Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Download 0.87 Mb.
bet35/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

8.2. Туристларнинг экскурсиядан мақсади.
8.1. Экскурсиянинг туризмга боғлиқлиги.
Туризм экскурсия билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки экскурсия ҳар бир туристик саёхатнинг фикрий ифодасидир. Одатда экскурсия деганимизда диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш, тарихий музейларни кўриш, археологик қазилма бойликларни кўриш ва бошқалар тушунилади. Экскурсия турли хил бўлиб, қуйидагиларга бўлинади13:
1. Экскурсион саёхатларни мазмунан қуйидаги синфларга ажратиш мумкин, кўздан кечириш, умумий-шархли, кўп режали, мавзули тематик, тарихий, маданиятшунослик ва бошқалар.
2. +атнашувчилар таркибига кўра.
3. Ўтказиш жойлари.
4. Ҳаракатланиш услуби.
5. Ўтказиш формасига кўра бўлинади.
Экскурсиянинг келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири туризмнинг ривожланиши ва жамият ҳаётида диний зиёратгоҳлар, ҳаж маросимлари билан боғлиқ тарихнинг оммавийлашганлигидир, кейинчалик мураккаб ва кўп хил халқнинг эҳтиёжлари (турли хил маданий манбаларга, тарихий меъросларга ва ҳакозо) шаклларга ўзгарди. Шундай қилиб, қизиқиш эҳтиёжнинг аниқловчи омили бўлиб хизмат қилган. Шу маънода саёҳат, жамиятнинг рекреацион –танишиш эҳтиёжларидан келиб чиқиш формаси ва қондириш усули бўлади. Саёҳатларни ривожлантиришнинг асосий сабаблари бўлиб ҳисобланади. Жамият умумтаълим саъвиясининг ошганлиги, бўш вақтни кўпайтириш, индивидуал режа бўйича дам олишни ташкил қилишнинг янги имкониятларини пайдо бўлиши аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтда туризм ва экскурсияни тадқиқ қилишни қуйидаги турларга ажратишмоқда: сиёсий (жамиятнинг қайси табақалари, туризм ва саёҳатга қатнашмоқда): иқтисодий (туризм ва саёҳатлар иқтисодиёти сифатида “туризм индустрияси”): географик (туризм ва саёҳатлар учун территорияларни турга ажратиш ва фойдаланиш); ташкилий (туризмни ким бошқаряпти): халқаро-сиёсий; тиббий; гуманитар.
Агар туризм бўш шароитлардаги (фаолият) ҳаракат тури сифатида юзага чиқса, саёҳат эса ана шу ҳаракатни ташкил қилиш формасида намоён бўлади. Шундай қилиб, экскурсия-туризмнинг асосий тури ҳисобланади. Экскурсия ҳар хил мавзулар бўйича синфлантирилади. Экскурсияларнинг асоси бўлиб ахборот ҳисобланади. Ахборот манбааларини бир қанча гуруҳларга ажратиш мумкин:
Табият жисмлари, ландшафтлар, табиятнинг антиқа хусусиятлари;
Объектлар, диққатга сазовор жойлар ва минтақалар:
Миллий-этнографик бойликлар:
Тарихий аҳамиятга эга жойлар.
Экскурсия тайёргарлик саёҳатнинг асосий мазмунини очиб бериш билан боғлиқ бўлган маълумот. Буларга: бевосита (саёҳат, кўргазма объектлари) ва воситали (экскурсовод матни) маълумотлар киради. Экскурсия учун объектлар танлаш, уларнинг тарихий моҳияти ва маданий-тарихий қийматига боғлиқ. Объектларни ўзлаштиришда турли хил тушунчалар пайдо бўлиши мумкин. Экскурсовод нафақат объектларни кўрсатиши, балки уларнинг мазмунини ўз сўзларида очиб бериши керак.
Объектни кўрсатиш экскурсантларни диққатини жалб қилиш сифатида намоён бўлса, унинг таҳлилини сўзларда очиб бериши ва яна кўп бошқа аҳамиятга жалб этади. Объектнинг кўрсатилиши ва унинг бошқаларидан хусусиятларига кўра ажратилиши таҳлил дейилади. Таҳлил давомида экскурсантлар объектнинг танилишидан унинг хусусиятларини билиш, сифати, мунособатлари ва кейинчалик, чуқурроқ танишиши билан тугайди. Объект таҳлилида уни қисмларга ажратиш тушиниладики, у саёхат давомида объект экскурсантлар тарафидан батафсилроқ тасаввур қилинади. Кўрсатиш, таҳлил ва кузатиш бир йўналишда олиб борилади. Объектни таҳлил қилиш услублари ва кузатиш экскурсияга мавзусига боғлиқ: объект ҳарактери, экскурсияда тутган ўрни ва аҳамияти, билим даражаси, ишлаш тажрибаси, экскурсантлар қизиқишларига боғлиқ, экскурсияда билимнинг асосий манбаи бўлиб сўз хизмат қилади,

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling