Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИ «ДИРЕКТ -КОСТИНГ» УСУЛИДА


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/156
Sana23.09.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1686363
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   156
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

 
2.ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИ «ДИРЕКТ -КОСТИНГ» УСУЛИДА 
ЮРИТИШ 
 
 
“Директ-костинг” ҳисоб тизими ҳам республикамиз бухгалтерия ҳисоби 
учун янги тизимн ҳисобланади. Бу тизим бугунги кунда иқтисодий 
ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилмоқда. Германия ва Австралияда 
мазкур усул “қисман харажатлар ҳисоби” деб аталади. Британияда у “маржинал 
харажатлар ҳисоби”, Францияда- “маржинал бухгалтерия” ёки “маржинал 
ҳисоб” деган номларни олган. Ўзбекистонда эса “чекланган, тўлиқ бўлмаган 
ёки қисқартирилган таннарх ҳисоби” тушунчалари қўлланилиб келмоқда.
“Директ-костинг” ҳисоб тизими харажатларни бевосита ва билвосита, 
асосий ва қўшимча, доимий ва ўзгарувчан харажатларга аниқ бўлишни ва шу 
асосда бошқаришнинг стратегик вазифаларини ҳал этишни талаб қилади.


63 
“Директ-костинг” тизимининг асосий мақсади корхона харажатларини 
ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришига боғлиқ ҳолда доимий ва ўзгарувчан 
харажатларга бўлишдан иборат.
Дастлабки босқичда таннархга фақат ўзгарувчан харажатлар киритилар 
эди, доимий харажатлар эса корхонанинг молиявий натижаларига ҳисобдан 
чиқарилар эди. Direct-Costing-System (бевосита харажатлар ҳисоби тизими)нинг 
номи ҳам шундан келиб чиққан, кейинроқ “Директ-костинг” тизими шундай 
ҳисоб тизимига айландики, унда таннарх фақат бевосита ўзгарувчан харажат-
лар қисмида ҳисоб қилинадиган бўлди. Мазкур номдаги бир қатор 
шартлиликлар ана шундан келиб чиққан.
Амалиётда “Директ-костинг” тизимини турли вариантларда қўллаш 
имконияти мавжуд. Бевосита харажатлар бўйича калькуляциялашни кўзда 
тутувчи классик “Директ-костинг” тизимида харажатларни калькуляциялаш 
ўзгарувчан харажатлар бўйича амалга оширилади. Бунда ишлаб чиқариш 
қувватларидан оқилона ва тўлиқ қуввати бўйича фойдаланиш харажатларини 
калькуляциялаш жараёнига барча ўзгарувчан харажатлар ҳамда умумишлаб 
чиқариш харажатларининг бир қисми киради. Буларнинг барчаси ишлаб 
чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициентига мувофиқ аниқланади.

Директ-костинг” ҳисоб тизимида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот 
тизими қуйидаги кўринишда акс эттирилади.

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling