Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
§. Жаҳон хўжалигида таркибий силжиш ва илмий-техник
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- «йирик-майда»
2.§. Жаҳон хўжалигида таркибий силжиш ва илмий-техник
прогресслар Илмий-техник прогресслар жаҳон иқтисодиёти тузилиши ва хўжалик ўсишига сезиларли таъсир кўрсатади. Илмий-техник прогресслар (ИТП) – жамият ишлаб чиқаришида янги билимларнинг тўхтовсиз ўсиб бориш жараёни ва уларни ҳаётга татбиқ этилишидир. Бу кам меҳнат сарфлаб, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, мавжуд ресурсларни янги манфаатларга сафарбар этишга ёрдам беради. Илмий техник прогресслар –том маънода янги техникаларни, технология ва материалларни, шунингдек прогрессив усулларни бошқарувга ва ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш имконини беради. У эса икки асосий шаклда намоён бўлади: эволюцион техника ва технологияларни босқичма-босқич такомиллаштириб бориш. Иқтисодий ўсиш сон кўрсаткичлари ҳисобига ошиб боради; Инкилобий (революцион), техникани сифат жиҳатдан янгиланиши ва ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини кескин сакрашида намоён бўлади. Илмий-техник прогресслар иқтисодиётни ривожлантиришда ресурсларни тежайди, табиий материаллар ролини камайтиради ва уларни синтетик хом ашё билан алмаштиради. Мажмуада замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш, эгилувчан ишлаб чиқариш тизимини яратишга, ундан ишлаб чиқаришда кенг фойдаланишга олиб келди. Мамлакат ишлаб чиқаришнинг илмий-техник ва технологик даражаси илмий-тадқиқотлар ва тажриба конструкторлик ишларга ажратилаётган маблағга боғлиқ. Жаҳон ялпи ички маҳсулотида илмий тадқиқотларга харажатлар улуши 3 % гача кўтарилди. Жаҳон иқтисодиётида бу харажатларнинг асосий қисми саноати ривожланган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади (96 % гача). Саноати ривожланган мамлакатларда битта тадқиқотчига ривожланаётган мамлакатларга нисбатан 4 марта кўп маблағ ажратилди. Бу жаҳон хўжалиги периферик маркази тузилишини сақлашда бош сабаб бўлиб ҳисобланади. Саноати ривожланган мамлакатларда илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари (НИОКР)га ажратилаётган маблағлар ҳажми кўпайиши меҳнат унумдорлигини 0,23 % га кўпайтираяпти, ривожланаётган мамлакатларда эса – 0,08 % га. НИОКР нинг «еттилик»даги умумий натижаларининг тахминан 25 % бошқа мамлакатларда фойдаланаяпти. Илмий техника прогресслари жамиятнинг такрор ишлаб чиқариш, ижтимоий ва соҳавий тузилишига катта таъсир кўрсатади. Бозорни кенгайтиришга ёрдам берадиган, узоқ фойдаланишга мўлжалланган маҳсулотлар (автомобиллар, телевизорлар, электр товарлари) ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ва бошқа соҳалар ривожига ҳам кўмаклашади. Масалан, кўплаб автомобиллар ишлаб чиқариш 70 йўналишдаги соҳалар ишлаб чиқаришини кўпайишига рағбатлантиради. Илмий техник прогресслар оммавий равишда товарлар яратмасдан туриб, анъанавий меҳнат қуроллари ва истеъмол буюмлари техник даражасини ошириш имконини беради. Бунда ишлаб чиқаришда тўпланиб қолган ортиқча товарлар бозорларни кенгайтиришга шароит тўғдиради. Илмий техник прогресслар транспорт, телекоммуникация, ахборот технологияси соҳаларида халқаро сафарбарликни ихчамлаштирди ва капитал оқими ва ноу-хауни фаоллаштирди. Ахборот ва йўлдош алоқалар, овоз, текст, тасвир узатиш харажатлари ва халқаро тўловларни кескин камайтирдилар. Маълумотларни тезкор узатиш (масалан электрон почта, Интернет орқали) ва телеконференция трасмиллий компаниялар (ТМК) бошқарувчиларини алоқа билан таъминлайди ва бутун жаҳон бўйлаб иш юритиш имконини яратди. Янги технологиялар молия бозори иқтисодиётни либераллаштириш жараёнлари билан давлатлараро рақобатни вужудга келтиради ва миллий бозорларни янги талабларга реакцияси тезлигини оширади. Ахборот технологиялари ахборот ва билимлар алмашишини кўпайтириш имконини беради. Бу глобал йиғув ишлаб чиқариш ва савдо алоқларини яратишга кенг уфқлар очади. Замонавий технология (мисол учун, микроэлектроника, янги материаллар, биотехнология, коммуникация)лар биргаликда ҳаракат қилади ва бир-бирини ривожлантиради. Микроэлектроника ва ишлаб чиқариш технологияси ўсишда микросхемалар бутунлай фудаменталь тадқиқотлар (кимё, физика) га боғлиқ ва махсус металлар, пластмассалар, керамик эритмаларнинг янги турларини ишлаб чиқаришга татбиқ қилади. Кўпчилик Ђарбий Европа мамлакатларида капитални марказлаштириш ва бир жойга тўплаш жараёнлари давом этаяпти. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми кам сонли йирик хўжаликлар қўлида, биринчи навбатда трансмиллий корпорацияларда тўпланаяпти. Жаҳон хўжалигида трансмиллий корпорациялар ўрни кучайиши билан бирга, фақат йирик ишлаб чиқарувчиларгина маҳсулот бирлигида ишлаб чиқаришда ортиқча маҳсулотларни камайтиришга эриша оладилар. Ҳозирги вақтда монополия белгиси бўлиб на фақат компаниянинг йирик ҳажми ва уни бозорни назорат қилиш катталиги, балки унинг монополистик мўлжаллари ва уларни амалга оширишда ҳукмронлик мавқеи мавжудлиги ҳам ҳисобланади. Монополистик мўлжаллар у ёки бу компаниянинг бозорда нарх-навони назорат қилиши ва рақобатга ўрин қолдирмаслигидир. Ривожланган мамлакатлар учун монополия муносабатлари икки тенденция характерида намоён бўлади: бир томондан, монополияни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, бошқа томондан илм-фан ва тажриба-конструкторлик (НИОКР)ни кенгайтиришга ёрдамлашиш. ТМК инновацион даврда қисқартириш мақсадида технологик ҳамкорлик бўйича стратегик иттифоқ тузади. Экспертларнинг тахминларига кўра, 2010 йилга бориб автомобил компаниялари жаҳонда автомобил ишлаб чиқаришнинг 80 % дан кўпроғини назорат қилади. Трансмиллий корпорацияларнинг самарадорлиги ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам жаҳон аренасида келишилган харакатини белгилайди. Жаҳон хўжалигининг ҳозирги замон босқичидаги хусуситялари – ўрта ва кичик бизнесни рағбатлантириш. Барча мамлакатларда кичик бизнес халқаро меҳнат тақсимотида кенг иштирок этмоқда. Турли минтақаларда эса ўз технологияларини олға сураяпти. Масалан, Японияда ишловчилар сони 30 кишигача бўлган корхоналар 10 млн.га яқин. Италия саноатида эса корхоналарда банд ишчи кучларининг салкам ярими одам сони 15 кишигача бўлган корхоналарда меҳнат қилади. Германияда ўрта ва кичик бизнес соҳасида фаол аҳолининг 2/3 қисми банд, майда фирмалар ялпи миллий маҳсулотнинг 50 % ни бераяпти. АҚШда ҳар йили 600 мингта ўрта ва кичик фирмалар ташкил қилинмоқда. Жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида кичик бизнес 80 % гача янги иш ўринларини таъминлайди ва иқтисодиётнинг тармоқ тузилишига таъсир ўтказади. Кичик ва ўрта бизнес «йирик-майда» боғламда салмоқли шерик (партнер) бўлиб қолади. Кичик, ўрта тадбиркорликнинг салмоғи иқтисодиётда иқтисодий ўсиш ва барқарорликда сезиларли аҳамият касб этади. Шундай қилиб, илмий техник прогресслар ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг турли шаклларини вужудга келтирдики, бу мамлакатлар иқтисодий ўсишни мўъатадиллаштиради ва давлатни тартибга солишнинг изчил дастакларидан оқилона фойдаланиш имконини беради. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling