Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet17/195
Sana26.01.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1126700
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   195
Bog'liq
Бизнесда бухгалтер чала

2.4.Маълумотларни ҳимоя қилиш

Фақат ҳужжатлаштирилган ахборотгина ҳимоя қилинганлиги учун, ҳужжатлаштиришни қатъиян стандарт бўйича ўтказиш керак. Ахборотни ҳимоя қилишнинг муҳимлиги ва киммат баҳолиги бўйича ахборотни ҳимоя қилиш принципларидан келиб чиқиш керак.


Корпоратив бошқарувда маълумотлар махфийлиги ва унинг ҳимояси Низом асосида тартибга солинади. Ахборот сиёсати тўғрисидаги ушбу Низом маълумотларини ошкор қилишнинг асосий мақсадлари, тамойиллари, шакллари, усуллари, тартиби ва муддатларини белгилайди. Ушбу Низом корхона фаолиятининг барча турларига тааллуқлидир. Ҳужжат барча таркибий бўлинмалари, мансабдор шахслари, ходимлари ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан ишлатилиши мажбурийдир.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги, "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли "Ўзбекистон Республикасида ахбороткоммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора -тадбирлари тўғрисида" ва 2014 йил 2 июлдаги 176-сонли "Тадбирлар тўғрисида" қарорлари, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш" қонунларига, Акциядорлик жамиятлари фаолияати самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган қимматли қоғозлар бозори ва Корпоратив бошқарув кодекси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва нашр этиш қоидаларига, Ўзбекистон Республикасида ва дунёда ахборотни манфаатдор томонларга ошкор қилиш амалиётини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бошқа ҳужжатлари, устав ва бошқа ички ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади.


2.5. Саломатлик ва хавфсизлик

Саноат ва бошқа корхоналарда меҳнат шароитларини яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида хавфсизлик техникаси хизмати кўзда тутилади. Ишлаб чиқаришда аввалом бор ишчи хизматчиларни хавфсизлик техникаси қоидалари асосида малакали ўқитиш лозим. Хавфсизлик техникаси хизмати ўз иш фаолиятида касаба кўмита органлари ва уларнинг меҳнат мухофазаси бўйича комиссиялари билан доимий алоқада бўлади. Корхонага ишга қабул килинган барча ишчилар ишлаб-чиқаришнинг характери ва хавфсизлик даражасидан қатъий назар меҳнат хавфсизлиги бўйича уқитилиб, билимлари текширилгандан кейингина ишлашга қўйилади. Ишлаб чиқариш бошқармаси маъмурияти ишчини ишга қабул қилинган кундан бир ой кечиктирмасдан хавфсизлик техникаси бўйича уқитиши лозим. Меҳнат мухофазаси бўйича уқитиш, умумий масалалари бўйича эса барча ишчилар, уқитилади. Ишчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича уқитиш ва кўрсатмалар ўтказишни ташкил этиш корхона раҳбарига юклатилади. Хавфсизлик техникаси бўйича мухандис эса ўз вақтида ва сифатли ўқитиш хамда кўрсатмалар ўтказиш устидан назорат қилиб боради. Ишчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича уқитиш уқув комбинатларида ёки корхонанинг юқори ташкилотининг ўзида махсус курслар ташкил қилиниб амалга оширилади. СНиП га асосан қўшимча талаблар қўйиладиган ишларни бажарувчилар 18 соатли бошқа касбдаги ишчилар эса 14 соатлик ишлаб чиқариш бошқармаларнинг бош мухандислари тасдиқлаган дастур асосида уқитилади. Ишга янги қабул килинган, лекин аввалги иш жойида хавфсизлик техникаси бўйича уқитилган ва тегишли гувоҳномаси бўлган ишчиларга фақат кириш инструктажи ва иш жойида бирламчи инструктаж ўтказиш кифоя. Олий уқув юртлари, техникуми ва маҳсус билим юртларининг талабалари ишлаб чиқариш практикасига юборилган бўлса, бошқарма маъмурияти уларни қабул қиладиган касб бўйича ҳам ўқитиб, ҳам билимларини синовдан ўтказади. Ишчиларнинг олган билимларини корхона маъмурияти томонидан тайинланган комиссия синовдан ўтказади. Комиссия таркибига қуйидаги мутахассислар киритиш тавсия этилади: комиссия раиси-бош мухандис, аъзолари: -хавфсизлик техникаси бўйича мухандис, касаба уюшма қўмитасининг вакили, бош мутахасислар, меҳнат мухофазаси бўйича жамоатчи инспекторлар, ишчиларга машғулот ўтган ўқитувчи ва уқув комбинатининг вакили қатнашиши мумкин. Комиссия аъзоларининг сони 3 кишидан кам бўлмаслиги шарт.


Текшириш натижасида ишчининг билими қониқарсиз деб топилса, уни қайта уқитиб то қониқарли билим олмагунча ишга қўймаслик лозим. Ишчилар меҳнат мухофазаси бўйича уқитилиб, билимлари текширилгандан сўнг уларга тегишли гувоҳномалар берилади ва текшириш натижалари махсус журналга қайд этиб борилади. Ишчиларнинг хавфсизлик техникаси бўйича билимлари ҳар йили синовдан ўтказилади.
Кўрсатмалар характери ва ўтказилиш даврига қараб: кириш, бирламчи, навбатдаги ва режадан ташқари, ( кунлик) доимий. Мансаби ва маълумотидан қатъий назар ҳамма ишчи ва хизматчилар кириш кўрсатмасини утиши шарт. Кириш кўрсатмасини хавфсизлик техникаси бўйича мухандис ёки корхона рахбарининг кўрсатмаси билан тайинланган малакали мутахассислардан бири ўтказади. Талаба, ўқувчи ва мухандис ходимлар билан эса фақат бош мухандиснинг ўзи ёки уни ёрдамчиси ўтказади.
Саноат корхоналарида, ташкилотларида хавфсизликни таъминлаш ва иш шароитини яхшилаш маъмуриятнинг асосий вазифаси сифатида меҳнат қонунлари кодексига ёзиб қуйилган.
Маъмурият таркибига рахбар ходимлар, яъни саноат корхоналарида, ташкилотларида ташкилотчилик, маъмурий-хўжалик ишларини амалга оширувчи, ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилувчи, ишлаб чиқаришда меҳнат қилаётган кишиларни бошқарувчи, моддий маблағларни тақсимот билан ишлатиш ва уни назорат қилиш ишларини олиб борувчи шахслар киритилади.
Маъмурият ходимларига қуйиладиган асосий талаб, улар давлат сисёсатини яхши тушунишлари ва уни амалга оширишга ҳаракат қилишлари, давлат ва ҳалқ манфаатларини тушуниб, меҳнат шароити тартибини сақлай билишлари, ишчиларни меҳнат интизомини сақлашини ва ишга рағбатлантириш, иш унумини ошириш даражасини бир неча ўн йил олдиндан кўра билувчи шахс бўлишлари керак.
Маъмурият зиммасига юклатиладиган мажбуриятлар асосан ишчилар билан маъмурият ўртасида тузиладиган меҳнат битимидан келиб чиқади. Бу меҳнат битимини тузиш мажбуриятини Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонуни билан белгиланган. Бу қонуният сифатида қуйидагича талқин килинади. Ишчи маълум мутахассислик бўйича белгиланган ишни корхона ички тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда бажариши, маъмурият эса меҳнат қилиш қонуниятларига асосан ва жамоат битимида кўзда тутилган маълум миқдордаги мажбуриятлар мундаражасини ўз зиммасига олади.
Меҳнат кодексида кўзда тутилган мажбуриятлар куйидагилар:
Ҳар бир ишчи, хизматчи учун иш мутахассислиги ва малакасига қараб маълум машина, станок ва бошқалардан иборат иш жойи ташкил қилиш, соғлом ва хавфсиз иш шароитини ташкил қилиш, сифатли иш қуроллари билан таъминлаш, саноат ва меҳнат интизомини ҳар тарафлама мустахкамлаш, иш шароитини кундан-кунга яхшилаб боришни таъминлашга қаратилган техник жихозлар ўрнатиш, шунингдек меҳнатни мухофаза килишнинг номенклатура чора-тадбирларини амалга ошириш. Бундан ташқари рахбар ходимларга хизмат вазифалари ҳам юкланади. Бу вазифалар бошқариши лозим бўлган лавозими тақозо қиладиган тавсияномада белгиланган бўлади.
Охирги йилларда мехнатни мухофаза килишни ташкил килиш тугрисида купгина хужжатлар кабул килинган.
Саноат корхоналарида меҳнатни мухофаза қилишни ташкил этишдаги жавобгарлик корхона рахбарларига юклатилади. Жавобгар шахсларга қуйидагиларни бошқариш топширилади.
1.Касаба уюшма ташкилоти билан меҳнат мухофазасига доир келишувни тузиш ва меҳнат мухофазаси шароитларини яхшилаш режаларини ишлаб чиқиш.
2.Ишлаб чиқаришда биноларнинг санитария холатини назорат қилиш.
3.Ўзлари рахбарлик қилаётган корхонанинг техник хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси холатини доимий равишда назорат қилиш.
4.Мавжуд қоидага асосан жомакор кийимлар, махсус оёқ кийимлари, махсус совун ва ҳимоя мосламалари билан таъминлаш. 
5.Ишчилар, мухандис техник ходимлар ва маъмурий хўжалик ишидаги ходимларга хавфсизлик таълими бериш, уларнинг бу соҳадаги билимларини текшириш.
6.Иш жойларини огоҳлантирувчи ёзувлар, шиорлар ва бошқа техник хавфсизлик қўлланмалари билан таъминлаш.
7.Ишга қабул қилинаётган шахслар билан кўрсатмалар ўтказишни назорат қилиш.
8.Ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш ҳамда хавфли жойларда махсус химоя мосламаларини ўрнатиш.
9.Мавжуд қоида ва кўрсатмаларга мувофиқ козонли қурилмаларни, босим остида ишловчи қурилмаларни, назорат ҳисоблаш асбобларини ва юк тушиш транспорт воситаларини ўз вақтида текшириш ва рўйхатга олишни ташкил этиш.
10.Ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ходисалар сабабларини ўрганиш ва текшириш.
11.Белгиланган муддатда жароҳатланишлар ҳақидаги ҳисобларни, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига ажратилган маблагларни ўзлаштирилиши ҳақида хисоботларни ва маълумотларни бериб туриш.
Узбекистон тоғ-кон ва металлургия саноати вазирлигида, меҳнат мухофазасини ташкил этиш ишлари бўйича маъсулият вазирнинг
1-уринбосарларидан бирига юклатилган. Узбекистон тоғ-кон ва металлургия саноати вазирлигида маҳсус меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги бўлимлари мавжуд. Бу булимнинг бошкарувчиси вазирликдаги маъсул киши ҳисобланади.
Бошқармаларда меҳнат мухофазасини ташкил этиш ишлари бўйича маъсулият бошқарма ёрдамчисига юклатилади. Бошқармада маҳсус меҳнатни мухофаза қилиш бўлимлари мавжуд. Бирламчи иш жойидаги кўрсатма ўтказилганлиги ҳақидаги маълумот махсус техника хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ўтказишни қайд қилиш дафтарига ёзиб қўйилади.
Даврий режага асосан кўрсатмани ўткаишдан асосий мақсад цех бошлиғи ўз кули остида ишлайдиган ишчиларни, меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларини кай даражада ўзлаштиргани туғрисида билимларини аниқлаш ва уларнинг билимларини оширишдан иборат. Даврий кўрсатма шу цехда ишлайдиган ишчиларни квалификация ва иш стажидан қатъий назар ҳар 3 ёки 6 ойда бир марта такрорий ўтказилади.
Агар корхонада технология жараёнлар, асбоб ускуналар ўзгарса, корхонадаги ишчилар ўз вазифаларини бажараётганда техника хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда иш бажаришга, корхонада бахтсиз ходиса рўй берганда навбатдан ташқари кўрсатма ўтказилади. Ўтказилган ҳар бир кўрсатма махсус техника хавфсизлиги бўйича кўрсатма ўтказишни қайд қилиш дафтарига белгиланади ва дафтарга кўрсатма олган ва кўрсатма берган кишилар қўл қўяди.
Техника хавфсизлиги бўйича мухандис, техник ходимларнинг савиясини оширишни маҳсус курсларда юқори ташкилот рахбарлари тасдиқлаган дастур асосида олиб борилади. Ишчилар корхонанинг ўзида ўқитилади. Курсда ўқитиш маълум (14¸18 соат) соатга мўлжалланган дастур асосида ўтказилади. Дастурни корхона бош мухандиси тасдиқлайди. Дарсларни махсус тажрибага эга бўлган мутахассислар олиб бориши талаб этилади.19



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling