Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти


Download 327.52 Kb.
bet4/10
Sana13.04.2023
Hajmi327.52 Kb.
#1350326
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
узбекча

Аҳоли сони (киши)

Қишлоқ аҳоли пункти

Аҳоли сони (киши)

ўта йирик

3 миллиондан ортиқ

йирик

5000 дан ортиқ

йирикроқ

1 миллиондан 3 миллионгача

катта

1000 дан 5000 гача

йирик

250000 дан 1 миллионгача

ўрта

200 дан 1000 гача

катта

100000 дан 250000 гача

кичик

200 дан камроқ

ўрта

50000 дан 100000 гача







кичик шаҳар ва поселоклар

50000 гача







Дунёнинг барча аҳоли пунктлари доимий модификация жараёнида бўлиб, аҳоли яшашининг мураккаб механизмлари ва ритмларига қараб ўзгариб боради: аҳоли сони, уларнинг эҳтиёжлари, ерни эксплуатация қилиш ва ўзлаштиришларнинг кўплиги, бўш ҳудудларда қурилишларни амалга ошириш, табиий жараёнларнинг таъсири, илм ва ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва атроф-муҳитнинг шаклланиши учун бошқа кўплаб шароитларни ўз ичига олади.
Реконструкция ҳар қандай ҳудудни шаҳарсозлик ривожланишининг асосий воситасидир. Бу фазовий муҳитнинг ўзгариши устидан мақсадга мувофиқ равишда назоратни амалга ошириш қобилиятини таъминлайди, шаҳар тузилишидаги тузатилмас ва тартибсиз жараёнларнинг олдини олади.
Реконструкция шаҳар ривожланишининг кенг қамровли ҳажмдаги потенциал мавжуд ишларини ўз ичига олади, бу – мавжд тузилмани тўлиқ сақлаб қолишдан бошлаб уни алмаштириш ва бузишгача бўлган ишлардир. Янгидан қуриш - бу қайта қуришнинг тескариси ҳисобланади. Бундан ташқари, у атроф-муҳитни қайта қуриш жараёни доирасида амалга оширилиши керак, ҳеч қачон унинг соф шаклида бўлмайди.
Тарихий шаҳар - бу тарихий қийматга эга бўлган қадимий меъморчилик обидалари мавжуд, тарихий характерга эга бинолар, жуда кўп сонли қимматли тарихий ва меъморий ёдгорликлар жойлашган шаҳар.
Тарихий шаҳарлар марказларини реконструкция қилишнинг ягона методологияси қабул қилинмаган, аммо одатда қайта қуриш қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:

  1. Реконструкция объекти - тарихий шаҳар маркази шаҳар ҳудудининг ажралмас ва узлуксиз қисми сифатида қаралиши керак;

  2. Тадқиқот объекти - бу шаклланган тарихий режанинг шаҳарнинг ҳозирги ривожланишига таъсири, унинг шаҳар атроф-муҳитининг индивидуал қиёфасини шакллантиришга таъсири;

  3. Марказни реконструкция қилиш жараёнида унинг режалаштиришдаги анъаналарига ва қиёфасига, ўзига хос функционал ва меъморий хусусиятларига алоҳида эътибор берилади;

  4. Тарихий шаклланган режавий тузилма ва замонавий транспорт ҳолати ўртасида зиддият юзага келса – ер ости транспортининг ҳаракати билан чекланилади. [1].

Шаҳарларни реконструкция қилиш, одатда, турли хил мақсадлар ва вазифалар билан ажралиб турадиган мустақил усуллар асосида амалга оширилади. Тафовутлар турли хил аҳоли пунктлари ўртасида ҳам, битта шаҳарнинг алоҳида зоналари ўртасида ҳам бўлиши мумкин (масалан, шаҳар маркази, турар жой бинолари, туман, квартал, саноат зонаси, парк ва бошқалар).
Турли хил тарихий даврлардан ва турли хил бинолардан биноларни реконструкция қилиш тушунчаларида ҳам фарқлар мавжуд. Аҳамиятли жиҳати шундаки, қайта қуриш тушунчасида алоҳида бино эмас, балки бинолар мажмуаси, биноларгурухи, маҳалла, микрорайон яхлитда кўриб чиқилиши муҳимдир. Шаҳарсозлик ҳолатини бундай ҳар томонлама баҳолаш турли хил меъморчилик даврлари ўртасидаги алоқани таъминлаган ҳолда объектни реконструкция қилиш бўйича энг яхши қарорни қабул қилишга имкон беради.
Биноларни реконструкция қилишнинг умумий таснифи 2-жадвалда келтирилган.
Шаҳар биноларини реконструкция қилишни лойиҳалаштиришнинг 5 босқичи мавжуд:
1) шаҳарни реконструкция қилиш бош режаси;
2) турар жой ҳудудини реконструкция қилиш лойиҳаси;
3) магистраллараро ҳудудларни реконструкция қилиш ва ободонлаштириш бўйича лойиҳа;
4)
5) биноларни реконструкция қилиш лойиҳаси.
Шаҳарни реконструкция қилиш жараёнида 3 та асосий ҳудуд мавжуд:

  • консервация ҳудуди - тарихий ядрони максимал даражада сақлаш;

  • тартибга солиш ҳудуди - мавжуд турар-жой шароитида яшаш қулайлигини ошириш, уни янгилаш ва қайта қуриш;

  • қайта шакллантириш ҳудуди - эскирган биноларни бузиш, тарихий марказдан узоқроқ ҳудудларда янги қурилишларни ва қайта жиҳозлашни амалга ошириш [2].

Шаҳарларнинг марказий қисмининг тарихий шаклланган муҳитини реконструкция қилиш, одатда, ушбу ноёб муҳитни сақлаб қолишдан иборат ҳисобланади. Реконструкция шаҳарнинг замонавий ривожланиш шароитида тарихий муҳитни сақлашга, уни ҳаётийлиги ва муҳимлигини ошириш имконини беради.Умумийликда бу жараён турли хил ёндошувларни: реставрация, реабилитация, таъмирлаш, регенерация, ободонлаштириш ва янги қурилишларни ўз ичига олиши мумкин.
Реставрация - бу меъморий, маданий ва / ёки тарихий қийматга эга бўлган индивидуал бино, бинолар гуруҳи ёки шаҳар туманини сақлаш қолиш.
Регенерация – Бинонинг эски вазифаси ўз даврини ўтаган бўлса, замонавий эҳтиёжлардан келиб чиқиб бинонинг вазифасини ўзгартириш.
Реабилитация - бинонинг ободонлаштириш ва қулайлик сифатларини ошириш (замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, лифтларни ўрнатиш, ахлат қутиларини ўрнатиш ва ҳ.к).
Таъмирлаш - бинонинг хизмат кўрсатиш ишончлилигини ва ундан фойдаланиш муддатини узайтириш учун бинонинг эскирган контрукциялари ва муҳандислик ускуналарини алмаштириш ва қайта тиклаш.
Турар-жой биносини реконструкция қилиш – меъморий ва ҳажмий – режавий ечимларини яхшилашни кўзда тутган ҳолда турар жой биносини қайта жиҳозлаш. Қайта таъмирлаш қуйидаги иш турларини ўз ичига олиши мумкин: алоҳида ханодонларни қайта режалаштириш; уйнинг секцияларини қайта режалаштириш; қаватларни ва нотурар жойларни қайта режалаштириш; хонадон, қават ёки секцияларнинг вазифаларини ўзгартириш; турар-жой биноси ҳажмини замонавий талабларга мувофиқ тарзда конструктив-техник ва муҳандислик техник вазифаларини ўзгартириш; мавжуд бинога хонадонлар ёки тура ржой ва нотурар жой биноларини қўшимча қуриш; зинапоя – лифт тугунларини қўшимча қуриш; қўшимча қават қуриш; мансард қават қўшимча қуриш; турар-жой биноси қисмлари ёки қаватларини бузиш.
Бинонинг жисмоний эскириши - муҳим носозликлар ва уларнинг ишлаш кўрсаткичларини йўқотиши туфайли конструктив элементлар ва муҳандислик тизимларининг техник ва эксплуатацион сифатларининг пасайиши.
Бинони модернизация қилиш - бу бино ҳажми ва функцияларини ўзгартирмасдан яшаш ёки ишлаш қулайлигини яхшилаш учун меъморий-режалаштириш ва муҳандислик ечимларини такомиллаштириш.
Реновация - қурилишдан озод қилинган ҳудудни янги қурилишга тайёрлаш учун уй-жой фондини (бинони) қисман ёки тўлиқ бузиш.
Бинонинг техник эксплуатацияси қуйидагиларни ўз ичига олади: бинони иш ҳолатида сақлаш, бинога техник хизмат кўрсатиш, бинонинг носозликларини текшириш, фавқулодда ва жорий таъмирлаш.
Бинонинг маънавий эскириши - ижтимоий ва меъёрий эҳтиёжлар ва талабларнинг ортиши туфайли бинонинг ташқи кўриниши ва асосий эксплуатацион хусусиятларининг пасайиши.
Биноларни реконструкция қилиш - ҳудудларнинг ишлаш самарадорлигини ошириш учун режалаштириш таркибини ўзгартириш.
Бинони капитал таъмирлаш - жисмоний ва маънавий эскирган конструктив, муҳандислик қисмлар ва тизимларни алмаштириш.
Қуйидаги 3-жадвалда маданий меросни муҳофаза қилиш, шаҳар атрофини қайта қуриш ва ўзгартириш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг асосий меъёрий-ҳуқуқий базаси келтирилган.

2-жадвал
Турар-жой биноларини реконструкция қилишнинг таснифи






Download 327.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling