Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet231/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Маркетинг аудити
Маркетинг аудити – бу умуман корхонани ҳамда унинг хўжалик субъектларининг маркетинг ташқи сохасини, мақсадларини, стратегияларини ва маркетинг фаолиятининг алоҳида турларини ҳар томонлама, узлуксиз, мустақил ва ҳар замонда текшириш (тафтиш)дир.


Маркетинг бюджети
Маркетинг бюджети – бу корхона маркетинг режасининг бўлаги бўлиб, у лойихалаштирилаётган даромадлар, харажатлар ва фойда миқдорини ўзида акс эттиради. Тасдиқланган маркетинг бюджети хом ашё ва материалларни сотиб олиш, ишлаб чиқаришни, мехнат ресурсларини ҳамда маркетинг фаолиятини режалаштириш учу асос бўлиб ҳисобланади.


Мақсадли бозорларни танлаш
Мақсадли бозорларни танлаш – бу бозорларни аниқлаш бўйича, корхона маркетинг фаолиятининг йўналишларидан бири бўлиб, айнан шу бозорда ўзининг асосий рақобатчиларига нисбатан самарали фаолият олиб боради.
Мақсадли бозорларни танлаш – жорий талабни аниқлашни, талабни башорат қилишни, бозор сегментациясини, мақсадли бозорни аниқлашни ва бозорда маълум қулай ҳолатни (позицияни) эгаллашни тақозо этади.


Маҳсулот дизайни
Маҳсулот дизайни – бу маҳсулотни ташқи кўринишида ва уни функционал алоҳидалигида (бетакрорлигида) акс этган бўлиб, булар эса уни ўзига тортувчи (жозибадор), оддий, хафсиз ва ишлаб чиқаришда, етказиб беришда, ишлатилишида ҳамда хизмат кўрсатишида тежамкорликка олиб келади.


Маҳсулотнинг ҳаётий даври
Маҳсулотнинг (товарни) ҳаётий даври (цикли) – бу маҳсулотни бозорда дастлабки пайдо бўлган вақтидан бошлаб, уни айнан шу бозорда сотилишини бутунлай тўхташигача бўлган вақт киради. Маҳсулотнинг ҳаётий даври асосан қуйидаги тўрт поғоналардан (стадиялардан) иборатдир, яъни: бозорга чиқиш, ўсиш, етуклик, бозордан чиқиш. Маҳсулотнинг ҳаётий даврининг турли поғоналарида турли маркетинг стратегиялари қўлланилади.


Мухтожлик
Мухтожлик – кишига бирон-бир нарсани етишмаслигини ҳис этишдир.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling