Киши -соат
|
Бу товар бирлигини ишлаб чиқариш ёки хизматни кўрсатиш учун талаб этиладиган вақт миқдори. Умумий вақтни аниқлаш учун маҳсулот (хизмат)ни ишлаб
чиқаришда банд бўлган ҳар бир ишчининг иш соатлари қўшилади.
|
Соф фойда қўшилган қиймат
|
Суммасидан барча ҳаражатлар суммасини чиқариб ташлаш натижасида ҳосил бўладиган пул қолдиғи. Бу рақам сизнинг корхонангиз фойда ёки зарар билан
ишлашини кўрсатади.
|
Юридик шахс
|
Ўз ихтиёрида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларига эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда
даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
|
Бизнес-«Бизнес» сўзи инглизча бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда, кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир.
Асосий манфаатдор томонлар ахир оқибат, ташкилотнинг ҳаракатларига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатадиганлар;
Иккиламчи манфаатдор томонлар: "воситачилар", яъни ташкилот хатти-ҳаракатларига билвосита таъсир кўрсатадиган шахслар ёки ташкилотлар;
Учинчи даражали манфаатдор томонлар: энг кам таъсир қиладиганлар
Якка хусусий мулк - бу якка шахснинг мулки, шу мулкка асосланган корхона якка шахсга тегишли корхона ҳисобланади. Айрим мулкдорга қарашли, лекин ишчиларни ёллаб ишлатадиган ёки мулкдорнинг шахсан ўзи ва оила аъзолари ишлайдиган корхоналар ҳам бўлади.
Гуруҳий - корпоратив хусусий мулк - бу маълум мақсадни кўзлаб, ўзаро бирлашган мулк соҳибларининг хусусий мулки. Бу мулкни ҳар бир соҳиб алоҳида эмас, балки биргаликда ўзлаштиради. Унинг намунаси корпорациялар бўлиб, улар амалда ҳиссадорлар жамияти шаклида фаолият кўрсатади. Бундай тадбиркорлик иши корпорация доирасида амалга ошади
Do'stlaringiz bilan baham: |