15
Бир бирлик қўшимча маҳсулотга тўғри келадиган маржинал (қўшимча)
харажатлар (ΔХ1) қуйидагича аниқланади:
ΔХ
ΔХ1 =-----------
ΔК
Бу ерда: ΔК – ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш миқдори
3.КОРХОНА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ТАРКИБИ ВА
УЛАРНИ УМУМЛАШТИРИШ
Корхона харажатлари ичида ишлаб чиқариш харажатлари муҳим ўрин
тутади.
Ишлаб чиқариш харажатлари деганда маҳсулот ишлаб чиқаришга
кетадиган ва биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот
таннархини ташкил
этадиган харажатлар тушинилади.
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархига қўшиладиган харажатлар
иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
– ишлаб чиқариш моддий харажатлари (қайтариладиган чиқитлар қиймати
чиқариб ташланган ҳолда);
– ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
– ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта ажратмалари;
– асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган
номоддий
активлар амортизацияси;
– ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар
Маҳсулот таннархига киритиладиган ишлаб чиқариш
харажатлари
бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатларига ажратилади.
Бевосита ишлаб чиқариш харажатларига маҳсулотларни
ишлаб
чиқариш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган хомашё ва
материаллар,
шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш (ажратмалари билан бирга) харажатлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: