Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/42
Sana21.01.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1107845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
ingliz tili nazariy fonetikasi

Назарий фонетика фани асосий ўрганилаётган оғзаки ва ёзма нутқ амалиёти фани
ўқув режасида қилинган бошқа назарий ва амалий курслар билан биргаликда ҳар 
томонлама етук мутахассис тайёрлашга йўналтирилган. Мазкур курс амалий-тарбиявий, 
ривожлантирувчи ва касбий-педагогик мақсадларни ўрганилаётган тил материаллари 
воситасида амалга оширишни тақозо қилади. 
Фонетика умумий тилшуносликнинг бўлими сифатида қаралиб, у асосан тилнинг 
товуш қурилиши ҳақидаги фан бўлиб ҳисобланади. Инглиз тили фонетикаси амалий 
жиҳатдан дастлаб 1- курсларда ўрганилади. Учинчи курсга келиб эса, фонетиканинг 
назарий тушунчалари атрофлича ўрганилади. 
Ушбу курсда кўриладиган масалалар жумласига қуйидагиларни киритиш мақсадга 
мувофиқ деб ҳисоблаймиз: 
1) Фонетиканинг бошқа фанлар қаторида тутган ўрни ва аҳамияти. Унинг тил 
ҳақидаги назарий фанлардан бири эканлиги. Унинг тил тарихи, грамматика, лексикология 
ва стилистика каби фанлар билан бўлган алоқаси. 



2) Нутқ товушларининг уч томонлама (физиологик, акустик ва фонологик) ўрганиш. 
Инглиз тилининг артикуляцион базаси. Товушларнинг ўзаро таъсирга берилиши. Нутқ 
оқимида товушларнинг ўзаро қўшилиши. 
3) Фонемалар таркиби. Унли ва ундош фонемаларнинг ҳосил бўлиши. Фонетик 
бирликлар (фонема, бўғин, ритмик гуруҳ, синтагма ва гап). 
4) Бўғин, унинг ҳосил бўлиши ва ажралиши. Бўғиннинг асосий хусусиятлари ва 
таърифи. Бўғин турлари. Урғу. Урғунинг аҳамияти ва функциялари. Инглиз тили 
урғусининг ҳосил бўлиши ва эшитилишида унинг кучлилик, баландлик ва темпорал 
воситалардан иборат таркибий қисмларининг роли. 
5) Интонация ва унинг таркиби: урғу, ритм, оҳанг, темп, тембр. Интонациянинг 
акустик, физиологик ва лингвистик таснифи. 
Дарс жараёнида шунингдек, турли хил фонологик мактабларнинг (Лондон, Прага, 
Москва, Санкт-Петербург мактаблари) фонетика назарияси ва амалиёти тараққиёти 
ўрганилади.



КИРИШ 
Асосий ўрганилаётган чет тили ихтисослик фани сифатида тилни ўрганилаётган 
мамлакатларнинг бадиий адабиёт намуналарини ўқиш ва мазмунини англаш, даврий 
матбуот нашрларда баён этилган асосий воқеа-ҳодисалар тўғрисида ўқиб, маълумотга эга 
бўлиши ҳамда уларни оғзаки сўзлаб бериш, мазмунини ёзма баён этишга ўргатиш кўзда 
тутилади. Ушбу фандан ўтиладиган амалий машғулотларда матн билан ишлаш асосида 
талабаларнинг нутқий малакасини ошириш орқали турли хил нутқ услубларини билиб 
олиш имкониятини ҳосил қилди. 
Оғзаки ва ёзма нутқ амалиёти, амалий (назарий) фонетика ва грамматика, 
лексикология, стилистика, таржима, қиёсий типология, шунингдек психология, 
педагогика, методика соҳалари бўйича назарий курсларни ўрганиш жараёнида фойдалана 
билиши шарт.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling