Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet44/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Ички ялпи маҳсулот, (ИЯМ) - Ички миллий маҳсулот, ИММ аҳоли жон бошига ички ялпи маҳсулот, саноат ишлаб чиқариш ҳажми, меҳнат унумдорлиги ва ҳ.к. ҳисобланади.
Жаҳон хўжалигида асосий кўрсаткичлар бўйича ижобий ўсиш суръатлари сақланиб турибди, уларнинг пасайиши тахмин қилинмоқда. Иқтисодий ўсиш сураътлари ўзгариши бир қатор сабаблар билан боғлиқ, асосийлардан бири тараққиётнинг цикллиги ҳисобланади.
Кейинги икки ўн йилликда циклнинг классик схемаси «кризис-депрессия-жонланиш–кўтарилиш-кризис» сезиларли ўзгаришга учрайди.
1970-йилларда ички ялпи маҳсулот ўсиши секинлашганда индустриал мамлакатларда саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми 5 % камайди. Инфляцион жараёнлар тезлашди ва номинал даромад ўсиши секинлашди. 1970 йилларда саноати тараққий этган мамлакатларда кўпгина анъанавий соҳалар (қора металлургия, кемасозлик, тўқимачилик саноати) узоқ турғун ва пасайиш ҳолатида бўлди. Саноати ривожланган мамлакатларда бирламчи энергияга бўлган барча талабнинг яримини таъминлаб тўрган нефт баҳосини кескин ошиб кетиши жаҳон энергетика кризисига олиб келди. Ривожланаётган мамлакатлар молиявий қарздорлиги ошиб кетди. Айни пайтда хом ашё ва энергетика кризиси фанталаб (электрон, компьютер, ахборот) ва материаллар, ресурслар тежамкорлигини тез ривожланишига сабаб бўлди. Бу даврда нефт экспорт қилувчи мамлакатлар даромадлари ошди. Фанталаб технологияларга таянган мамлакатлар (Япония, Жанубий Корея, Гонконг, Сингапур ва бошқалар) тез ривожлана бошлади.
1980–йиллар бошларидан жаҳоннинг етакчи мамлакатлари - АҚШ, Буюк Британия, Германия-тараққиётнинг янги макроиқтисодий моделига ўта бошлади. Жаҳон иқтисодиётида Америка долларига асосланган валюта қурилиши ўзгараяпти. Валюта белгиланган курси гоҳ ошиб, гоҳ тушиб турибди. Халқаро валюта фонди (ХВФ) иштирокчи мамлакатларнинг Ямайка конференциясида 1976 йилдан буён жаҳондаги ўзгараётган геосиёсатига мувофиқ янги жаҳон валюта тизими яратилди. Энди валютага талаб ва таклифдан келиб чиқилиб, белгиланган курс бўйича иш юритиш мумкин. Бу шароитда юзага келган 1980 – йиллар ўрталаридаги молиявий кризис 1970 –йилларнинг бошларидаги каби вайрон қилувчи кучга эга бўлмайди.
1990 йилларда молиявий барақарорлик кучайди. 1998 йил мобайнида нефт ва нефт маҳсулотлари жаҳон баҳоси кескин тушиб кетди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва металл баҳоси пасайди. Жаҳонда қазиб олинаётган нефтнинг 55 % ни назорат қилувчи ОПЕК давлатлари 1998 йилда 50 млрд. доллар даромаддан маҳрум бўлдилар. Нефт истеъмолчилари эса 100 млрд. доллар, шу жумладан, Европа мамлакатлари 33 млрд. доллар зарар кўрдилар. Бир вақтнинг ўзида Осиё-Тинч океани минтақасида жаҳон етакчи компанияларининг фонд биржаларида акциялар курслари кескин тушиб кетди. Жуда кўп мамлакатлар (Тайланд, Сингапур, Хитой) миллий валюта курслари долларга нисбатан ғоят қадрсиз даражада пасайиб кетди. Жаҳон етакчи валютасига нисбатан доллар 10 % га тушди.
1990- йиллардаги молиявий кризис жаҳон хўжалигида янги валюта-Евронинг пайдо бўлишига олиб келди. Иқтисодиётни бошқаришда давлат роли кучайди. Бир қатор мамлакатлар иқтисодиётида таркибий ўзгаришлар рўй берди. Ишлаб чиқариш қувватлари янгиланди. Шундай қилиб, ХХ асрнинг кейинги уч ўн йиллигидаги кризислар таркибий характерга эга бўлди. Жаҳон хўжалигида етакчи мамлакатларда ўсиш суръатлари пасайиши (4-5 дан 1,5 -2 гача) кузатилган бўлсада, амалда салбий кўрсаткичлар қайд этилмайди. Глобал иқтисодий кризисга таҳдид жаҳон иқтисодиётида муаммолар ечимининг турли йўлларини топишни тақозо этмоқда. Ривожланган мамлакатлар ривожланаётган қашшоқ давлатларнинг 70 млрд. долларга яқин қарзидан кечишни таклиф қилинаяпти. ХВФ ва Жаҳон банки Жануби Шарқий Осиё мамлакатларида кризис оқибатларини тугатиш ва ислоҳатлар ўтказиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш дастурини ишлаб чиқмоқда. 1999 йил февралида «еттилик» мамлакатлар «молиявий барқарорлик форуми» ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Бу маслаҳат тузилмаси кризис пайдо бўлишининг олдини олиш учун халқаро ва минтақавий ташкилотлар фаолиятини мунтазам мувофиқлаштириб боришга қаратилган.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling