Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Туристларни автобусларда ташиш таснифи ва қоидалари


Download 0.87 Mb.
bet32/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

7.4. Туристларни автобусларда ташиш таснифи ва қоидалари.
Оммавий туристик транспорт сифатида асосан автобусдан фойдаланилади. Юқори комфортабелли туристик автобуслардан шунингдек, узоқ йўналишларда ҳам фойдаланилади (Тошкент-Москва-Минск-Варшава, Берлин-Париж). Бундай йўналишларда туристлар учун тунги дам олиш отель ёки мотелларда ташкил этилади. Бир рейс муддатидаги туристлар (Nр) сонига қараб автобуснинг (автомобиль) рейсдаги унумдорлигини топишимиз мумкин (Wp):
Np
_Wp қ ---------- йўловчи
Dcp | (VtxZ)+tp
бу ерда: Dcp - турнинг ўртача узоқлиги, км;
vt - текислик тезлик, км.с
Z - (йўлдан унумли фойдаланиш коэфиценти (0,90-0,90))
tp-рейс вақти (ҳаракат вақти. + тўхташ вақти (йўловчиларни чиқазиш учун) - тушириш вақти + йўналишнинг охирги пунктида тўхтаб туриш вақти). Зарур маълумотларни билган ҳолда соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик унумдорликни ҳисоблаш мумкин12.
Ички йўналишларда туристик саёхатларни ташкил этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Агар туристик компаниянинг автобуси ёки умуман шахсий транспорт воситалари бўлмаса, улар автотранспорт корхоналари билан шартнома тузадилар. Шартномада ижарага берувчи ва ижарачининг мажбуриятлари; транспортдан фойдаланиш предмети; ижара муддати, ижара тўлови тизими (вақтбай, унумдорлик км. учун келишилган ва б.); ўзаро ҳисоб-китоб тартиби; ҳайдовчи ва экскурсавод ёки шу билан ўзаро муносабати; шартномани амалга оширишда томонларнинг жавобгарлиги; шу жумладан форс-мажор шартлари ва ҳ.клар (кўзда тутилади) белгилаб қўйилади. Йўналиш паспорти ёки транспорт, туристик йўналишнинг карточкаси юқоридаги шартноманинг ажралмас муҳим қисми ҳисобланади.
Узоқ муддатли саёхатлар учун юмшоқ ўриндиқли, бошқариладиган креслали, паст шовқин ва вибрация даражаси, иложи борича экономик тоза ёқилғи ва ҳ.кларга эга бўлган юқори комфортабелли автобуслардан фойдаланиш керак, шунингдек яна гардероб, ҳожатхона, бар, холодильник, ошхона ва ҳ.кларга эга бўлиши керак. Автобус микро иқлимига талаблар Давлат Стандарти, санитария-гигиеник нормалар ва халқаро стандартларга мувофиқ қўйилади. Инфратовуш даражаси самонинг исталган нуқтасида 96 дБ дан ошмаслиги лозим. Автобус ўриндиқлари орасидаги масофа 80-85 см бўлиши лозим.
Автобус ён ойналари 2 қаватли, детермал қопламали, ташқи муҳит билан салоннинг иссиқлик алмашувини камайтирувчи бўлиши керак. Булардан ташқари автобус салонларида индивидуал ёруғлик, чучук сувни термос, ҳожатхона, ювиниш хонаси, гардероб ва ҳ.кларга эса алоҳида қисм, бир неча мониторли телевизор, видеомагнитафон, радиотелефон ва бошқа алоқа қулайликлари мавжуд бўлиши керак. Ички йўналишларда маршрутнинг узоқлиги, туристлар сони, йўналиш категорияси, комфорт даражаси ва ҳ.кларга кўра турли автобуслардан фойдаланишади. 35-40 кишилик туристик гурухлар учун ЛАЗ, ИКАРУС, ТАМ, МЕРСЕДЕС ва бошқа автобусларда хизмат кўрсатилади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling