Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


-модда. Таълимни ривожлантириш фондлари


Download 6.72 Mb.
bet261/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

32-модда. Таълимни ривожлантириш фондлари
Таълимни ривожлантириш фондлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан ташкил этилиши мумкин.
33-модда. Халқаро ҳамкорлик
Таълим муассасалари таълим муаммолари юзасидан халқаро ҳамкорликда иштирок этадилар, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан қўшма ўқув юртлари ташкил этиш ҳуқуқига эга.
34-модда. Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


Баҳолаш мезонлари.

“Маркетинг” кафедрасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомни амалиётга жорий этиш ҳақида” ги 333 – сонли буйруғига асосан “ Менежмент ва маркетинг асослари” фанидан рейтинг тизими бўйича талабалар билимини баҳолаш мезони қуйидагича:


Низомга биноан баҳолаш ҳар бир семестр учун 100 баллик тизим асосида қуйидагича тақсимланади:
Жорий баҳолаш – 35 балл; Оралиқ баҳолаш –35 балл; Якуний баҳолаш – 30 балл фандан саралаш бали 55 баллни ташкил қилади.:
(1-жадвал)
Технологик харита

Ишчи ўқув дастуридаги мавзулар тартиб рақами (қўшимча топшириқ мазмуни)

Умумий соат

Баҳо-лаш тури

Назорат шакли



Балл

Муддати
(ҳафта)

Маъруза

Амалий машғ



Лаборат. иши



Мустақил иш

Жами

Мах.
балл

Сар.
балл

1-10




22







22

1-ЖБ

Кундалик назорат, давомат, назорат иши, уй иши

18

10

2010 йил
декабр,
4-хафтаси

11-19




20







20

2-ЖБ

Кундалик назорат, давомат, назорат иши, уй иши

17

9

2010 йил
феврал,
4-хафтаси

1-10

22










22

1-ОБ

Оғзаки

18

10

2010 йил декабр
4 ҳафтаси

11-19

20










20

2-ОБ

Оғзаки

17

9

2010 йил феврал
4-ҳафтаси

1-19

42

42







84

ЯБ

Ёзма

30

16

Жадвал бўйича

Жорий назоратларда баҳолашлар мезони
ЖН икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда амалий машғулотлар доирасида ЖН оғзаки, тест, назорат иши, уй вазифаси каби шаклларда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади ва бунга 18 балл ажратилади (2 – жадвал).

2 – жадвал



Баҳо

Талабанинг тўплаган бали

Талабанинг билим даражаси

Аъло

16 – 18

Амалий машғулот режасини тўлиқ бажариб, шу машғулот бўйича тасаввурга эга бўлса, айтиб бера олса, ёзма равишда ифодалай олса, моҳиятини тушунса, амалда қўллай олса, мустақил мушоҳада юрита олса, ижодий фикрлай олса ҳамда хулоса ва қарор қабул қила олса.

Яхши

13 – 15

Амалий машғулот режасини тўлиқ бажариб, шу машғулот бўйича тасаввурга эга бўлса, айтиб бера олса, ёзма равишда ифодалай олса, моҳиятини тушунса, амалда қўллай олса, мустақил мушоҳада юрита олса.

қониқарли

10 – 12

Амалий машғулот режасини тўлиқ бажариб, шу машғулот бўйича тасаввурга эга бўлса, айтиб бера олса, ёзма равишда ифодалай олса, моҳиятини тушунса.

қониқарсиз

0 – 9

Амалий машғулот режасини бажармаса, шу машғулот бўйича тасаввурга эга бўлмаса, айтиб бера олмаса, ёзма равишда ифодалай олмаса, моҳиятини тушунмаса.

Иккинчи босқичда лаборатория машғулотлари доирасида ЖН лаборатория ишлари ҳисоботини бажариш замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади ва бунга 17 балл ажратилади (3 – жадвал).


3 – жадвал


Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling