Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

Бевосита моддий харажатлар ишлаб чиқариладиган маҳсулот (иш ва 
хизмат)ларнинг асосини ташкил этиб, унинг таркибига кирадиган ёки 
маҳсулотлар тайёрлаш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишда 
фойдаланиладиган четдан сотиб олинадиган хомашё ва материаллар 
харажатларини ифодалайди.
Бевосита меҳнат харажатларига бевосита ишлаб чиқариш ходимлари
ишлаб чиқариш жараёнида ишлаётган машина операторлари ва бевосита ишлаб 
чиқаришда банд бўлган бошқа ходимлар меҳнат ҳақи харажатлари киради.
Корхонанинг ишлаб чиқариш характеридаги бевосита моддий ва бевосита 
меҳнат харажатларининг жами суммаси ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сони 
(b

ва
бир бирлик маҳсулот учун кетадиган бевосита моддий ва бевосита меҳнат 
харажатлари суммаси (x) кўпайтмаси, яъни (b*x)дан ташкил топади. Ишлаб 
чиқариш характеридаги бевосита моддий ва бевосита меҳнат харажатларининг 
жами суммаси ўзгарувчан ҳисобланади, яъни қанчалик кўп маҳсулот ишлаб 


16 
чиқарилса, бу харажатларнинг жами суммаси шунчалик кўп бўлади ва аксинча, 
қанчалик кам маҳсулот ишлаб чиқарилса, уларнинг жами суммаси шунчалик 
кам бўлади. Шу боис ҳам, ишлаб чиқариш характеридаги бевосита моддий ва 
бевосита меҳнат харажатлари жами суммаси ўзгарувчан ишлаб чиқариш 
харажатлари деб аталади. 
Билвосита ишлаб харажатларига барча маҳсулотларни ишлаб чиқариш 
билан боғлиқ бошқа ишлаб чиқариш харажатлари киради, масалан 
электроэнергия, буғ, газ, сув, таъмирлаш, асосий воситаларни сақлаш, 
амортизацияси ва бошқалар. Ушбу харажатлар, бошқачасига ишлаб чиқариш 
устама харажатлари бўлиб ҳисобланади. Уларнинг жами суммаси нисбатан 
доимий бўлади. Шу боис ҳам, уларни доимий ишлаб чиқариш харажатлари деб 
атайдилар.Бундай харажатларни ҳар бир маҳсулот таннархига тўғридан-тўғри 
олиб бориб бўлмайди. Улар бир бирлик маҳсулот таннархига тақсимлаш йўли 
билан киритилади.
Шундай қилиб, корхонанинг маълум бир миқдордаги (сондаги) ишлаб 
чиқариш фаоллик даражасидаги жами ишлаб чиқариш харажатлари (у
)
иккита 
турдаги харажатлар йиғиндисидан иборат бўлади:
(1)доимий ишлаб чиқариш харажатлари (а);
(2) ўзгарувчан ишлаб чиқариш харажатлари ((b*x), яъни: 
у = а + b*х. 
Мисол: Айтайлик, ҳар ойига 100 музлатгич ишлаб чиқарувчи заводнинг 
ойлик доимий ишлаб чиқариш харажатлари 15 000 000 сўм, бир дона 
музлатгичга 
сарфланадиган 
бевосита 
моддий 
ва 
бевосита 
меҳнат 
харажатларининг ўртача суммаси ҳисоб-китобга кўра 800 000 сўм.Бу ҳолда 
заводнинг 100 дона музлатгич ишлаб чиқаришга кетадиган жами ишлаб 
чиқариш харажатлари 95 000 000 сўмни ташкил этади, яъни: 
у = 15 000 000 + 100*800 000 =15 000 000 + 80 000 000 = 95 000 000 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling