Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet232/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Маркетинг режаси
Маркетинг режаси – бу маркетинг фаолияти стратегиялари, мақсадлари йиғиндиси бўлиб, уларни маълум бир вақт оралиғида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар киради. Бизда маркетинг режасини – маркетинг дастури ҳам дейилади. Маркетинг режаси корхонанинг ҳар бир стратегик хўжалик бирлиги, алоҳида маҳсулот турларини алоҳида бозорлар ҳамда маркетинг компрлексининг барча элементлари бўйича ишлаб чиқилади.


Маркетинг режасининг пировард мақсадлари қуйидагилар:
-бир-бирларининг фаолияти чамбарчас боғлиқ бўлган, кўп сонли шахслар ҳаракатини уйғунлаштириш;
-кутилаётган ҳаракатларнинг ривожланишини аниқлаш;
-ташқи муҳитда юзага келадиган ўзгаришларга доимо тайёр бўлиш;
-фавқулодда ҳодисалар юзага келганда, рационал бўлмаган ҳаракатларни камайтиришга эришиш;
-ижрочилар ўртасидаги ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштиришга эришиш ва бошқаларга.


Маркетинг изланиши
Маркетинг изланиши (тадқиқоти) – бу товарлар ва хизматлар маркетингига боғлиқ бўлган ахборотларни доимо йиғиш, акс эттириш ва таҳлил қилишдан иборат.
Маркетинг ахборотлари
Маркетинг ахборотлари – фирманинг (корхонанинг) маркетинг режасини ёки унинг қандайдир элементларини ишлаб чиқишда, ҳаётга тадбиқ этишда ҳамда қайта кўришда ишлатилади.


Маркетинг назорати
Маркетинг назорати – бу маркетинг стратегияси ва режасини амалга оширишда юзага келадиган натижаларни ўлчаш ҳамда уларга баҳо бериш жараёни бўлиб, у орқали корхона ҳаракатлари самарадорлиги тартибга солинади ҳамда маркетинг мақсадларига эришиш таъминланади.
Маркетинг назоратини уч тури мавжуддир, яъни: йиллик режалар назорати, фойда назорати ва стратегик назорат.


Маданият
Маданият – бу жамият аъзосини оиладан ва жамиятнинг турли институтлари томонидан ўзига қабул қилинган жами асосий қадр-қимматлар (қадриятлар), тушунчалар ҳамда хохишлардир; у бозорда истеъмолчиларнинг хулқ атворини белгиловчи омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling