Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Мавзу. Туристларга транспорт хизмати кўрсатиш


Download 0.87 Mb.
bet30/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

7.Мавзу. Туристларга транспорт хизмати кўрсатиш.
7.1.Турист воситалари ва транспорт саёхатини туркумлаш.
7.2.Туристларни ҳаво йўллари орқали транспортда ташиш қоидалари.
7.3. Туристларни сув ва темир йўли транспортларида ташиш қоидалари.
7.4. Туристларни автобусларда ташиш таснифи ва қоидалари.
7.5. Халқаро йўналишларда транспорт саёхатларини ташкил қилиш хусусиятлари.
7.1.Турист воситалари ва транспорт саёхатини туркумлаш.
Туристларга транспорт хизматини кўрсатиш - бу туризм индустриясининг энг асосий қисмларидан бири ҳисобланади. 1990 йилларгача ҳам ички ҳам халқаро туризмга хизмат қилувчи автомобил, дарё, денгиз, темир йўл ва авиацион транспортини ўз ичига олувчи ягона транспорт тизими мавжуд эди. Барча туристик хизматлар тизимидаги транспорт хизматининг ҳиссаси 40%дан ортиқ қисмини ташкил қилар эди. Транспорт саёхатлари туризмнинг мустақил кўриниши сифатида қаралади.
Транспорт саёхати - бу турли хил транспорт воситаларидан фойдаланиб ишлаб чиқилган йўналишлар бўйича туристлар гурухларининг саёхатидир. Транспорт саёхатлари қуйидагича таснифланади; яъни:
- ҳаракатланиш йўналиш (маршрути) бўйича;
- фойдаланилаётган транспорт тури бўйича;
- йўналиш трассасининг қурилиши бўйича;
- саёхатнинг муддати бўйича;
- мавсумийлик бўйича ва ҳ.к.
Ҳозирги даврда автобус, ҳаво йўли ва темир йўли воситасидаги саёхатлар кенг тарқалган. Туристик транспорт саёхатлари бир неча транспорт турлари оркали яъни: темир йўлдан автобус (енгил автомобил); ҳаво йўлидан автобус ва ҳ.к. амалга оширилади. Мобил транспорти тури сифатида автобус ва енгил автомобилдан мустақил йўналишлардаги каби туристларни аэропортдан (вокзалдан) мехмонхонага ёки аксинча олиб бориб қўйишда кенг фойдаланилади. Ҳар қандай турист ўз саёхатини режалаштираётганда манзилга олиб бориш (етказиш) тезлиги, саёхат қулайлиги (комфорти), қиймати, юкларини олиб бориш (уларнинг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда) имконияти; тўхташ жойлари, овқатланиш шароитлари, шовқин даражаси, вибрация, дам олиш ва (тунаш) ухлаш жараёнлари, экологик ва албатта хавфсизлик каби омилларни ҳисобга олади. Ижобий омиллар қанча кўп бўлса, шунчалик транспорт саёхатининг қиймати ошади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling