Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банк тизими ва молиявий капитал.
Транспорт комплекси. АҚШ жаҳонда кенг ривожланган транспорт тармоқларига эга. Бу мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим роль ўйнайди.
АҚШ транспорт мажмуасига умумий фойдаланиладиган траспорт-темирйўл, автомобил, денгиз, ички сув, ҳаво ва бошқа воситалар киради. Юк ва йўловчи ташиш ишларини шахсий, махсус умумий фойдаланиладиган саноат автомобиллар, персонал самолётлар ва бошқалар бажаради. АҚШ ички юк ташиш 1/3 қисми темирйўллар улушига тўғри келади. Қисқа масофаларга қишлоқ хўжалиги, саноат юкларини шунингдек йўловчиларни ташишда автомобиллардан кўпроқ фойдаланилади. Енгил автомобилларнинг асосий қисми шахсий фойдаланиладиган автомобиллардир. Айрим автомобил йўллари хусусий мулк, унда юриш учун пул туланади. Ķувурлар транспорти яхши ривожланган. Нефть-газ маҳсулотлари ўтказиладиган қувурларнинг умумий узунлиги 600 минг километрни ташкил этади Дарё транспорти асосан Миссисипи дарёсида сақланиб қолган. Дарё флотининг 1/3 қисмига яқинини танкерлар ва қуйиладиган биржалар ташкил этади. АҚШ транспорт океан савдоси кўпайиши билан эски денгиз транспорти аҳамияти ҳам ошиб бораяпти. Қўшма Штатлар хўжалигининг муҳим анъанавий бўғини – ички савдодир. Унинг ички миллий маҳсулотдаги улуши катталиги мамлакат иқтисодиётида етакчи ўринга чиқаради. Банк тизими ва молиявий капитал. Саноатда, пул-кредит соҳасида ва Америка иқтисодиётининг бошқа бош секторларида етакчи ўринни йирик хўжалик бирлашмалари эгаллайди. Уларнинг қўлида жамият капитали ишлаб чиқариш ва товарлар реализацияси, хизматларнинг сезиларли қисми тўпланган. Бизнеснинг барча соҳаларида етакчиларни мустаҳкамлаш ҳозирги замон Америка иқтисодиётига хос қирралардир. Иқтисодиёт ўсиши шароитида компанияларни сотиб олиши ва қўшилиши сони рекорд даражага етди. Компанияларни сотиб олиш ва қўшилиши умумий суммаси 2004 йилда 879 млрд. долларни ташкил этди. Бу жараён иқтисодиётнинг барча секторларига энергетикадан тортиб, молиягача тегиб ўтди. АҚШ хусусий эволюцияси муҳим йўналишларидан бири айрим корхоналарни мўътадил резервлар қидириши ва компания доирасида уларнинг бирлашиши бўлди. Ишлаб чиқаришни марказлаштириш ва ишлаб чиқарувчи капитал мос келмаслиги кучайди. Ҳатто капитал бўйича энг йирик корпорацияларда бир корхонада ишлаб чиқариш ҳажми самарадорлик чегаралари билан белгилана бошлади. Шу билан бирга кичик бизнес салмоқли роль ўйнашда давом этаяпти. АҚШ экспортида ўрта ва кичик фирмалар иштироки 55 % ни ташкил қилади. АҚШда кўплаб кичик ва ўрта фирмалар мавжуд. Улар мустақил фаолият юритади, бозорда ўзининг ўрнини топади. Аммо йирик капитал ҳам уларни эътиборсиз қолдираётгани йўқ Бунда кичик бизнеснинг юқори манёверлиги ҳисобга олинаяпти, унинг бозорда эгилувчан маслашиши, кўпгина турларни тежалиш имкониятилари катта. Кичик ва ўрта бизнесни технологик, ижара пудрати, контракт тизими жиҳатидан турғун бозор, таъминот манбаи, янги технологияларни молиялаштиришда йирик бизнесга қарашли уни уларга боғлаб қўяди. Америка иқтисодиёти қайта турланишида «таваккалчилик капитали» ўсувчи роль ўйнайди: кичик компанияларга таваккал илмий изланишларни синаш, янги тартибни тезроқ жорий этиш учун янгиликни олиш вазифалари юкланади. Хусусий капиталнинг умумий харажатлари унча катта бўлмаган фирмалар учун илмий-техник, тажрибалар, тадқиқотлар, конструкторлик ишланмаларига ажратилаётган маблағнинг атиги 5 %ни ташкил этсада, АҚШда улар ихтироларнинг ярми яқинига эга. Майда ва ўрта компаниялар билан йирикларини ўзаро биргаликда харакат қилишларида АҚШ кредит тизими асосий восита бўлиб хизмат қилади. АҚШ кредит тизими жаҳонда бирмунча тараққий этган ва ўзида давлат ва хусусий кредит хужжатларини мужассам этган. Унинг асосий компоненти федерал резерв тизими (ФРС) дир. У Марказий банк функциясини (1913) бажаради. ФРС бошқарувчилар кенгашидан 12 та федерал резерв банкларидан, конгресс томонидан тузилган бир неча минг банк аъзоларидан иборат. Очиқ бозорда операциялар бўйича Федерал комитетга ва Федерал маслаҳат кенгашига эга. ФРС давлатнинг пул кредит сиёсатини амалга оширади, иқтисодиётга кредит ва пул муомаласи соҳаси орқали таъсир ўтказади. Пул-кредит сиёсатининг муҳим инструменти очиқ бозорда хукумат қимматбаҳо қоғозлари билан операциялар, банк резервларини тўғридан-тўғри тартибга солиш ва ҳисобот ставкалари механизми орқали кредитларни кенгайтириш ёки чеклаш ҳисобланади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling