Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстути
Download 0.87 Mb.
|
туризм иктисодиёти маруза матни111
9.2.Туризм маркетингининг таърифи.
Туризм маркетинги, миллий туризм ташкилотлари ёки туризм муассасаларининг, миллий ва халқаро тартибда туристларнинг эҳтиёжларини (optimize) ҳис этишга қараб тизимли ва бирликли ҳаракатлардан ташкил топмоқда. Инсонларнинг бўш вақтларини қадрлаш мАқсадида иш, оила, конференция мақсадларида бир минтақада, ўлкада ёки мамлакатлар орасида саёхат этиш хохиши ва эҳтиёжи туристик корхоналарнинг ташкил топишига сабаб бўлгандир. Бу корхоналар, истеъмолчи бўлган турист гурухларини энг уйғун ерларда, энг яхши шароитларда саёхат қилдириш мақсадида бир қанча услублар ва техникалар яратмоқтадирлар. Бошқа бир туризм маркетинги таърифи қуйидагича изоҳланади: “Туристик маҳсулот ва хизматларнинг тўғридан ёки туризм воситалари ёрдамида маҳаллий, минтақавий, миллий ва халқаро режада, ишлаб чиқарувчидан кейин истеъмолчи бўлган туристга оқими ва янги туристик истеъмол эҳтиёжлари ва таклифларининг яратилиши билан боғлиқ фаолиятларнинг йиғиндисидир”. Бунга кўра: Туризм маркетинги, туристик эҳтиёжларини қаршилайдиган маҳсулот ва хизматларнинг туристга тақдим этилиши ва сотилиши билан боғлиқ ҳаракатлардир. Мехмонхоналарнинг мақсади фойда олиш билан бирга харидорларнинг эҳтиёжларини қаршилаш ва уларни мамнун этишдир. Маркетинг узлуксиз давом этувчи бир жараёндир. Туристик маҳсулот ва хизматлар туристга тўғридан тўғри ишлаб чиқарувчи туристик корхоналар томонидан ёки воситачи фирмалар, саёхат бюролари ёки туроператорлар томонидан сотила олинади. Туризм маркетингида туристларнинг янги эҳтиёжларининг давомли изланиши ва ўрганилиши кераклидир. Сайёхнинг эҳтиёжлари биринчи режада тутилади. Бошқа бир маҳсулот ёки хизматларга кўра туризмнинг аҳамиятли хусусиятлар ташиши, маркетингнинг бу сохада қўлланишини жуда керакли ҳолга келтиргандир. Туризм маҳсулоти, бошқа товар ва хизматлардан фарқли бўлароқ бошқа муассасаларга қараганда тугалланувчи бир аралаш маҳсулот хусусиятига эгадир. Туристик маҳсулотга қарши бўлган туристик талаб ҳам ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларга қарши эътиборли бўлиб катта бир эластиклик кўрсатади. Туризм таклифининг ташинилмайдиган (мехмонхона) хусусиятда бўлиши, туристик хизматларнинг жойида тугатилиши натижасини туғдирмоқтадир. Туризм мавсуми охирида мехмонхона, тайёрагох ва бошқа баъзи воситаларни бошқа бир минтақага ташиш имкони йўқдир. Туризм маркетингига боғлиқ ҳаракатларнинг мақсадларини асосий маркетинг мақсадларига мос қилиб 3 та гурухда жамлаш мумкиндир: а) Мавжуд бозорни сақлаш, бошқа бир ифода билан корхонага ёки мамлакатга йўналтирилган туризм талабини энг камида бир хил даражада тутиш. Б) Бозордаги потенциал талабни ҳаракатчан талаб шаклига айлантириш, яъни туризмга қатнашадиган имкониятларга эга бўлган, фақат буни ҳалигача рўёбга чиқаролмаган ташкилотларни туризмга жалб қилиш. В) Янги бозорлар яратиш, олдиндан билинмаган, ўрганилмаган ёки кераклича қийматлантирилмаган бозорларга кириш, бошқа корхоналарга ёки мамлакатларга йўналтьирилган туристик талабни жалб қилиб туристик маҳсулотларни сотиш сохасини кенгайтиришдир. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling