Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


Download 186.7 Kb.
bet10/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

Маҳалла мулки. Маҳалла ижтимоий ўз-ўзини бошқаришнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Маҳалла мулки қуйидаги маблағлардан шаклланади:
-маҳалла аҳолисининг биргаликдаги меҳнат фаолияти ва уларнинг умумий даромадлари;
-фуқаролар ва юридик шахсларнинг ихтиёрий бадаллари, ҳайр-эҳсонлари;
-халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари томонидан белгиланган тартибда ажратилган бюджет маблағлари;
-шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлар.
Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли томонидан сайлаб қўйилган органлар маҳалла мулкининг субъекти ҳисобланади. Маҳалла мулкининг тайинланишидан мақсад, турли маросимлар, тадбирлар, шунингдек кам таъминланган оилаларга нисбатан моддий ёрдам бериш ҳисобланади. Шу билан бирга, ушбу органлар ўз мулки бўлган объектларни вақтинчалик ёки доимий фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга беришга, ижарага топширишга, ўз тасарруфидан чиқаришга, қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур мулк билан боғлиқ бошқа битимлар тузишга ҳақлидир.
Кооператив мулк хўжаликни биргаликда юритиш ёки бошқа фаолият билан шуғулланиш учун аъзолик асосида ихтиёрий бирлашган фуқароларнинг биргаликдаги мулкидир. Кооператив мулк ўз таркиби бўйича унинг аъзолари мол-мулкини умумлаштириш, хўжалик фаолиятини юритиш асосида олинган даромадлар ва ҳоказолардан ташкил топади. Кооператив тугатилган тақдирда бюджет, банклар ва бошқа қарз берувчилар билан ҳисоб-китоблар қилинганидан кейин қолган мол-мулк кооператив аъзолари ўртасида тақсимланади.
Ижарага олинган корхона мулки таркибига асосан ишлаб чиқарилган маҳсулотдан олинган даромад ва бошқалар киради. Корхонанинг органи мулк субъекти ҳисобланади. Бундай мақомдаги корхоналар мулки билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг, Мулкчилик, Ижара тўғрисидаги қонунида мустаҳкамланган.
Жамоа корхонасининг мулки давлат корхонасининг бутун мол-мулки меҳнат жамоаси аъзолари томонидан сотиб олиш ёки бошқача усуллар билан қўлга киритилган тақдирда вужудга келади. Унинг таркибига шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, олинган фойда (даромад) ва бошқалар ҳам киради.

Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling