Конъюктура
Конъюктура – бу бозорда маълум бир вақтда юзага келган иқтисодий ҳолатдир (асосан талаб ҳамда таклиф нисбати ва у билан боғлиқ бўлган нархлар даражаси орқали юзага келади).
Маркетинг нима?
Маркетинг сўзи ўзбек тилига таржима қилинмайди. Маркетинг – бу на фақат фалсафа, фикрлаш тарзи ва иқтисодий тафаккур йўналиши, аммо айрим фирма, компания, тармоқ ва бутун иқтисодиёт бўйича амалиёт фаолияти ҳамдир. АҚШ ва бошқа хорижий давлатлар иқтисодий адабиётларида маркетинг таърифини кўп турлари мавжуддир. Ҳақиқатда эса ҳар бир муаллиф ўзининг шахсий таърифини келтиради. Энг кенг тарқалган маркетинг таърифи, у Америка маркетинг ассоциацияси томонидан берилгандир. Унинг мазмуни қуйидагичадир, яъни: «Маркетинг шундай жараёндан иборатки – унинг ёрдамида ўйланган ғоя режалаштирилади ва амалга оширилади, нархлар ташкил этилади, ғоялар, товарлар ва хизмат кўрсатишлар ҳаракати ва сотишни, айрим шахслар ва ташкилотларни мақсадлари айрибошлаш ёрдамида қондирилади».
Машҳур Америка маркетологи Филипп Котлер келтирган маркетинг таърифи ҳам жуда диққатга сазовордир, яъни «Маркетинг – бу мухтожликни ва эҳтиёжни айрибошлаш ёрдамида қондиришга қаратилган инсон фаолиятининг туридир».
Америка ва бошқа хорижий давлатлар адабиётларида келтирилган маркетинг таърифида маркетинг концепциясининг бош принципи – бу истеъмолчиларга қаратилгандир, яъни «айрим шахслар ва ташкилотлар эҳтиёжини қондиришга» қаратилгандир. Хулоса қилиб, қисқача айтганда, маркетингни ижтимоий асосисни инсонлар эҳтиёжини қондиришдан иборат десак бўлади.
Мудофаа стратегияси
Мудофаа стратегияси – бу бозор сардори томонидан ўзининг бизнесини рақобатчилар тажовузидан доимо ҳимоя қилиш мақсадида танланадиган стратегиядир.
Маркетинг - воситалар
Маркетинг воситалар – бу ишлаб чиқарувчи корхоналарга истеъмолчилар учун зарур бўлган маҳсулотларни силжитиш, етказиб бериш ва уларни сотишга бевосита ёрдам берувчи юридик ва жисмоний шахслардир.
Улар қуйидагилардир: савдо воситалари (улгуржи ва чакана сотувчилар); товар ҳаракатини амалга оширувчи фирмалар (омбор ва транспорт фирмалари); маркетинг хизматини кўрсатувчи агентликлар ва молия воситачилари (банк, кредит, суғурта ва бошқа ташкилотлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |