Биринчиси компаниялар ўртасида бозорни монополиялаштириш ёки монополияга айлантиришга қаратилган махфий фитнани тақиқлайди.
Иккинчиси корпорацияларни ҳамма турдаги «чеклашлар» пратикаси (нархда дискриминация ва бошқаларни) ман этади. Қонун билан (1914) антитрест қонунчилиги бузилиши ва «рақобатнинг ноҳалол усулларини» қўллаганликнинг олдини олиши учун федерал савдо комиссияси тузилди. Спеллер-Кефовер қонуни (1950 й) компаниялар қўшилишига қарши йўналтирилган. Агар бир фирмани бошқаси активларини сотиб олиш оқибатида рақобатбардошлиги заифлашган бўлса уни тақиқлайди.
Европа Итифоқи мамлакатларида монополия ва рақобатни тартибга солиш меъёрлари аниқ ва қатъий шаклантирилган. Бу меъёрлар 1967 йилги Рим шартномасининг 85-89 моддаларида мустаҳкамлаб қўйилган. Корхоналар ўртасида умумий бозор принциплари билан чиқиша олмайдиган ҳар қандай битим, рақобат эркинлигини тузиш, тўсқинлик қилиш, чеклаш мақсади кўзланган ҳар қандай бирлашиш, координацион фаолияти тақиқланади.
Европаликлар америкаликлар қўлламайдиган «соғлом фикр қоидаси»ни қўлланишга мойилроқ. Масалан, Европада маълум шароитда компаниялар ўртасида махфий келишувга мамлакатларининг саноат сиёсати институтлари АҚШда ўз аналогига эга эмас. Ғарбий Европа мамлакатлари саноат сиёсати қўйидаги хусусиятларга эга:
у хукуматни координацияланган режалаштириши натижаси;
ишлаб чиқариш ресурслари танланган соҳаларга йўналтирилади;
сиёсатнинг бош мақсади – мамлакат фирмалари рақобтабардошлигини таъминлаш.
Ғарбий Европа мамлакатлари саноат сиёсати маълум даражада давлат иқтисодий жараёнларга таъсир ўтказиш дастакларини сақлаб қолади. Бу билан иқтисодиётга аралашиш самарали эканлигини кўрсатди.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Жаҳон иқтисодиётида такрор ишлаб чиқаришнинг асосий босқичларини айтинг.
Таркибий кризис ва уларнинг 90-йиллар охиридаги хусусиятлари ҳамда моҳиятини аниқланг?
Такрорий ишлаб чиқариш жараёнларида монополиянинг роли ва ўрнини аниқланг?
Илмий-техника прогресслари (ИТП) шакллари ва моҳиятини айтинг?
Ривожланган мамлакатларда такрорий ишлаб чиқаришни характерланг?
Ривожланган мамлакатларда давлатни тартибга солиш методларини кўрсатинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |