Талаб ва таклиф
|
Мувозанат нархи ўрнатилишига олиб келувчи истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ўзаро ҳаракати. Истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар учун
мавжуд шароитларга қараб нархлар ўзгариши мумкин.
|
Сотишни рағбатлантириш
|
Истеъмолчини иложи борича кўпроқ товар сотиб олишга
ундашга йўналтирилган барча турдаги фаолият
|
Субпудратчи
|
Умумий иш ҳажмининг бир қисмини бажаришга шартнома имзолайдиган жисмоний шахс ёки корхона. Субпудратчини жалб қилишдан мақсад бош пудратчи таклиф этадиганданга нисбатан бир хил ёки юқорироқ сифатни таъминлаган ҳолда бош пудратчи учун
харажатларни камайтириш.
|
Счет (ҳисоб варақ)
|
Бизнеснинг маълум соҳасига алоқадор барча
операцияларни акс эттирувчи бухгалтерия китоби бўлими.
|
“Қарздорлик
мажбуриятлари” ҳисоби
|
Бошқа шахсларниг корхонага қарзга берган маблағларини
акс эттирувчи бухгалтерия китобининг ҳисоби (счети).
|
Бош бухгалтерия
китобидаги счетлар
|
Баланс ҳисоботини шакллантирадиган молиявий
транзакцияларни ёзиш учун қўлланилади.
|
Счет-фактура (ҳисоб-фактура)
|
Етказиб берилган (олинган) маҳсулот ва материаллар учун ҳақ тўланиши лозимлигини кўрсатувчи ҳужжат. Бу ҳужжатда олинган маҳсулот номи, сони, нархи, тўлов муддатлари, кимга ва қандай қилиб тўловни амалга
ошириш кераклиги санаб ўтилган.
|
|