Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet51/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Енгил ва озиқ-овқат саноати. Енгил саноат корхоналари орасида тўқимачилик ва чарм кўн-пойафзал саноати кўпроқ ривожланган. Тўқимачилик саноати икки аср давомида шимолий Атлантика штатларида-Янги Англия деб аталадиган, Марказий Бостон бўлган жойда жамланган. Аммо кейинги йилларда бу соҳанинг жанубий Атлантика штатларига миграцияси рўй берди. Бу ерда арзон ишчи кучига эга районлар яъни, пахта етиштирувчи районлар ва синтетик тола ишлаб чиқарувчи корхоналар, маҳсулотларни реализация қилиш учун бозорлар мавжуд.
Озиқ-овқат саноати асосан қишлоқ хўжалиги районлари ва йирик шаҳарларда (айниқса Шимол ва Ғарбда) жойлашган бўлиб, қудратли комбинацияни ҳосил қилади.
Агросаноат комплекси. Мамлакат катта ер ресурслари ва ер, яйлов ва далалар АҚШ асосий территориясининг салкам 1/2 қисмини ташкил этади. Агросаноат комплекси АҚШ иқтисодиётида муҳим роль ўйнайди.
АҚШ да ўсимликчилик турларидан биринчи навбатда ғалла экинлари ҳисобланади, бу барча майдонларнинг 2/3 қисмини эгаллайди. Асосий озиқ-овқат экини-буғдой, озуқа экинлари (маккажўхори) кўпроқ етиштирилади. Мойли экинлар орасида соя муҳим ўрин эгаллайди. Кейинги йилларда бу экин ҳосилдорлиги кескин ошди. У овқатга (соя мойи сифатида) ишлатилади. Моллар учун тўйимли озуқа ҳисобланади. Толали экинлар орасида пахта етакчи ўринда туради, XXI асрда у бош экспорт маҳсулотига айланади. Шакарли экинлар орасида қанд лавлаги ва шакар қамиш деярли бирининг ўринни эгаллайди. Мева ва сабзоватнинг роли жуда улкан.
Чорвачилик. АҚШда чорвачилик ҳам сут, ҳам гўшт йўналишида ривожланмоқда. Шунингдек чўчқачилик ва паррандачилик саноат асосида тараққий этмоқда. Жўжа гўшти (бройлерлар) ишлаб чиқариш АҚШ қишлоқ хўжалигининг индустрлаштирилган соҳаларидан ҳисобланади ва қишлоқ жойларида жойлаштирилган. Ҳар йили 4 млрд. дона гача бройлер ишлаб чиқарилади. АҚШ агрсаноат комплекси аҳолини тўлиқ озиқ-овқат билан таъминлаш имконига эга. Бироқ монополия эгалик қиладиган фермерлик маҳсулотлари нархи баланадлиги учун америкаликларнинг кўпчилик қисмини харид қуввати ўтмайди.
АҚШ халқаро туризм тараққиёти бўйича Европадан анча орқада. Лекин шунга қарамай, мамлакатга ҳар йили 30-40 млн. сайёҳ келиб кетади. Ички туризм жуда яхши ривожланган, ўз ичига автосервисни қамраб олган «меҳмондорчилик индустрия»си кучли ривожланган. Флорида, Калифорния, Гавайи, Ғарб штатлари, айниқса қояли тоғлар атрофи қирғоқ бўйи туризмининг бош районлари ҳисобланади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling