Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси
Download 186.7 Kb.
|
бизнес хукуки кул ох
Биринчи гуруҳда мулкни топшириш асосида муҳим мезон саналади ва ўз навбатида мулкни ҳақ эвазига ва текинга топширишни чегаралаш имконини беради. Ниҳоят, мулкни ҳақ эвазига ва текинга топширишга қаратилган шартнома ўтказиладиган ҳуқуқ ҳажмига кўра ажратилади. Натижада тўртта кичик гуруҳ ташкил топади. Буларга мулкни ҳақ эвазига хўжалик юритувга ёки оператив бошқарувга ёхуд мулк қилиб топшириш (олди-сотди, айирбошлаш, рента ва умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бериш, қарз ва кредит, банк омонати ва банк ҳисобварағи), мулкдан ҳақ эвазига фойдаланишга топшириш (ижара шартномаси, уй-жой ижараси, франшизинг), текинга мулк қилиб хўжалик юритиш, оператив бошқаришга топшириш (ҳадя), ҳақ эвазига фойдаланишга (франшизинг) шунингдек, текинга фойдаланишга топшириш (ссуда) киради.
Иккинчи гуруҳнинг хусусияти шундаки, мажбур бўлган шахснинг ҳаракатлари ундан ажратиладиган натижани келтириб чиқаради ва шу натижа шартнома предмети бўлади. Уларни ички гуруҳга бўлишга тўхталадиган бўлсак, мазкур ҳолатда муайян юридик-техник белгига кўра қўлланилади, яъни: тасодифан натижага эриша олмаслик хавфи қайси тарафга тегишли бўлиш. Бунда таваккалчилик хавфи пудрат шартномасида - пудратчига; илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари пудрати шартномасида буюртмачига юклаш мос келади. Бугунги кунда ишларни бажариш ва хизмат кўрсатишга оид шартномалар мустақил шартнома турлари ҳисобланиб, қонунда улар ўртасидаги умумийликка ҳам эътибор берилган. Мазкур ҳолатни биз илмий текшириш, технология ишлари ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига доир бобларга муайян даражада пудрат шартномасига доир ҳавола нормалар борлигини кўришимиз мумкин (масалан, ФК 694-моддасида берилган ҳавола). Учинчи гуруҳга кирувчи (хизмат кўрсатишга доир) шартномалар ҳақ эвазига ва текинга тузиладиган шартномаларга бўлинади. Хизмат кўрсатишга доир шартномаларнинг аксарият кўпчилиги ҳақ эвазига тузилади (ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси, ташиш шартномаси, транспорт экспедицияси, банк омонати, банк ҳисобварағи, ҳисоб-китоблар, омонат сақлаш, суғурта воситачилик, топшириқ, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси кабилар). Текинга тузиладиган шартномаларга эса агарда қонунда, бошқа норматив хужжатларда ёки шартномада ўзгача ҳол назарда тутилган бўлмаса фақатгина топшириқ шартномасини кўрсатиш мумкин. Бироқ ФК 818-моддасида 356-модда 4-қисмига ҳавола мавжуд бўлиб унга кўра, ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада баҳо назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Тўртинчи гуруҳ таркибига кирувчи шартномалар тузиш мақсадини ҳисобга олган ҳолда бўлинади. Биринчи ҳолатда юридик шахсни ташкил қилиш мақсади кўзга ташланса (масалан, тўлиқ ширкатни ташкил этиш, Масъулияти чекланган жамият ва Қўшимча масъулиятли жамият, ассоциация ва иттифоқни, Акциядорлик жамиятини ташкил этиш ҳақидаги таъсис шартномалари), кейинги ҳолатда юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда ҳамкорликда фаолиятни юритиш, яъни бунда ҳуқуқ субъекти ҳисобланмаган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган, масалан оддий ширкат шаклидаги тузилмани барпо этиш мақсади кўзга ташланади. Бундан ташқари, тарафлари фақат хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланган хўжалик шартномалари ҳам борки улар ўзига хос хусусиятлари, тарафлари ва уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тузиш ва расмийлаштириш тартиби ва бошқа жиҳатлари билан ажралиб туради. Хўжалик шартномаси деб, тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишувга айтилади. Бундан ташқари, ички хўжалик шартномаси ҳам борки, у қоида тариқасида, хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмалари ўртасида ёки хўжалик юритувчи субъект ва унинг ходими (бир гуруҳ ходимлари) ўртасида тузилади. Download 186.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling