Н2
Ноэластик талаб
Н1
Талаб
0
Т2 Т1
а
Н21
Эластик талаб
Н11
0
Талаб
Т21 Т11
б
14-чизма. Нарх қайишқоқлиги
Бунда нархнинг ўша даражадаги ўзгариши талабнинг кескин пасайишини келтириб чиқарганлиги учун талаб эластик ҳисобланади. Шундай қилиб, талабнинг нарх эластиклиги нарх ўзгаришига харидорнинг сезгирлигини товарлар ҳажми нуқтаи назаридан аниқлайди. Талабнинг нархга боғлиқ ҳолдаги эластиклиги – бу товарнинг нархи бир фоиз ўзгариши натижасида уларнинг сотиш ҳажми ўзгаришининг фоизларда ифодаланишидир ва у қуйидагича аниқланади :
Сотишлар ҳажмининг ўзгариш фоизи
Талаб эластиклиги =
Нархнинг ўзгариш фоизи
Агар бозор бир хил эҳтиёжларни қондириш қобилиятига эга бўлган кўп сонли товар ва хизматлар билан тўйинган бўлса, талабнинг нарх эластиклиги бирдан катта бўлади. Талаб эластиклигини аниқлаш асосида сотиш ҳажмини ошириш учун нархларга қандай йўналишда таъсир этишни, рақобатчи сотаётган товар маркаларидан қайси бири кўпроқ бозор кучига эга эканлигини билиб олиш мумкин бўлади.
Нарх шаклланиши услубларини танлаш
Корхона товарга бўлган талабни, товар ишлаб чиқариш учун сарф бўлган ялпи харажатларни ҳисоблаб чиқиб ва рақобатчилар нархини ўрганиб, ўзининг товарига нарх шаклланиш услубларини белгилайди. Одатда, товарнинг нархи жуда паст ва жуда юқори ҳам бўлмасдан, балки шу икки кўрсаткич оралиғида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг сабаби шундаки, паст нарх фойдани таьминламайди, юқори нарх эса талабни шакллантирмайди.
Қуйидаги 15-чизмада корхона раҳбарининг уч мулоҳаза асосида ўз товарига нарх белгилаши келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |