва кукунига сублимацияланган гўшт ўрнига қўшилади.
Завод бозор эҳтиёжларини ҳисобга олмасдан қурилган. Ушбу қарор гўшт комбинатида ишлаб чиқаришнинг чиқитсиз бўлишини таъминлаш ва кукун ҳолидаги шўрвалар баҳосини арзонлаштириш заруратига асосланган.
Тайёр маҳсулот учун мижозлар излашда сотув бўими катта қийинчиликларга дуч келди: Ленинградда биронта маҳсулот истеъмолчиси топилмади, фақат Москва кукун ҳолидаги шўрвалар ишлаб чиқариш синов-экспериментал озиқ-овқат комбинатигина қуруқ оқсил ярим тайёр маҳсулоти етказиб бериш ҳақида шартнома тузди.
Бироқ ярим йилдан кейин Москва озиқ-овқат комбинати ҳам ушбу таркибий қисм қўшилган кукун ҳолидаги шўрваларга истеъмолчиларда таркибида сублимацияланган гўшт бўлган шўрвалардан кўра эҳтиёж камлиги сабабли бу маҳсулотдан воз кечди.
Шундай қилиб, қуруқ оқсил ярим тайёр маҳсулоти ишлаб чиқарувчи завод инқироз ҳолатига тушиб қолди. Шунда завод раҳбарияти оқсил ярим тайё маҳсулотидан кукун ҳолидаги бульон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида қарор қабул қилади. Бундай бульон унчалик қиммат эмас ва сақлаш муддати 6 ойни ташкил қилади. Ушбу маҳсулотга умумий овқатланиш тизими, геология-разведка ва ўмончилик ташкилотларида талаб катта бўилиши тахмин қилинди. Кукун ҳолидаги бульонларни 20 кг.ли полиэтилен қопларга қадоқлашга қарор қилинди.
Бу ерда ҳам ўйлаб чиқилган реал иш бермади: суткасига 2 тонна миқдорида чиқарилган кукун ҳолидаги бульонга кутилган талаб билдирилмади. Умумий овқатланиш тизими маҳсулотни кичик ҳажмда сотиб олди, геология-разведка ва ўмончилик ташкилотлари уларда консервалар харид қилиш фонди тугаганлиги сабабли бу маҳсулотни сотиб олмадилар. Корхона яна рентабелсиз бўлиб қолди.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling