Иш ҳақи харажатлари (меҳнат ҳаражатлари)
|
Товар ёки хизматлар ишлаб чиқарилишига бевосита жалб
қилинмаган корхона эгалари ва ходимларига иш ҳақи ва мукофотлар тўлашга сарфланадиган барча пул маблағлари.
|
Ишчи кучи бозори
|
Хўжалик фаолияти жараёнида “ишчи кучи” товари эгалари ва унинг асосий истеъмолчилари – давлат ва тадбиркорлар ўртасида меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш миқдорлари, ишчиларнинг малака даражаси, улар томонидан бажарилаётган ишларнинг ҳажми, интенсивлиги ва масъулият даражаси бўйича таркиб топувчи ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг мураккаб
тизими.
|
Бозор
|
Корхона учун бозор – бу маълум географик жойда жойлашган, маҳсулот ёки хизматга эҳтиёжи бор ва уни
сотиб олишга истаги ва имконияти бор одамлар.
|
Меҳнат бозори
|
Ишчи кучи такрор юзага келишининг барча босқичларида:
унинг етиштирилиши, айирбошланиши, тақсимланиши ва меҳнат соҳасида фойдаланилиши босқичларида ходим билан иш берувчи ўртасида кечадиган ижтимоий муносабатлар тизими.
|
Меҳнат бозори инфратузилмаси
|
Давлат муассасаларини, иш билан бандликка кўмаклашувчи нодавлат тузилмаларини, корхона ва фирмаларнинг кадрлар хизматини, жамоат ташкилотлари ва жамғармаларини, иш кучини талаб ва таклиф қилиш ўртасидаги энг самарали ўзаро ҳамкорликни таъминловчи норматив-ҳуқуқий муҳитни ўз ичига олади, улар ишчи
кучига эҳтиёж билан таклиф ўртасидаги энг самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.
|
Давлат иш билан бандлик хизмати
|
Бюджет маблағлари ҳисобига фаолият юритувчи ва иш берувчилар учун ҳамда ишга ёлланувчилар учун ўзининг бепул воситачилик хизматини амалга оширувчи махсус ташкилот. У давлат иш билан бандлик сиёсатини амалга оширишнинг таркибий қисми бўлиб, уни амалга оширишнинг асосий йўналишларини белгилаб беради.
|
|