Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/42
Sana21.01.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1107845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
ingliz tili nazariy fonetikasi

ФОНЕТИКА 
Фонетиканинг тилшуносликда тутган ўрни. Фонетика нутқ товушлари ҳақидаги фан 
сифатида. Нутқ товушларининг ҳосил бўлиш қонуниятлари. Фонетикада адабий талаффуз 
нормаси. RP (Received Pronunciation) (Англия адабий талаффуз нормаси) – ўқув нормаси 
сифатида. Инглиз тилининг халқаро тил даражасига кўтарилиши ва талаффуз турлари. 
Британия инглиз тили (ВЕ) ва Америка инглиз тили (АЕ) талаффузи ўртасида мавжуд 
фарқлар. Адабий талаффузнинг функционал-стилистик хусусиятлари.
Инглиз тили фонетик қурилишининг қисмлари 
Сегмент фонемалар; унли ва ундош товушлар, уларнинг бир-биридан фарқи, 
товушлар дистрибуцияси ва бирикиши ва улар ўртасидаги артикуляцион ўзгаришлар. 
Инглиз тилининг бўғин қурилиши: бўғин ясалиши ва бўғин ажратилиши. Инглиз тилида 



сўз урғуси, унинг ўрни, даражаси, вазифалари. Инглиз тили интонацияси ва унинг 
ташкилий қисмлари-нутқ мелодикаси, гап урғуси, темпорал ва тембрал бўлакларнинг 
яхлитлиги ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Интонациянинг нутқдаги ўрни ва 
вазифалари. 
Ҳозирги инглиз тилида сегмент фонемалар 
Сегмент фонемаларннг артикуляцион томони: товушлар ҳосил бўлишининг тўрт 
механизми (куч, тебраниш, резонаторлик ва тўсиқни енгиш), уларга алоқадор бўлган нутқ 
органлари. Нутқ органларининг тузилиши, фаолияти ва вазифалари. Унли товушларни 
тасниф қилишда ўзбек, рус, инглиз ва америка олимларининг фикрлари. Унлиларнинг 
талаффуз турғунлигига кўра (монофтонг, дифтонг, дифтонгоид) , тилнинг горизонтал ва 
вертикал ҳаракатига кўра, лабларнинг ҳолатага кўра, тарихий чўзиқлигига кўра, нутқ 
органларининг таранглашувига кўра таснифи. 
Инглиз тили унлиларининг рус ва ўзбек тили унлилари билан қиёслаш 
Ундош товушларни тасниф қилишда рус, ўзбек, инглиз ва америка олимларининг 
фикрлари. Ундош товушларини товуш пайчаларининг иштирокига кўра ва талаффуз 
кучига кўра; фаол ва пассив нутқ органларига кўра, товуш ҳосил бўлишида тўсиқнинг 
турига кўра ва шовқиннинг характерига кўра, кичик тилнинг фаолиятига кўра таснифи. 
Инглиз тилида аффрикат товушларнинг сони ҳақида фикрлар. Инглиз тили ундошларини 
рус ва ўзбек тили ундошлари билан қиёслаш. 

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling