Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути


Туризмда маркетинг фаолиятларининг бошланиши


Download 0.87 Mb.
bet38/68
Sana08.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1248461
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68
Bog'liq
туризм иктисодиёти маруза матни111

9.1.Туризмда маркетинг фаолиятларининг бошланиши.
9.2.Туризм маркетингининг таърифи.
9.3.Мехмонхона хужалиги маркетинги.
9.4.Туризм маркетингининг зарурлиги.
9.5.Туризм маркетингининг хусусиятлари.
9.1.Туризмда маркетинг фаолиятларининг бошланиши.
Туризм индустриясида маркетинг фаолиятлари XIX аср охирларида, тунаш ва саёхат бюролари билан биргаликда Англия ва кейинчалик Европа қитъасида амалда қўлланила бошлаган. Туризм маркетингининг тизимли (систематик) бир шаклда инобатга олиниши ва ўрганилиши 1950 йилларда Европада амалда қўлланилган. Иккинчи дунё урушигача люкс бир истеъмол соха бўлган туризм тармоғи, урушдан кейин Европадаги саноатлашув ҳаракати билан бирга ривожланишга ва тарқалишга бошлаган. Истеъмолчиларнинг сотиб олиш имкониятлари ортган ва туризм тармоғи халқаро бир хусусият қозониб талаб ва таклиф мувозанати бузилишни бошлаган. 1936 йилдан эътиборан Европада пуллик рухсат ҳақининг берилиши билан ишчилар, мутахассислар таътилга чиқиб туризм ҳаракатларига қатнашганлар. Тунаш муассасаларида ўзгариш ортган, янги тунаш тармоқлари юзага келган.
Сайёхат қилган инсонлар сони ҳар йили тез суръатларда ортиб борган. Таътилга чиқиш нисбати Европада жами аҳолининг 60% ини ташкил қилган. Дунёда сайёхат қилган кишилар сони 1970 йилда 168 млн киши экан. 1989 йилда бу ҳисоб 420 млн киши, 2004 йилда эса бу рақам 680 млн кишига етган. Саёхат қилган инсонлар туризм тармоғига қатнашиб 1989 йилда 230 млрд доллар миқдорида туризмга сарф қилган бўлсалар, 2004 йилда бу кўрсаткич 475 млрд доллар бўлган. Макро даражада давлатлар, микро даражада туристик корхоналар истеъмолга таяниб туризмдан маълум бир миқдорда талабни ошириш учун туризм маркетинги тизимларини ривожлантиришга эътибор қаратганлар. Хусусан 1970 йиллардан кейин талабни ёнлантириш учун туризм маркетинги тадқиқотларига эътибор берилган14. Маркетинг, маҳсулотнинг бозорда истеъмолчи билан қаршилашиши ва бир бирлари билан тенглашишидир деган эдик. Туризм маркетингини ҳам туристик хизмат ёки маҳсулот билан туризм бозори шакллантиради. Туристик хизмат кўрсатувчи муассасалар уч гурухда тавсифланади:

  1. Тунаш ва овқатланиш тармоқлари.

  2. Саёхат бюролари ва туроператорлар.

  3. +ўшимча хизмат кўрсатувчи бошқа муассасалар.

Туризм бозори эса географик нуқтаи назардан миллий ва халқаро туризм бозори деб икки қисмга ажратилади. Бозордаги истеъмолчилар турист деб аталади. Туризм маркетингида маҳсулотга қараганда хизматнинг бозорланиши асосий ҳисобланади. Туризмда ишлаб чиқарилган хизматлар жуда турли хил хизматларнинг йиғиндисидан ташкил топмоқда.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling