Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Бозор муносабатлари шароитида нархни шакллантириш


Download 6.72 Mb.
bet225/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Бозор муносабатлари шароитида нархни шакллантириш
Маҳсулотга ёки хизматларга белгиланадиган нарх – доимо маълум бир даромад тушумига олиб клиши керак, чунки бу даромад ҳисобидан тўғри ва қўшимча чиқимлар (харажатлар) қопланиб маълум фойда олиниши таъминланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида нарх асосан уч услубда шаклланади:
1. Харажатларга асосан.
2. харидорлар фикрига асосан.
3. Рақобатчилар нархига асосан.


Бозор сегментацияси
Бозор сегментацияси деганда – бу бозорни аниқ харидорлар гуруҳига бўлиш тушинилади.
Бозорлар харидорлар йиғиндисидан ташкил топади, харидорлар эса бир-биридан турли хил параметрлари билан фарқ қилади. уларни эҳтиёжлари, даромадлари, географик ҳолатлари, хулқ-атвори, демографик ҳолатлари ва психографик принциплари ҳар хил бўлади.
Бу келтирилган кўрсаткичларни ҳар бири бозорни сегментлаш асоси сифатида ишлатилади.


Бозор ҳиссаси
Бозор хиссаси – бу корхона маҳсулотининг умумий сотув ҳажмини, айнан шу бозорда ҳаракат қилаётган бошқа барча корхоналарнинг, худди шундай (айнан бир хил) маҳсулотлари умумий сотув ҳажми йиғиндисига нисбати билан ўлчанади. Бозор хиссаси корхонанинг бозорда олиб бораётган рақобат курашига баҳо беришда асосий кўрсаткич ҳисобланади. Корхонани бозордаги хиссаси ўсиб боргани сари, унинг рақобат курашидаги мавқеи ҳам ортиб боради.


Бозорни позициялаш
Бозорни позициялаш – бу мақсадли бозорларни танлаш бўйича маркетинг фаолиятини йўналиши бўлиб, у орқали маркетинг комплексининг барча элементлари таҳлил қилиниб ва алоҳида ажратиб олинган бозор сегментларида маҳсулотни шундай параметрлари аниқланадики, улар орқали бозорда рақобатбардошлик ҳолатига эришилади.
Корхона имкониятларини ҳисоб-китоб ва таҳлили унга маҳсулотни шундай тавсифномасини ҳамда маркетинг комплекси элементларини ажратиб олишга ёрдам берадики, бу эса унинг маҳсулотини рақобатчи корхоналар маҳсулотларидан афзал (устун) бўлишга олиб келади.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling