Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet33/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Хизматлар (services) – институционал бирликлар низомидаги ўзгариш бўлиб, қайсиким бошқа бор институтционал бирлик билан ўзаро келишув асосида ва ҳаракат натижасида рўй беради.
Бу аниқлик кўп қиррали операциялар фирма доирасини қамраб олади. Шунинг учун хизмат тушунчаси кенг ва тор маънода нархланади. Биринчи ҳолда хизматлар – инсоннинг тижорий машғулоти ва хилма – хил мажмуа турдаги фаолиятидир. Унинг воситасида у бошқа одамлар билан муносабатга киришади, иккинчи ҳолда –конкрет акция, тадбир бўлиб, қайсиким бир томон (шерик) бошқа томонга таклиф қилиши мумкин.
Хизмат кўрсатиш ва сервис бундай айтганда иқтисодий секторда учламчи деб аталади. Жаҳон ички ялпи маҳсулотининг 2/3 унинг ҳиссасига тўғри келади. Улар АҚШ иқтисодиётида ва бошқа саноати ривожланган давлатларда ўртача 65% даражада кузатилади. Шунингдек ривожланаётган ва ўтиш жараёнларини кечаётган мамлакатлар иқтисодиётида эса мутлоқ устунлик қилади.
Хизматлар товарлар ва уларнинг моддий ифодаланишидан бир қатор фарқларга эга. У қўйидагилардан иборат:

  • одатда хизматлар сезилмайдилар. Кўпчилик хизматлар бу сезилмаслиги ва «кўринмаслиги» кўпинча ташқи савдода экспорт ва импортни кўринмас (invisible) деб аташга асос ҳисобланади;

  • хизматлар ўз манбасидан ажралмасдир;

  • уларни ишлаб чиқиш ва истеъмол қилиш одатда узилмасдир;

  • улар учун сифат, ўзгарувчанлик ва сақланмаслик характерлидир.

Халқаро савдо ва иқтисодиётда хизматлар сони ва роли энг аввало илмий – техник юксалиш натижасида тез ортади. Шу жумладан, халқаро иқтисодий алоқалар ҳам кенгаяди. Жаҳондаги кўпчилик мамлакатларда, аҳолининг даромади, тўлов қобилияти ошади. Чунки хизматлар кўрсатиш бир хил эмас, уларнинг бир нечта тавсифи (классификацияси) мавжуд.
Халқаро саноат стандартлаштириш тавсифига асосланган БМТ қабул қилган хизматлар кўрсатиш таснифи ўз ичига қўйидагиларни киритади:

  • коммунал хизматлар ва қурилиш;

  • улгуржи ва чакана савдо, ресторанлар, меҳмонхоналар;

  • товарларни юклаш, сақлаш, алоқа, молиявий воситачилик;

  • мудофаа ва мажбурий ижтимоий хизматлар;

  • бошқа ижтимоий ва шахсий хизматлар.

Бу тавсиф бўйича хизматлар мамлакатлар ичида амалга оширилади ва истеъмол қилинади аммо халқаро савдода объект бўлиши мумкин эмас.
ХВФ тавсифи тўлов балансини тузишда қўлланилганда резидентлар ва норезидентлар ўртасидаги тўловлар билан боғлиқ ҳолда қуйидаги хизмат турларини ўз ичига олади:

  • транспорт;

  • сафарлар;

  • алоқа;

  • қурилиш;

  • суғурта;

  • молиявий хизматлар;

  • компьютер ва ахборот хизматлари;

  • роялти ва лицензия тўловлари;

  • бошқа бизнес хизматлар;

  • шахсий, маданий, рекреацион хизматлар;

  • хукумат хизматлари.

Ишлаб чиқариш омиллари ҳаракати нуқтаи назаридан хизматлар омилий (factor servees), халқаро муносабатлари билан (мамлакатлараро) пайдо бўладиган ишлаб чиқариш омиллари жой алмашинувига бўлинади. Энг аввало капитал ва ишчи кучлари (улар даромадларда инвестицияларга амалга оширилади, роялти ва лицензия тўловлари, норезидентлар томонидан тўланадиган иш ҳақи тўловлари), ва ноомилий хизматлар (non actor services) - қолган хизмат турлари (транспорт, саёхат ва бошқа номолиявий хизматлар).
ГАТТ/БЖСТ (ВТО) доирасида халқаро музокаралар чоғида 12 секторга бўлинган 160 дан кўпроқ хизмат кўрсатиш турлари ҳисобга олинади:

  1. ишга алоқадор хизматлар (46 соҳа хизмат турлари);

  2. алоқа хизмати (25 тур);

  3. қурилиш ва инжиниринг хизматлари (5 тур);

  4. дистрибьютор хизматлари (5 тур);

  5. умумий таълим хизматлари (5 тур);

  6. атроф –муҳит муҳофазаси бўйича хизматлар (4 тур);

  7. молиявий хизмат, суғурта қўшилган ҳолда (17 тур);

  8. соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар бўйича хизмат (4 тур);

  9. туризм ва саёҳат (4 тур);

10) дам олиш, спорт ва маданият сохасидаги хизматлар (5 тур);
11) транспорт хизматлари (33 тур);
12) бошқа хизматлар.
ГАТС БЖСТ доирасида халқаро савдо хизматларини тақдим этиш усуллари бўйича тавсифланади. Бунда қуйидаги хизмат кўрсатиш турлари ажратиб кўрсатилади:
давлатлараро чегара савдо хизматлари;
истеъмолчининг хизматлар истеъмол қилинадиган мамлакатда ҳаракатланиши;
хизмат кўрсатиладиган мамлакатда тижорий муассаса иштироки;
хизмат тақдим этилиши учун жисмоний шахсни бошқа мамлакатга вақтинча кўчириш. Кўпроқ хизмат ҳажми (80% га яқин сумма) 1 ва 3- усулларга тўғри келади.
ХВФнинг халқаро молия статитистикаси уч гуруҳ хизматлар бўйича маълумотлар эълон қилади:

      • транспорт хизматлари;

      • туризм;

      • бошқа хусусий хизматлар.

Хизмат кўрсатишнинг кўпчилик турлари халқаро савдо объекти бўлиши мумкин. Хизмат кўрсатишнинг савдоси –бу нотовар тижорий келишувдир. Товарлар билан савдодан фарқли равишда хизматлар экспорти ёки импорти божхона чегарасини албатта кесиб ўтишни билдирмайди. Норезидентга хизмат ушбу мамлакат бошхона территорияси ичида кўрсатилиши мумкин, бу ҳолда келишув халқаро ҳисобланади. Товарлар экспорти ва импорти бўйича тўловлар сингари халқаро хизматлар савдоси тўлов балансида акс эттирилади.
Халқаро хизматлар экспорти халқаро савдога нисбатан тез ўсиб бормоқда. Хизмат кўрсатиш экспорти 1980 й. 402 млрд. долларни ташкил этган бўлса, 1990 й. -802 млрд. доллар, 2000й. – 1435 млрд. доллар, 2004 й. -1490 млрд. доллар, яъни икки ўн йилликда 3,6 баравардан кўпроқ ўсди. Халқаро савдода товарлар ва хизматлар экспорт улуши 20% дан кўпроқни ташкил қилади. Бироқ бу кўрсаткич борган сари ўсиб бораяпти. 2015 йилга бориб, Россия Фанлар Академияси қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти баҳоси бўйича 25 -30% ни ташкил қилиши мумкин. Янги–янги хизмат турлари халқаро савдога қўшилмоқда. Илгари миллий доирада чекланган хизматлар роли кўпаймоқда (таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар). Бошқа томондан, кўп ҳолларда йирик ва узоқ муддатли келишувларда мос келадиган хизматлар экспорти ва товарлар экспортини чегаралаш анча қийин.
Таъкидлаш лозимки, «кўринмас» савдо хусусияти шундан иборатки, кўпчилик хизмат кўрсатиш турларини соф ҳолда экспорт қилиб бўлмайди. Чунки хизматлар ишлаб чиқариш жараёнлари ва истеъмол жараёнларини маконда ва замонда (вақтда) бир-биридан ажратиб бўлмайди. Шу муносабат билан ГАТС хизматлар кўрсатиш савдосини амалга оширишнинг тўрт усулини ажратади:

  • трансчегара давлатлараро савдоси, яъни миллий истеъмолчи хорижлик етказиб берувчи хизматини сотиб олади;

  • коммерция (олди-сотди) асосидаги савдо. Қайсиким, хорижий компания ўз филиалини яратади ёки миллий компания чегара савдоси шаклидаги компанияларни ўзига қўшиб олади. Яхши ишлаб чиқаришни йўлга қўяди ва ҳар йиллик истеъмолчиларга хизматларни сотади;

  • хизматларни истеъмол қилиш ёки маълум бир мамлакатнинг истеъмолчилари хориждаги хизматларни сотиб олиши (жумладан, чиқиш туризми);

  • жисмоний шахслар миграцияси чоғида, яъни хорижий жисмоний шахс мазкур давлат истеъмолчисига хизмат кўрсатади (масалан, чет эллик ишчилар кучи билан меҳмонхона қурилишига).

Хизматлар кўрсатиш экспорти сохавий тузилмасида 1980 йиллар бошигача, транспорт хизмати устунлик қилганди. Бироқ кейинги икки ўн йилликда тез ривожланган «бошқа хусусий хизматлар» туризмга биринчиликни бўшатиб берди. «Бошқа хусусий хизматлар» хизматлар экспортида биринчи ўринни эгаллади (40% дан зиёд). Чунки улар таркибига, хусусан молиявий, информацион, коммуникацион, маслаҳат хизматлари киради.
Халқаро хизмат кўрсатишлар алмашинуви энг аввало саноати ривожланган мамлакатлар гуруҳлари ичида амалга оширилади. Товарлар савдосидаги сингари бу тенденция мамлакатлар гуруҳлари улуши салмоғини қисқартириш, уларнинг савдо хизматини қўшишдан иборат (1990 й охирида 70% гача). Натижада янги индустириал ва бошқа ривожланаётган давлатларда хизмат кўрсатиш соҳаси фаоллашади.
Хизмат кўрсатиш савдоси ҳажми бўйича АҚШ етакчилик қилаяпти (жаҳон экспортининг 19%га яқини ва жаҳон импорт хизматининг 14%га яқини). Хизмат кўрсатиш савдоси максимал ҳажми бўйича АҚШда ТМК каналларига тўғри келади.
Энг яхши хизматлар кўрсатиш экспортчи ўн давлатларга АҚШ дан ташқари Буюкбритания, Франция, Италия, Германия, Япония, Испания, Нидерландия, Бельгия –Люксембург ва Гонконг кирди. Биринчи ўнлик импортерларга эса – АҚШ, Германия, Япония, Буюкбритания, Франция, Италия, Нидерландия, Канада, Бельгия, Люксембург ва Хитой киради. Деярли мос келадиган рўйхатда Германия, Япония, Канада ва Хитой хизматлар нетто- импортёрлари ҳисобланади.
Халқаро меҳнат тақсимоти тизимида миллий иқтисодиётда хизмат кўрсатиш экспортига ихтисослашув ҳақида ҳам гапириш мумкин. Саноати ривожланган мамлакатларда бу энг аввало молиявий, телекоммуникацион, ахборот, ишга алоқадор хизматлар, илғор технологиялардир. Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм бўйича хизматлардир. Айрим ривожланаётган мамлакатлар ҳам хизматлар ишлаб чиқариш ва тақдим этишга ихтисослашмоқда. Жумладан туризм соҳаси (Туркия, Миср, Таиланд ва бошқ), транспорт (Миср, Панама ва бошқа очиқ кемачилик реестрлари деб аталадиган давлатлар), молиявий (Кариб денгизи оффшор марказлари ва Тинч океани ороллари). Халқаро хизмат кўсатиш савдосида янги индустриал давлатлар, мисол Хитой ва бошқа бир қатор давлатларнинг роли ҳам ошмоқда. Россия транспорт хизмати кўрсатиш нетто-экспортери ҳисобланади. Бу ерда транзитни ташкил этиш учун ўзининг Евроосиё жойлашувидан фойдаланиш, юқори технология ва халқаро туризм хизматларини ривожлантириши истиқболларига эга. Россия хизматлар экспорти тузилмасида 33 % транспортга, 42% туризм ва 25% бошқа «ҳар хил хусусий хизматлар»га тўғри келади.
Умумий тарзда халқаро хизмат кўрсатиш савдосида асосий ривожланиш тенденциясини қуйидагича ифодалаш мумкин:

  • жаҳон хизмат кўрсатиш савдоси ўсиш суратларини жаҳон товар-айланмаси ўсиш суръатларига таққосланганда нисбатан динамиклигидир;

  • жаҳон хизмат кўрсатиш экспорти ва импортида ривожланган давлатлар устунлик роли;

  • жаҳоннинг бирнеча мамлакатларида «кўринмас» савдонинг юқори тўплангани;

  • жаҳон «кўринмас» савдоси ҳудудий тақсимланишида Ғарбий Европа давлатлари устунлик қилади, долларда. Қайсиким, амалдаги товар айланмасининг деярли яримига тўғри келади.




Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling