Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Чет элда 24 соатдан кам бўлмаган саёҳатчи экскурсант ҳисобланади ва бу категория аввало Ғарбий Европа ва Шарқий Ўртаер денгизи мамлакатларида кенг тарқалган


Download 1.56 Mb.
bet36/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Чет элда 24 соатдан кам бўлмаган саёҳатчи экскурсант ҳисобланади ва бу категория аввало Ғарбий Европа ва Шарқий Ўртаер денгизи мамлакатларида кенг тарқалган.
Туризм ўзида туристик индустрияга бирлашган бутун бир хизматлар мажмуасини мужассамлаштирган: меҳмонхоналар, бошқа вақтинча жойлашиш воситалари (мотеллар, кемпинглар ва бошқалар), умумий овқатланиш объектлари, кўнгилочар объектлар ва воситалар, билимни бойитадиган объектлар, ишга алоқадор, спорт ва бошқаларга мўлжалланган хизматлар. Туристик индустриянинг таркибий қисми бўлиб, ўз туристик бизнеси ҳисобланади. Туристик бизнесда ҳаракат қилади: а) туристик маҳсулотлар (тур) ишлаб чиқарадиган туроператорлар – фирмалар; б) турагентлар – мустақил фирмалар ёки туроператорлар агентлари, қайсиким, туроператор билан ёзма келишувга мувофиқ туристик маҳсулотларни тарқатади. Туристик индустрия – кўп маблағ ва меҳнат талаб қиладиган соҳа. БТТ баҳоси бўйича, 1990 й. охирида халқаро туризм улушига жаҳон ички ялпи маҳсулоти (ИЯМ)нинг 11%, товар ва хизматларнинг жаҳон экспортини 6% ва ишчи ўринларининг 10%га яқини тўғри келган. Барча мамлакатлар бўйлаб ташриф буюрувчи туристлар ҳар йилги сони 900 млн. кишига етди. Шу билан бирга ўн йилда халқаро туризм бир ярим мартага ўсди ва ўсиши давом этаяпти. Ўсиш суръатлари бўйича жаҳон ИЯМ ўсишини қувиб ўтаяпти. Бу ҳам ХХI аср бошиданоқ халқаро туризмни жаҳон иқтисодиётининг йирик соҳасига айланиши ҳақида мулоҳазалар билдиришга асос бўла олади. Аммо саёҳат динамикаси миллий иқтисодий конъюктурасига, шу жумладан жаҳон хўжалигига жуда сезгир.
Ҳозирги замон туризми учун сезиларли худудий нотекислик характерлидир. Бундай қараганда, у умумий кўринишда ҳар хил ижтимоий –иқтисодий даражани акс эттиради. Масалан, ҳозирги вақтда ривожланган давлатларга барча туристик келишларнинг 57%, энди ривожланаётган мамлакатларга 30%, ўткинчи иқтисодиёт мамлакатларига 13% тўғри келади. Туристик келишларнинг регионал таҳлили ва даромадлари таҳлили чоғида жаҳоннинг олтита туристик макрорегионлари ажратилади:

  1. Европа – Ғарбий, Шимолий, Жанубий, Марказий ва Шарқий Европа, Собиқ СССР республикалари қўшилган ҳолда, шунингдек Шарқий Ўрта ер денгизи давлатлари (Исроил, Туркия, Кипр);


  2. Download 1.56 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling