Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Иқтисодиётнинг тузилиш хусусиятлари


Download 1.56 Mb.
bet49/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

2.§. Иқтисодиётнинг тузилиш хусусиятлари

XIX асрнинг охирларидаёқ АҚШ саноат ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Буюк Британияни қувиб ўтиб, жаҳонда биринчи ўринга чиққан эди. Ҳозир ҳам меҳнат унумдорлиги ва кўпчилик фанталаб ишлаб чиқаришда биринчиликни эгаллаб келмоқда. У шунингдек айрим анъанавий саноат ва қишлоқ хўжалиги, ноишлаб чиқариш соҳаларида ўз устунлигини сақлаб турибди. Жами ишлаб чиқарилаётган авиаракета-космик аппаратларнинг 3/4 қисмидан кўпроғи, электрон-ҳисоблаш (айниқса саноат ва ҳарбий) техникаларининг 2/3, кўмир казиб олиш ва АЭС қувватининг 1/3, ғарб дунёсида йиғиштириб олинаётган ғалланинг 1/3 қисмига яқини АҚШ га тўғри келади.


Давлат хўжаликнинг барча соҳаларига аралашади, ишлаб чиқариш тузилиши ва жойлаштирилишига сезиларли таъсир кўрсатади. Солиқ имтиёзлари ва кредит ёрдамида саноатнинг янги соҳаларини ўсишини ривожлантиради ҳамда янги саноат районлари барпо этишга кўмаклашади. Шунингдек давлат илмий тадқиқотларни, айниқса қурол-яроқ ишлаб чиқаришни молиялаштиришга катта эътибор қаратади.
Миллий даражада саноат маҳсулотлари қиймати қишлоқ хўжалиги маҳсулотлариникидан 10 марта кўп. АҚШ саноати катта, техник жиҳатдан яхши таъминланган материал базасига эга.
Ёнилғи-энергетика мажмуаси. Энергия хўжалигида етакчи рол нефт ва табиий газга тегишли. Мамлакатда қазиб олинаётган нефт ва табиий газнинг яримидан кўпини Техас штати ва унга туташ жанубий ҳудудлар бермоқда. Ғарбда Колифорния ва Аляскада нефт ишлаб чиқаришга катта аҳамият берилаяпти. Нефт ва табиий газ қазиб олинаётган районлардан қайта ишлаш марказига келтирилади, унинг бир қисми Шимолда жойлашган. Илмий-техник прогресс натижасида коммунал хўжалиги, темир йўлларда ва флотда кўмир истеъмоли барҳам топди. Эндиликда ундан асосан электростанцияларда фойдаланаяпти. Кўмир 15 дан зиёд штаталарда қазиб олинмокда. Мамлакатнинг катта кўмир конлари Кентукки, Ғарбий Виржиния, Пенсильвания каби ҳудудларида мамлакатда энг йирик Аппалачи кўмир ҳавзаси жойлашган конлардир. Кейинги пайтларда ғарбдаги Вайоминг штати очиқ ҳолда кўмир қазиб олиш ва таркибида олтингугурт камлиги билан катта аҳамият касб этаяпти.
Электр энергияси ишлаб чиқариш тез суръатлар билан ўсаяпти. Ҳозирги вақтда АҚШ бу соҳада етакчи ҳисобланади. Асосий электро энергия улушини ёқилғи энергетика станция (ТЭС)лар беради. Аммо ғарбда қуввати 1-2 млн. квт.га эга бўлган ГЭСлар истеъмол қилинаётган энергиянинг яримидан кўпини етказиб беради. Электр энергияси ишлаб чиқаришда атом электр станция (АЭС)ларнинг аҳамияти ошиб бораяпти.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling