Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «ижтимоий фанлар» кафедраси


Бизнес субъектлар фаолиятини кайта ташкил этиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари


Download 186.7 Kb.
bet13/46
Sana19.06.2023
Hajmi186.7 Kb.
#1608211
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46
Bog'liq
бизнес хукуки кул ох

4.2. Бизнес субъектлар фаолиятини кайта ташкил этиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунига асосан олти ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмагани тақдирда корхона тугатилади ва солиқ органларининг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар реестридан чиқарилади.


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 53-моддаси 2-қисмига кўра фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун томонидан тақиқланган фаолият амалга оширилган ёхуд олти ой мобайнида (савдо-воситачилик корхонаси эса уч ой мобайнида) банк ҳисоб варақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти, амалга оширмаган (деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно) ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шунингдек, ушбу кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ тугатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 54-моддасига кўра, юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган бу ҳақда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга дарҳол ёзма хабар беришлари керак, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган юридик шахс тугатиш жараёнида эканлиги ҳақидаги маълумотларни юридик шахсларнинг ягона реестрига киритиб қўяди.
Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини (тугатувчини) тайинлайдиган ҳамда ушбу кодексга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатларини белгилайдиган тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб юридик шахснинг ишларини бошқариш соҳасидаги ваколатлар унинг ихтиёрига ўтади. Тугатиш комиссияси тугатилаётган юридик шахс номидан судда иштирок этади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси
48-моддаси тўртинчи қисмига кўра, агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
Муассис (иштирокчи) ёки юридик шахс мол-мулкининг мулкдори шу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тақдирдагина мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга.
Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) ёки мулкдор юридик шахснинг муайян ҳаракатини амалга ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишни олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатини амалга оширишини кўзлаб фойдаланиб қолгандагина юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) улар томонидан келтириб чиқарилган деб ҳисобланади.
Банкротликка учраган корхоналарни тугатиш тартиби ва хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган «Тўловга қобулиятсизлик тўғрисида”ги қонуни билан белгиланади. Қонунга кўра, банкротлик дейилганда иктисодий суд томонидан эътироф этилган ёки қарздор ихтиёрий равишда тугатилаётганида унинг ўзи эълон қилган қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини тўла ҳажмда қондиришга қодир эмаслиги, шу жумладан бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслиги тушунилади.
Иқтисодий суди амалиётида банкротликка учраган корхоналарга нисбатан ушбу қонун нормаларини қўллашнинг самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Агар юридик шахсни тугатиш ҳақидаги иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан, юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан уни тугатишга ваколати бўлган мазкур шахс ёхуд органнинг таъсисчиларга тугатишни амалга ошириш бўйича мажбурият юкланиб (ФКнинг 54-моддаси, 3-қисми), бироқ юридик шахсни тугатиш амалга оширилмаса, бундай қарздорга нисбатан ФКнинг 57-моддасида назарда тутилган асослар бўйича «Банкротлик тўғрисида»ги қонунда кўзда тутилган тартибда банкротлик бўйича иш юритиш қўзғатилади.
Иқтисодий суднинг юқорида кўрсатилган қарорини ижро қилиш ҳолларида тугатиш комиссияси тузилса ва ташкилотни тугатиш амалга оширишга қадар қарздор мол-мулкининг нархи қарздорлар талабларини қаноатлантириш учун етарли эмаслиги аниқланса, бундай қарздорга нисбатан банкротлик ишини қўзғатишга «Банкротлик тўғрисида»ги қонуннинг Х боби 1-параграфида кўзда тутилган тартибдаги тугатилаётган қарздорнинг банкротлиги процедураси қўлланилади.
Банкротлик фақат иктисодий суд томонидан эътироф этилганда ёки хўжалик юритиш субъекти ихтиёрий равишда тугатилаётганда унинг ўзи банкрот бўлганлиги расман эълон қилинганидан кейин хўжалик юритиш субъекти банкрот бўлган ҳисобланади.
Корхонани тугатиш, биринчидан, тамомила корхона фаолиятини тўхтатиш асосида иккинчидан, қайта ташкил этиш йўли орқали амалга оширилади. Биринчи ҳолатда, корхонани тугатиш якуний тусга эга бўлса, сўнггисида эса, қайта ташкил қилинаётган корхона ҳуқуқ ва мажбуриятлари ёки унинг қисми янги ҳуқуқ субъектига ўтади, яъни, универсал ҳуқуқий ворислик юз беради. Корхонани қайта ташкил этиш бир нечта ташкилотни (битта) янгисига бирлаштириш, бир корхонани иккинчисига қўшиш, бир корхонани бир нечта янги ташкилотларга бўлиб юбориш, корхонанинг таркибидан бошқа корхонани ажратиш ёки қайтадан тузиш, яъни, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини алмаштириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Корхона давлат рўйхати реестридан чиқариб юборилган пайтдан бошлаб қайта ташкил этилган ёки тугатилган ҳисобланади. Корхона бошқа корхона билан қўшилган тақдирда мазкур корхоналарнинг ҳар бирига тааллуқли барча мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар кўшилиш натижасида вужудга келган корхонага ўтади. Бир корхонанинг бошқа бир корхонага қўшилиши чоғида унинг барча мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қўшиб олган корхонага ўтади.
Корхона бўлиб юборилган тақдирда қайтадан ташкил этилган корхонанинг мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ана шу бўлиб юбориш натижасида вужудга келган янги корхоналар балансига мувофиқ тегишли қисмларда ўтади. Корхонадан битта ёки бир нечта корхонани ажратиб чиқариш чоғида қайта ташкил этилган корхонанинг мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўлиб юбориш ҳужжати (баланси)га мувофиқ тегишли қисмларда уларнинг ҳар бирига ўтади. Бир корхонани бошқа корхона қилиб ўзгартириш чоғида аввалги корхонанинг барча мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қайтадан ташкил этилган корхонага ўтади.



Download 186.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling