Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


-бўлим. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР ВА УЛАРНИНГ МАЗМУНИ


Download 6.72 Mb.
bet224/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

5-бўлим. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР ВА УЛАРНИНГ МАЗМУНИ


Аутсорсинг
Аутсорсинг (инглиз тилидан олинган бўлиб ташқи манбалардан фойдаланиш) – маълум бир бизнес-функцияни четдан жалб қилинган ташкилотлар томонидан бажариш деган маънони англатади. Аутсорсинг бугунги кунда аниқ рақобат устунлигига эришишга имконият яратиб берувчи ҳозирги замон бизнес-моделларидан бири ҳисобланади.


Айрибошлаш
Айрибошлаш – бирон-бир шахсдан ўзига керакли бўлган объектни олиш учун унинг эвазига бирон-бир нарсани таклиф этиш акти (ҳаракати).


Асосий эхтиёжлар
Инсоннинг ҳаёти учун энг керак бўлган эхтиёжларни қондиришдир. Улар қуйидагилардир: озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва уй-жойлар.


Бизнес нима?
Бизнес сўзи инглизча бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда кишиларнинг фойда олишга қаратилган (эҳтиёж ва муҳтожликни қондириш натижасида) тадбиркорлик фаолиятидир.
Бизнесмен (Тадбиркор) сўзи биринчи мартаба Европа сиёсий иқтисодида 18-асрда пайдо бўлиб, у «Мулк эгаси» деган маънони ҳам билдиради. Жумладан Адам Смит тадбиркорни мулк эгаси сифатида таърифлаб, уни фойда олиш учун қандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш учун иқтисодий таваккалчиликка борадиган кишидир деган. Тадбиркорнинг ўзи, ўз ишини режалаштиради, ишлаб чиқаришни ташкил этади, маҳсулотни сотади ҳамда натижаларига ўзи хўжайинлик қилади.


Бозор ва унинг турлари
Бозор оддий сўз билан айтганда – бу иқтисодий айрибошлаш шаклидир. Бошқача айтганда бозорни айрибошлаш соҳаси ҳам дейдилар ва уни савдо билан аралаштирмаслик керак. Бозор бу – иқтисодий категориядир, савдо эса – бу иқтисодиётнинг алоҳида бир тармоғидир.
Маркетинг фанида бозорнинг таърифи қуйидагича ёритилган. «Бозор – бу мавжуд ва потенциал харидорларнинг йиғиндисидан иборатдир».
Агар талаб таклифдан кўп бўлса «Сотувчи бозори»дейилади; агар таклиф талабдан кўп бўлса «Харидор бозори» дейилади.
Бозорнинг сиғими – йил давомида унда сотиладиган товарларнинг ҳажми (физик ўлчовда ёки қиймат кўринишида) билан ўлчанади.
Бозорнинг турлари қуйидагилар:
1. Жахон бозори (ривожланган давлатлар киради).
2. Регионал бозор (умумий бозор ва ҳоказолар).
3. Миллий бозор (Миллий ҳудуд киради).
4. Маҳаллий жой (ўз) бозори (бир ёки икки районлар киради).
5. Айрим товарлар ёки хизматлар бозори.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling