Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/42
Sana21.01.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1107845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
ingliz tili nazariy fonetikasi

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий 
жиҳатдан узвий кетма-кетлиги 
Асосий ўрганилаётган чет (инглиз) тили фани айниқса, амалий фонетика ва амалий 
грамматика, инглиз адабиёти фанлари билан бевосита боғлиқ бўлиб, ушбу дарсларда 
талабалар олган билимларини умумий тилшунослик, тил тарихи, назарий фонетика
грамматика, лексикология, стилистика, тарихий-қиёсий типология, шунингдек
психология, педагогика, методика фанлари бўйича назарий курсларни ўрганиш жараёнида 
фойдалана билишлари шарт. Бу инглиз тили фанининг ушуб фанлар билан 
алоқадорлигини ва мазмуний узвийлигини таъминлайди.
Фаннинг амалиётдаги ўрни 



Хорижий филология таълим йўналиши бўйича бакалавр тайёрлаш босқичининг 
ажралмас бўғини сифатида асосий ўрганилаётган чет (инглиз) тили умумкасбий фан 
ҳисобланиб, талаба-бакалаврларнинг умумий ўрта таълим мактаблариакадемик лицейлар 
ва касб-ҳунар коллежларида фаолият кщрсатишга ёрдам беради. 
Бу эса талабаларнинг касбий фаолиятида инглиз тилини амалий қўллаш малакасини 
ҳосил қилади. 
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар 
Талабаларнинг асосий ўрганилаётган чет тили (инглиз тили) фанини ўзлаштиришлари 
учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-
педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда 
дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма ва электрон 
материаллардан фойдаланилади. 
Ушбу фанни ўрганишда таълимнинг замонавий методларидан, яъни электрон почта, 
чат каналлар ва виртуал ҳақиқийликни ўзида жамлаган интернетдан фойдаланиш лозим, 
яъни электрон ўқув адабиётлар ва маълумотлар банки билан ишлаш интернет тармоғидан 
мақсадли фойдаланиш бу кби билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш ва ривожлантиришда 
катта самара беради.ъ 

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling