Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Жаҳон ахборот хизматлари бозори


Download 1.56 Mb.
bet42/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

7.§. Жаҳон ахборот хизматлари бозори

Жаҳон ахборот хизматлари секторининг шаклланишида Интернетнинг хизмат роли каттадир. У алоҳида индустрия, иш ўринлари манбаи, электрон бизнес асоси, индивидуал ва корпоратив истеъмолчигача ахборот етказиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Бу ҳодиса кўлами, моҳияти чиндан ҳам улкан. Турли таҳлилчиларнинг баҳосича, Интернет – индустрияси умумий айланмаси 7трлн. доллардан (2004 й.) кўпроқни ташкил қилади.


Интернетга кенг қутбли кириш ўйлаб янги сервислар учун асос яратади. Талаб бўйича видео, интерфаол кўнгил очиш, билимни бойитадиган интерфаол дастурларга кириш, одатдаги видео даражасидан юқорироқ сифатга эришиш шулар жумласидандир. Яна бу технологиялар эртанги кунники эмас, балки бугунники. Интернет персонал компьютерлар ва мобил қурилмалар сонининг ошишига, унга уланишга имкон беради.
Gartner Dataguest маълумотларига кўра, 2000 йил ноябрдан бошлаб хостинг (Webга ахборот жойлаштириш бўйича хизматлар) тармоқда ишчанлик фаолиятини тараққий этишга олиб келди. Энг аввало бутун электрон коммерция катта роль ўйнай бошлади. АҚШ хостинг бозорида тез ўсиш кутилганди – 1999 й. 2,1 млрд. доллар. 2000 й. 2,8 млрд. доллар, 2004 й. 9,3 млрд. доллардан кўпроқ.
Garther Dataguest хостингни маълумотларни сақлаш учун ускуналар етказиб берувчи ва маълум ўтказиш қобилиятга эга канал сифатида характерлайди. Шунингдек турли даржадаги маъмурий ва бошқарув хизматлари жамланган маълум дисклар кенгликларига эга.
Хостинг провайдер томонидан махсус хостинг компания хизматлари билан бир қаторда тақдим этилиши мумкин. Электрон коммерция тараққиёти натижасида бу бозорнинг сезиларли ўсишни кутиш мумкин. Бунда ҳам улгуржи, ҳам чакана бозор тараққиёти кўзда тутилмоқда. Яъни сервис провайдерлар сервисни улгуржи тарзда бошқа сервис- провайдерга сотишлари мумкин. Улар ўз навбатида охирги фойдаланувчиларга хизмат кўрсатадилар. Мазкур бозор тармоқда амалий сервис тақдим этувчи компаниялар ҳисоби сақланиб туради.
Интернетдан керакли ахборотни тез ва қулай олиш усули. Юқорида таъкидланганидек, потенциал харидорнинг сезиларли қисми товарлар ҳиқида ахборотни айнан интернетдан олишадилар. Уларнинг улуши доимий равишда кўпайяпти: Тармоқ рекламаси ҳажми одатдагидан тезроқ ўсмоқда. Масалан, агар 1999 й. улар 3 – 4,5 млрд. долларни ташкил қилган бўлса, 2000 й. 6 млрд. долларга яқин бўлди. 2005 йилда сарфлар 40 млрд. доллар миқдорга етди. Бу бутун реклама бозорининг 6%дан кўпроғини ташкил қилади. Бу ўсиш асосан тармоқдан янги фойдаланувчилар сони ўсиши ҳисобига рағбатлантирилади.
Бугун Интернетдаги рекламага барча сарфларнинг 75% Шимолий Америкага тўғри келаяпти. Европага – 12% га яқин, Осиёга -7% га яқин. Айрим тадқиқотчиларнинг тахминларига кўра, 2005 й. АҚШда тармоқ реклама ҳажми телевизион реклама ҳажмини ортда қолдириб, 22 млрд. доллардан кўпроқни ташкил этди. Телевидения, радио ва бошқа Оммавий ахборт воситалари (ОАВ) дан фарқли равишда тармоқда реклама майдони потенциал тарзда чекланмаган. Аммо шунга қарамасдан алоҳида фойдаланувчиларнинг рекламаларга қизиқиши пасаяпти. Бу янгиликларнинг йўқлиги билан боғлиқ. Агар ярим йил аввал 1% га яқин истеъмолчи кўрган рекламасига қизиқиш билан қараган бўлсалар, энди бу рақам 0,5% га қисқарди. Бугунги кунда реклама берувчи ўз рекламасини жойлаштиришга яхшилаб ўйлаб кўриб киришаяпти. Мисол учун универсал порталлардан ўтувчи реклама улуши 1999 й. 60 дан 40%га пасайди. 2003й. 30% гача тушди. Шу муносабат билан фойдаланувчилар ихтисослашган ресурсларга кетмоқда. Негаки улар қизиқишларига кўпроқ жавоб оладилар. Умумий тенденция интернетда амалга оширилаётган реклама майдонлари улушининг пасайишига олиб келаяпти. Айрим маълумотларга кўра 2005 йилда тармоқда фақат 20%гина имкони бўлган реклама майдони сотилган.
Кундалик ҳаётимизга компьютер техникаси жорий этилаётгани, одамлар ўртасида шахсий мулоқатга, жонли мулоқатга талабни ошираяпти: электрон почта, телеконференция, масофадан туриб ўқитиш, узоқларга кириш имконияти ўзаро «телеворкинг»ни (telework) меҳнат муносабатларига айлантирмоқда. Буларнинг ҳаммаси улкан маблағларни тежашни таъминлайди: сафарларга, идора ускуналари ва бошқа харажатлар. Тобора кўпроқ одамлар уйдан чиқмасдан меҳнат қилишлари мумкин. Ходимлар ўз транспорт харажатларини камайтиришади, тиғиз пайтда йўлларда тиқин ҳосил бўлмайди. Иш берувчиларни эса ходимларни идорага қандай жойлаштириш, қандай тушлигини ташкил этиш ҳақида бошлари қотмайди. Уч маҳал овқатланиш муаммосини яна уй бекалари ҳал этишларига тўғри келади. Бу оилавий муаммоларни кўпайтиради, ҳатто қўйди –чиқдилар бўлиши мумкин.
Шарқий Европада олисдан туриб ишлаш режими ҳам тараққий этаяпти. Яна бу янгилик бир қатор сиёсий ва ижтимоий омиллар билан рағбатлантирилаяпти.
Телеворкинг ўсишига имкон береётган сабабларга қуйидагилар киради:

  • телеворкингнинг давлат томонидан қувватланиши;

  • касаба уюшмалари томонидан тан олиниши ва қувватланиши;

  • телекоммуникацион секторнинг барқарор сармояланиши;

  • алоқа линияси ўтказиш қобилиятинг ўсиши;

  • интернетга кириш арзонлашуви.

Телеворкингни ушлаб турувчи сабаблар қуйидагилардан иборат:

  • маданий анъаналарнинг оммавийлиги чекланганлиги ва телеворкинг машхурлиги етарли эмаслиги;

  • меҳнат қонунчилигида етишмовчилик;

  • саводли фойдаланувчиларнинг етишмаслиги;

  • телеворкинг тизимини қувватлаш учун персоналлар етишмаслиги

ва ҳ.к.
Жуда кўп майда лойиҳалар амалга оширилади. Улар идорага эга эмас. Аниқ дастур билан таъминлашнинг каттагина қисми оффшор дастурлаштириш доирасида амалга оширилади. Бу телеворкингнинг турли кўринишлари ҳисобланади. Қайсиким, унинг марказий идораси – офиси умуман чет элда жойлашган бўлади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling