Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Ялпи фойда бўйича четланишларни аниклаш ва улар ҳисоби
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
Ялпи фойда бўйича четланишларни аниклаш ва улар ҳисоби Корхона фойдасига таннархга киритиладиган ва таннархга киритилмайдиган харажатлардан ташқари махсулот сотиш ҳажми ҳамда сотиш баҳолари ҳам таъсир кўрсатади. Шу боис ҳам, ялпи фойда бўйича четланишларни аниклашда қўшимча тарзда бу четланишга махсулот сотиш ҳажми ҳамда сотиш баҳоларидаги ўзгаришлар таъсири қуйидагилар асосида аникланади. 1 Сотиш баҳоси бўйича четланишлар – маҳсулот бирлигининг норматив таннархи; – маҳсулот бирлигининг ҳақиқий таннархи; – сотилган маҳсулот ҳажми. 2 Сотиш ҳажми бўйича четланишлар – смета бўйича сотиш ҳажми; – ҳақиқий сотилган маҳсулот ҳажми; – маҳсулот бирлигига тўғри келган меъёрий фойда. 3 Ялпи фойда ҳажми бўйича четланишлар – норматив фойда; – ҳақиқий олинган фойда. (1) Сотиш баҳоси бўйича четланиш = (Ҳакикий сотиш бахоси- Норматив сотиш баҳоси) х хакикатда сотилган махсулот микдори; (2) Сотиш ҳажми бўйича четланиш = (Ҳакикий сотиш микдори- Норматив сотиш микдори) х Махсулотнинг норматив сотиш баҳоси (3) Ялпи фойда ҳажми бўйича четланишлар = Ҳақиқий олинган фойда- норматив фойда. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг “Ҳисоб юритиш сиёсати ва молиявий ҳисобот” номли 1- сонли БҲМСига кўра корхоналарга ҳақиқий ва норматив таннарх бўйича бухгалтерия ҳисоби объектларини 62 баҳолаш ва акс эттириш, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг шакл ва усулларини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилган. Масалан, норматив таннарх бўйича тайёр маҳсулотларнинг синтетик ҳисобини ташкил этувчи корхоналар янги счетлар режасига мувофиқ 2800- “Тайёр маҳсулотлар ҳисоби” счетларини қўллашлари мумкин. Бу счет ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳақидаги ахборотларни умумлаштириш ва уларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархини норматив (стандарт) таннархидан четланишларини аниқлаш учун мўлжалланган. Ҳисобот ойи тугаганда 2010- “Асосий ишлаб чиқариш” счетида қайд этилган маҳсулотларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи шу счет кредитидан 2810- “Омбордаги тайёр маҳсулот” счети дебетига тузатиш проводкалари билан ўтказилиши керак. Бунда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот ҳақидаги ахборот икки хил баҳода шаклланади: дебет бўйича- ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи, кредит бўйича- норматив таннарх. Ой охирида 2810- “Омбордаги тайёр маҳсулотлар ҳисоби” счети бўйича дебет ва кредит оборотларини таққослаш билан ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг норматив таннархдан четланиши аниқланади. Четланиш суммаси 2810- “Омбордаги тайёр маҳсулотлар ҳисоби” счети кредитидан 9100- “Сотилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархи ҳисоби” счетларининг дебетига ҳисобдан чиқарилиши лозим. Ҳисоб амалиётида 2800- “Тайёр маҳсулотлар ҳисоби” счетларидан фойдаланишда маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи ишлаб чиқарилган, юклаб жўнатилган ва сотилган маҳсулотлар бўйича унинг норматив таннархидан четланишлари бўйича меҳнат талаб ҳисоб-китобларни амалга ошириш зарурияти қолмайди, чунки, тайёр маҳсулотлар бўйича аниқланган четланишлар дарҳол 9100- “Сотилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархи ҳисоби” счетларига ёзиб қўйилади, бироқ, бу вариант фақатгина маҳсулот ишлаб чиқарилган ва ўша чоракнинг ўзида сотилган бўлсагина со- тилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини аниқлашга имкон беради. Download 2.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling