Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet177/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Жуда юқори нарх
Бу нархда талаб шаклланмайди

Мумкин бўлган нарх
Маҳсулот Рақобатчи- Товарнинг
таннархи лар нархи тенги йўқ
хусусиятлари



15-чизма. Нарх белгилашдаги асосий мулоҳазалар

Келтирилган 15-чизма маълумотларида кўрсатилганидек, товарнинг мумкин бўлган минимал нархи маҳсулот таннархи асосида аниқланса, мумкин бўлган максимал нархи эса товарнинг бошқа товарлардан фарқ қилувчи қандайдир тенги йўқ хусусиятлари асосида аниқланади.





16-чизма. Нарх белгилаш услублари
Корхона нарх шаклланиши муаммосини ечар экан, у юқорида келтирилган мулоҳазалардан бирини танлаб иш кўради. Бунда корхона танланган услуб товарнинг аниқ нархини ҳисоблашда тўғри эканлигига ишониб фаолият юритади. Қуйидаги 16-чизмада нарх белгилашнинг 3 хил усули кўрсатилган.
Нарх белгилашнинг харажатларни ҳисоблашга асосланган усули. Бу усул энг оддий ҳисобланиб, маҳсулот таннархига шу маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача етказиб беришгача бўлган жараёнда вужудга келадиган харажатларни ва корхонанинг оладиган фойдасини қўшишга асосланади. Буни мисолларда тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Мисол учун қандайдир бир маҳсулотни ишлаб чиқариш қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:
Ўзгарувчан харажатлар – 100 сўм
Доимий харажатлар – 2000000 сўм
Сотиш ҳажми режаси (V) – 2000 дона
Шу кўрсаткичлар асосида маҳсулот таннархини (Т) ҳисоблаймиз.

Доимий харажатлар 2000000


Т = Ўзгарувчан харажатлар + ---------------------------- = 100 + ------------ =
V 2000
= 100 + 1000 = 1100 сўм.
Маҳсулот таннархи 1100 сўмни ташкил этар экан.
Энди, деяйлик ишлаб чиқарувчи улгуржи воситачига сотиладиган маҳсулот ҳажмидан 20 фоиз фойда кўрмоқчи. У ҳолда сотиш нархи (Н) қуйидагича топилади:

Т 1100 1100


Н = ----------------- = ------------ = ----------- = 1375 сўм.
1-устама 1 – 0,2 0,8

Демак, ишлаб чиқарувчининг фойдаси 1375 – 1100 = 275 сўмни ташкил этади.


Улгуржи савдо қилувчи, ўз навбатида, сотилган маҳсулот ҳажмидан 20 фоиз миқдорида фойда кўришни хоҳласа у ҳолда маҳсулотнинг сотилиш нархи қуйидагича топилади:

1375 + 1375 сўмдан 20 фоиз = 1375 + 275 = 1650 сўм.


Ҳар хил товарлар учун савдо устамалари бир-биридан фарқ қилади. Нархни аниқлашга бундай ёндашувда бозор талаби ва рақобатчилар нархи ҳисобга олинмайди. Бундан ташқари, сотиладиган маҳсулотнинг ҳажмини аниқлаш қийин бўлганлиги сабабли, ишлаб чиқариш харажатларининг ҳажмини аниқлашда ҳам қийинчилик туғилади. Шунга қарамасдан, баҳони аниқлашнинг бу усули тез-тез қўлланилади, чунки бу усул оддий ва тушунарлидир. Нарх белгилашнинг харажатларни ҳисоблашга асосланган услубларидан яна бири зарарсизлик ва мақсадли фойдани таъминлашнинг таҳлили асосида олиб бориладиган усул ҳисобланади.


Зарарсизлик ва мақсадли фойдани таъминлашнинг таҳлили асосида нарх белгилаш усули. Маълумки, ҳар бир корхона маълум бир фойдани кўзлаб нарх қўйишга интилади. Нархлаштиришнинг бу усули зарарсизлик графигига асосланади. Зарасизликнинг гипотетик графиги 17-чизмада кўрсатилган.





Ялпи даромад

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling