Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


IX Боб. АҚШ ВА КАНАДА ИҚТИСОДИЁТИ


Download 1.56 Mb.
bet48/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

IX Боб. АҚШ ВА КАНАДА ИҚТИСОДИЁТИ


1.§. АҚШнинг ишлаб чиқариш потенциали ва табиий ресурслари

Америка Ķўшма Штатлари территориясининг катталиги жиҳатидан (9,3 млн. км2) РФ, Бразилия ва Канададан кейин жаҳонда тўртинчи ўринда туради. АҚШ таркибига уч қисм киради. Биринчиси – асосий территория, унда 48 та штатлар жойлашган, бутун мамлакатнинг 4/5 қисм майдонини эгаллайди. У тўртбурчак массив шаклига эга бўлиб, шаркдан ғарбга қараб салкам 4,7 ва шимолдан жанубга қараб 3 минг километрга чўзилиб кетган. Қолганлари ундан узокда жойлашган Аляска ярим ороли, ва Тинч океанидаги Гавай ороллари штатларидир. Мамлакатнинг иқтисодий-географик жойлашиши жуда қулай. Бу кўп жиҳатдан шарққа Атлантика океани, ғарбда Тинч океани билан туташлигига боғлиқ. Денгиз чегаралари 12 минг километрга чўзилган. Бу азалдан океан орти мамлакатлари билан савдо алоқаларида енгиллик туғдириб келади ва айни пайтда мамлакат хавфсизлигини кафолатлайди.


Иқтисодиёти камроқ ривожланган мамлакатлар Канада ва Мексика билан кўшнилиги ҳам АҚШ иқтисодий географик жойлашишида қўлай имконият яратади. Бунинг эвазига АҚШ уларнинг табиий ресурслари ва ишчи кучларидан фойдаланиб катта даромад олади. Лотин Америкаси бошқа мамлакатларининг ҳам АҚШга якин жойлашгани мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга имкон беради.
АҚШ давлат тузумига кўра-Федератив республика бўлиб, 50 та штатлардан иборат. Давлат бошлиғи президент, тўрт йилга сайланади. Олий қонунчилик органи-конгресс. Мамлакатда ҳар бир штат ўз конститутуцияси ва рамзига эга. Бундан ташқари АҚШда Колумбия Федератив округи алоҳида ажралиб туради. Унинг территориясида мамлакат пойтахти Вашингтон шаҳри жойлашган.
АҚШ президенти мамлакатнинг юқори мансабдор шахси, давлат бошлиғи ва хукумат бошлиғи ўрнида ишлаб туриш ваколатига ҳам эга. Президент Конгресс қонун лойиҳаларини бекор қилиш ҳуқуқига эга. Президент қонунчилик дастурларини таклиф қилади, бюджет лойиҳасини ишлаб чиқади, олий бош қўмондан ҳисобланади, халқаро шартномалар тузади ва ҳ.к. Суд хокимияти мамлакатда Конгресс томонидапн таъсис этилган АҚШ Олий суди ва қуйидаги федерал судлар орқали амалга оширилади. Олий суд конститутцион назорат билан шуғулланади.
АҚШ аҳолиси 300 млн. кишидан зиёд бўлиб, ер юзи аҳолисининг 1,7 % ни ташкил этади. Аҳолининг 86 % ни оклар, 11 % - қора танлилар, 0,6 % ҳиндилар, эскимослар ва алеутлар, 2,4 % ни бошқа этник гуруҳлар ташкил қилади. Расмий тил-инглиз тили, уни 80 % дан зиёд америкаликлар она тили деб билишади. Диний эътиқоди бўйича кўпчилик АҚШ аҳолисини протестантлар (57 % га яқин) ва католиклар (28 % га якин) ташкил этади. АҚШ да хотин-қизлар 51,4 %ни, эркаклар эса 48,6%ни ташкил қилади.
Аҳолининг синфий таркиби тараққий этган мамлакатлар учун хос. Унча катта бўлмаган буржуазия (тахминан 250 миллиардерлар ва миллионерлар оиласи, бир қанча йирик ва ўрта буржуазия қатламлари) миллионлаб ишчилар, хизматчилар ва майда фермерлар меҳнатидан фойдаланадилар. Америкаликларнинг ўндан тўққиз (9/10) қисми ёлланиб ишлайди, уларнинг 1/3 қисми ишчилар. қишлок хўжалигида банд кишилар сони саноатдагиларга қараганда 7 марта кам.
Америкаликлар ўз давлати тарихини 1776 йил 4 июл – шимолий Американинг 13 штати Буюк Британиядан мустақиллик Декларацияси қабул қилган кундан бошлаб ҳисоблашади. 1787 йилда Филадельфияда чақирилган Конвент томонидан қабул қилинган Конститутцияда АҚШ федератив давлат сифатида қонуний мустаҳкамлаб қўйилган. АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон бўлган. 1803 йилда АҚШ Франциядан Луизианани сотиб олди, 1819 йилда Испанияни Флоридадан воз кечишга мажбур қилди. 1840-1850 йилларда Мексикадан бир қисм терреторияни ажратиб олди.
1941 йилда 7 декабрда Япония Тинч океанидаги Американинг Перл-Харбор ҳарбий-денгиз базасига ҳужум қилиши АҚШни Гитлерга қарши коалиция таркибида иккинчи жаҳон урушига қўшилишига баҳона бўлди.
АҚШ 1945 йил БМТ устави тасдиқланган Сан-Франциско конференциясида иштирок этди. АҚШнинг фаол иштирокида 1949 йилда НАТО блоки тузилди: 1950-1953 йилларда Корея билан уруш олиб борди; 60-йиллар охири ва 70 йиллар бошида Ҳиндихитойда уруш чиқарди. 1950 йилдан АҚШ таркибига 49-штат сифатида Аляска, 50-сифатида Гавай ороллари кирди.
Мамлакат бой табиий ресурслар ва қулай табиий шароитга эга. Аммо узоқ вақт нооқилона фойдаланиш оқибатида мамлакатда бир қатор энг яхши конлар қашшоқлашиб қолди. Бироқ илмий техника прогресси унча бой бўлмаган ва сифатли конларни очишга имкон яратди. Бу эса АҚШнинг хом ашё базасини сезиларли тўлдирди. Жумладан, кўмир захиралари, молибден, олтингугурт, фосфоритлар ва калий тузлари қазиб олиш кўпайди. Миллий ишлаб чиқариш талабни темир ва мис рудаси, бир неча кам даражада қўрғошин-рух, уран рудалари қондириши мумкин. Марганец рудаси, қалайи, никел, графит, хром, боксит, ноёб металлар кам. Нефт ва табиий газ потенциаллари анчагина катта, аммо ишлатилаётган конлар тез қашшоқланиб қолаяпти. Янги конларни қидириб топиш ва фойдаланишга топшириш жуда суст бораяпти. Бунга сабаб шуки, монополияга АҚШдагига нисбатан қазиб олиш қиймати анча арзон бўлган ривожланаётган мамлакатлар, шунингдек Канада ва Австралия бойликлари маъқул келаяпти. Оқибатда импортда ёқилғи ва минерал хом ашё улуши ортаяпти, миллий минерал база роли пасаяпти. Аляскада нефт конлари иккинчи жаҳон урушидан кейинроқ очилганди, аммо кон заҳираси нисбатан кам экан. 60-йилларда Аляскада қидирув ишлари қайта бошланди ва натижада Прадхо-Бейда заҳираси 2 млрд. тонадан зиёд ноёб кони топилди. У Бофорта денгизи қирғоқларида, Барроу бурунидан 300 км. жануби-шарқда, абадий музликлар бағрида жойлашган.
Турли кўринишдаги ресурслар ва табиий шароит хўжалик ривожланиши учун яхши табиий база бўлиб қолмокда. Шу билан бирга улардан фойдаланишни аёвсизларча олиб борилиши атроф муҳитнинг ҳолатини ёмонлаштирмокда, ҳаво ва сувни ифлослантиришга олиб келаяпти.
Табиатга айниқса кўп сонли урбанизациялашган (шаҳарлашган) территориялар-саноат корхоналарининг катта қисми жойлашган, кўп миқдордаги автомобиллар мавжуд жойларга катта зарар етказмоқда.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling