Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси
Download 186.7 Kb.
|
бизнес хукуки кул ох
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. БОБ. Бизнес субъектлар фаолиятини кайта ташкил этиш ва тугатиш. Режа: 4.1. Бизнес субъектлар фаолиятини кайта ташкил этиш ва тугатиш тушунчаси.
- 4.2. Бизнессубъектлар фаолиятини кайта ташкил этиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари.
Диний ташкилотларнинг мулкида бинолар, диний буюмлар, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва ҳайрия аҳамиятига эга бўлган объектлар, ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган пул маблағлари ва бошқа мол-мулклар бўлиши мумкин. Улар ўз мол-мулкларига амалдаги қонунлар доирасида эгалик қилади, фойдаланади ва тасарруф этади.
IV. БОБ. Бизнес субъектлар фаолиятини кайта ташкил этиш ва тугатиш. Режа: 4.1. Бизнес субъектлар фаолиятини кайта ташкил этиш ва тугатиш тушунчаси. 4.2. Бизнессубъектлар фаолиятини кайта ташкил этиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари. Бизнес субъектлар фаолиятини кайта ташкил этиш ва тугатиш тушунчаси. Бизнес ҳуқуқининг субъектлари таркибида корхоналар алоҳида ўринни эгаллайди. Улар мулкчиликнинг турли хил шаклларида ташкил қилиниб, фаолиятини юритиши мумкин. Бизнес фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъекти тижоратчи ташкилотларни ташкил этади. Корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ижара тўғрисида»ги, «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Дехқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунлар билан тартибга солинади. Корхонанинг қуйидаги белгилари бор: биринчидан, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи асосида ўз ходимларининг кучи билан ишлаб чиқариш – хўжалик фаолиятини амалга оширади; иккинчидан, мустақил режа асосида талаб ва таклифни эътиборга олиб ҳамда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш, хизмат кўрсатиш бўйича фаолият юритади; учинчидан, ўз мулкидан хўжалик юритишда ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлади; тўртинчидан, ҳуқуқий муносабатларда мустақил субъект сифатида қатнашади ва юридик шахс ҳуқуқидан фойдаланади. Корхона тушунчаси қонун ҳужжатларида икки хил маънода тушунилади. Биринчи ҳолатда корхонани ҳуқуқ субъекти деб, иккинчисида эса, ҳуқуқ объекти деб тушунилади. Фуқаролик кодексида корхона икки хил маънода ифода қилинган. Бизга маълумки, 1963 йилги Фуқаролик кодексида корхона фақат ҳуқуқ субъекти маъносида тушунилар эди. Эндиликда эса корхона ҳуқуқ объекти сифатида моддий неъматлар таркибида ўзига хос ҳуқуқий мақомга эга. Корхоналар ҳуқуқий лаёқатининг моҳиятини очишда унинг мулк ҳуқуқи объекти сифатидаги ўзига хос хусусиятларни очиб бериш нафақат назарий жиҳатдан, балки амалий нуқтаи назардан муҳим аҳамиятга эгадир. Бутун корхона мулкий комплекс сифатида кўчмас мулк ҳисобланади. Бозор муносабатлари шароитида тадбиркорликнинг кенг ривожлантирилиши натижасида хусусий секторда кичик корхоналарнинг салмоғи яна орта бошлайди. Натижада, тадбиркорлар ўзларига тегишли бўлган корхоналарга нисбатан нафақат мулк ҳуқуқи субъекти сифатида, балки мулк ҳуқуқи объекти кўринишида ваколатларини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Ф3 Бизнес ҳуқуқи субъектлари ўзларининг корхоналарини бошқа бировга сотиш, гаровга қўйиш, ижара шартномаси асосида фойдаланиш учун бериши мумкин. Шунингдек, мол-мулкини идора қилувчи субъектга ишончли бошқариш ҳуқуқини берувчи шартнома асосида мулкни бошқариш ваколатини бериш мумкин. Бу ерда мулкни бошқариш деганда, муайян корхонани мулкдор эмас, балки уни бошқариш ҳуқуқини олган тадбиркорлик субъекти назарда тутилади. Мулкий комплекс бўлган корхона таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган ҳамма мулк турлари, шу жумладан ер участкалари, бинолар, иншоотлар, ускуналар, инвертар, хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар, шунингдек корхонани, унинг маҳсулоти, ишлари ва хизматларини акс эттирувчи хусусий аломатларга (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган ҳуқуқлар ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, киради. Уй-жой кўчмас мулк объекти сифатида хусусий корхона манзилгоҳи бўлиб ҳисобланиши мумкин. Уй-жой соҳасидаги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй–жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги қонуни асосида белгиланади. Ушбу қонуннинг 9-моддасига кўра, уй-жой соҳасидаги кўчмас мулк хусусий мулк, давлат мулки, шунингдек жамоат ташкилотларининг мулки бўлиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда мулкчиликнинг бир шаклидан бошқа шаклига ўтиши мумкин. Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат уй-жой мулки ҳуқуқининг субъектларидир. Уй-жой мулки ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, шахснинг ўзига тегишли уй-жой биносига ўз хоҳиши ва манфаатларига қараб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Уй-жой биноларининг кўринишини ўзгартиришга, уларни қайта қуриш ёки бузишга бошқарув органларининг тегишли рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади. Уй-жой соҳасидаги кўчмас мулк ёки унинг бир қисмининг хусусий мулклиги миқдори ўлчам ва қиймат жиҳатидан чекланмайди ва у маҳаллий давлат ҳокимияти органларида рўйхатга олиниши лозим. Корхона мол-мулк эгаси (эгалари) ва у (улар) вакил қилган идора, корхона, ташкилот ёки меҳнат жамоасининг қарорига мувофиқ ё бўлмаса, таъсис этувчилар гуруҳи ва айрим таъсис этувчи шахслар қарори билан ушбу қонунда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда барпо этилиши мумкин. Корхона ишлаб турган корхоналар, ташкилотлар таркибидан битта ёки бир неча таркибий бўлинманинг шу бўлинма (бўлинмалар) меҳнат жамоаси ташаббуси билан ажралиб чиқиши натижасида, агар бундай ажралиб чиқиш учун корхона мол-мулк эгасининг (у вакил қилган идора, корхона ва ташкилотнинг) розилиги бўлса ва корхона илгари ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминласа, тузилиши мумкин. Корхона давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 41-моддасига асосан юридик шахс ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолияти мақсадларига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ лаёқатига эга бўлади. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади ва уни тугатиш якунланган пайтдан эътиборан тугатилади. Юридик шахснинг махсус ҳуқуқ лаёқати унинг устави, низоми ёки қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Юридик шахс қонунда белгилаб қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин. Юридик шахснинг ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина чекланиши мумкин. Юридик шахснинг ҳуқуқларини чеклаш ҳақидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари, агар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб кўзда тутилган бўлмаса, улар жойлашган ердаги маҳаллий ва бошқарув идоралари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади. Юридик шахс сифатида тадбиркорлик фаолияти юритувчи субъектларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни 11-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳуқуқий ифодасини топган. Хусусан, тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчига тадбиркорлик фаолияти субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас, деган важ билан рад этишга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас. Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга шикоят қилиш мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан қонунга хилоф деб топилган тақдирда улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплайдилар ва маънавий зарар учун товон тўлайдилар. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идорасига бу корхонани ташкил этиш тўғрисидаги қарор, устав ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўядиган рўйхат бўйича ҳужжатлар тақдим этилади. Корхона устав асосида иш олиб боради. Уставни корхонани таъсис этувчи (таъсис этувчилар) тасдиқлайди. Корхона уставида корхонанинг номи, унинг қаерда жойлашганлиги, фаолият тури ва мақсадлари, унинг бошқарув ва назорат органлари, уларнинг ваколати, корхона мол-мулкини ташкил этиш ва фойдани (даромадни) тақсимлаш тартиби, корхонани қайтадан ташкил этиш ва фаолиятини тўхтатиш шартлари қўйилади. Устав корхона фаолиятининг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган, қонунларга зид келмайдиган ўзга қоидалар ҳам киритилиши мумкин. Корхона мулкдори (мулкдорлари) ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Мулкдор (мулкдорлар) ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни қилишга ҳақли. Улар мол-мулкдан қонунда тақиқлаб қўйилмаган ҳар қандай хўжалик фаолиятини ёки ўзга фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин. Корхона ўз уставига мувофиқ бошқарилади. Корхона бошқарув тузилиши, шакли ва услубларини мустақил аниқлайди, штатларни белгилайди. Мулкдор ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи субъекти корхонани бевосита ёки ўзи ваколат берган идоралар орқали бошқаради. У ваколат берган идоралар ана шу ҳуқуқларни корхона кенгаши (идорасига) ё бўлмаса, корхона уставида кўзда тутилган ҳамда мулкдор ва меҳнат жамоаси манфаатларини идора этадиган бошқа идорага топшириши мумкин. Корхона раҳбарларини ёллаш (тайинлаш, сайлаш) ва бўшатиш, корхона мулки эгасини ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқини улар бевосита, шунингдек ўзлари вакил қилган идоралар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа идоралар орқали амалга оширадилар. Корхона раҳбари лавозимига ёллаш (тайинлаш, сайлаш) чоғида номзод шахс билан битим (шартнома, келишув) тузилади, унда корхона раҳбарларининг ҳуқуқлари, вазифалари ва масъулияти, унинг моддий таъминоти ҳамда эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш шартлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда тутилган кафолатларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб қўйилади. Корхона раҳбарлари корхона фаолияти билан боғлиқ масалаларни мустақил ҳал қилади, меҳнат жамоаси ва корхона кенгаши умумий йиғилиши (конференцияси)нинг мутлақ ваколатига топширилган масалалар бундан мустасно. Корхона номидан ишонч қоғозисиз иш олиб боради, мамлакатдаги ва чет элдаги барча корхоналарда, фирмалар ва ташкилотларда шу корхона манфаатларини ҳимоя қилади, корхона мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузади, ишонч қоғозлари беради, банкларда ҳисоб рақамлари ва бошқа рақамлар очади, маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, дирекциянинг ижроия девони штатларини тасдиқлайди, корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради. Корхона раҳбари ўз ўринбосарларини, бошқарув девони раҳбариятини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини мустақил тайинлайди ва ишдан озод қилади. Корхона раҳбари, ўринбосарлари, бошқарув девони ва таркибий бўлинма раҳбарлари муайян доирадаги мажбуриятларга эга бўлиб, тегишли иш участкаларига раҳбарлик қилади ва унинг учун жавобгар ҳисобланади. Хўжалик фаолиятининг барча соҳаларида корхонанинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар билан муносабатлари шартнома негизида қурилади. Корхоналар нима ҳақда шартнома тузишни танлашда, мажбуриятларни, ўзаро хўжалик муносабатларининг қонунларга зид бўлмаган бошқа ҳар қандай шартларини аниқлашда эркиндир. Корхона ўз маҳсулоти ва мол-мулкини башарти, қонунларга зид бўлмаса, ўз хоҳишига кўра сотади, шунинг билан бирга хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади. Корхона маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бошқариш, хизмат кўрсатишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши шарт. Истеъмолчилар билан ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг аҳамияти каттадир. Ушбу қонуннинг 8-моддасига асосан, истеъмолчи шартнома тузиш йўли билан товарни (иш хизмат)ни эркин сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу шартномага кўра, сотувчи ишлаб чиқарувчи, ижрочи) истеъмолчига муайян миқдордаги ва мақбул сифатли товарни мулк қилиб топшириш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) мажбуриятини, истеъмолчи эса, шартлашилган пулни тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. Корхона бозор талабларини, эҳтимол тутилган шерикларнинг имкониятларини ўрганиш, нарх-навонинг ўзгариши тўғрисидаги ахборот асосида ўз ишлаб чиқаришининг таъминотини, бозорларда (товарлар, хизматлар, молия бозорларида) монополияга қарши қонунларнинг талабларини назарда тутган ҳолда бевосита ёки воситачи орқали олди-сотдини, маҳсулот сотишни ва ўз ишлаб чиқаришнинг таъминотини мустақил амалга оширади. Бозорга ўтиш даврида давлат эҳтиёжлари учун ишларни бажараётган ва маҳсулот етказиб бераётган корхоналарни давлат шу ишларни бажариш ва маҳсулотни етказиб бериш учун моддий-техника ресурслари билан таъминлайди. Корхона ўз маҳсулотини, ишларини, хизматларини, ишлаб чиқариш чиқитларини мустақил ёки шартнома асосида белгиланган нархлар ва тарифларда сотади. Фойда, амортизация ажратмалари, қимматли қоғозларни сотишдан тушган пул, меҳнат жамоаси аъзоларининг корхоналар, ташкилотлар, фуқароларнинг пай ва ўзга бадаллар, шунингдек бошқа тушумлар корхона молиявий ресурсларини ташкил этувчи манбалардир. Корхона тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида мустақил тарзда банклар билан ҳисоб-китоб ишларини юритади. Корхонанинг банк билан ҳисоб-китоб муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуни билан тартибга солинади. Корхона тижорат шартномаси асосида банк кредитидан, бошқа корхоналарнинг кредитларидан фойдаланади. Корхона пул маблағларини сақлаш ҳамда барча турдаги ҳисоб-китоб, кредит ва касса операцияларини амалга ошириш учун корхона рўйхатга олинган жойдаги ҳар қандай банкда, бошқа жойдаги банкда эса банкнинг розилиги билан ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамларини очишга ҳақлидир. Корхона кредит шартномалари ва ҳисоб–китоб интизомига риоя этиш учун тўла жавобгардир. Ҳисоб-китоб қилиш юзасидан ўз мажбуриятларини мунтазам бажармайдиган корхона банк томонидан тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиниши мумкин. Бундай корхоналарга таъсир ўтказиш чоралари ва уларни қўллаш тартиби банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Давлат корхоналарга мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритишнинг тенг ҳуқуқли ва иқтисодий шартларини таъминлайди. Давлат бозорни ривожлантиришга кўмаклашади, монополияга қарши тадбирларни амалга оширади, барча меҳнаткашларнинг ижтимоий кафолатларини таъминлайди. Рақобатнинг обрўсини оширишга қаратилган хатти-ҳаракатларга, ишлаб чиқариш ваколатини белгилаш, сотиш ва таъминот бозорларини бўлиб олиш, эркин рақобатни чеклаш мақсадида корхоналар ўртасида монопол нарх-навони ушлаб туриш ҳақидаги ҳар қандай тил бириктиришларга йўл қўйилмайди. Акс ҳолда корхона монополияга қарши қонунчиликкага мувофиқ жавобгарликка тортилади. Давлат қонун асосида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ва молия органлари орқали рақобат қилиш эркинлигини таъминлайди, истеъмолчиларни, уларнинг ҳуқуқлари камситилишидан, хўжалик фаолиятининг ҳар қандай соҳасидаги монополизм кўринишларидан муҳофаза қилади. Корхонанинг хўжалик оборотига кираётган буюмлар фирма белгиси ёки буюмнинг рамзини, буюмни таърифлайдиган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда маркировка қилиниши шарт. Ўзга фирма ва товар белгиларини, шунингдек, бир ишлаб чиқарувчининг буюмларини иккинчи бир ишлаб чиқарувчиларнинг буюмлари билан чалкаштириб юборишга (ўхшатишга) имкон берадиган ҳар қандай маълумотларни ўзлаштириб олишга йўл қўйилмайди. Бу масалаларда чиққан низолар суд тартибида ҳал қилинади. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонунига асосан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини белгиланган тартибда текширишга йўл қўйилади. Хусусан, ушбу қонуннинг 9-моддасига кўра назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали текшириш, шу жумладан тафтишдан ўтказиш учун ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда қуйидагилар асос бўлади: биринчидан, махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни ўтказишнинг мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма; иккинчидан, назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарган буйруғи ёхуд махсус ваколатли органнинг режадан ташқари текшириш, шу жумладан тафтиш ўтказиш тўғрисидаги ҳамда текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган қарорлари шулар жумласидандир. Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноят иш мавжудлиги асос бўлади. Бунда текширувга хўжалик юритувчи субъектнинг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозим. Шуни таъкидлаш лозимки, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режали тарзда текширишлар махсус ваколатли органнинг қарорига биноан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилиши мумкин. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўла миқдорда тўловчи, бошқа тартиб ва қоидаларга риоя қилувчи, аудиторларнинг ҳар йилги тегишли хулосаларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан, қоида тариқасида, кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2000 йил 28 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонунчиликни қўллаш суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан, судлар агар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида қонунчилик бузилганлигини аниқласалар, улар ўзларига берилган ваколат доирасида ва фақат муайян камчиликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирларнигина кўришлари мумкин. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик ҳолати мавжудлигидан бизнес субъектларининг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки чеклаш учун асос сифатида фойдаланишга ҳақли эмас. Судлар назарда тутишлари лозимки, Бизнес тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш фақат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган қарорига асосланганда ўтказилади. Корхонанинг ҳуқуқий ҳолатини ёритишда энг муҳим масалалардан бири бўлиб, уни тугатиш ва қайта ташкил этиш (бирлаштириш, қўшиш, бўлиб юбориш, ажратиш, қайта тузиш) ҳисобланади. Корхонани тугатиш ва қайта ташкил этиш корхона мол-мулки эгасининг ёки шундай корхоналарни тузишга ваколатли бўлган идоралар қарорига биноан ёхуд суд ёки хўжалик судининг қарорига биноан амалга оширилади. Download 186.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling