Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
§. Технологиялар билан халқаро савдо қилиш
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бутунжаҳон интеллектуал мулк
- Оддий
- Роялти
5.§. Технологиялар билан халқаро савдо қилиш
Технологиялар билан халқаро савдо – тижорий асосда хорижий контрагентга илмий –техник фаолият натижаларини етказиб беришдир. Булар нафақат илмий, балки амалий тажриба бойликлари ҳамдир. Технологиялар билан халқаро савдо объектлари бўлиб, интеллектуал фаолият натижасида буюмга айлантирилган ва буюмга айлантирилмаган шакллар ҳисобланади ва бу шакллар ўртасида аниқ чегералар йўқ. Халқаро технология бозори субъектлари сифатида давлат, олий ўқув муассасалари ва илмий тадқиқот ташкилотлари, турли фирмалар ва фондлар, шунингдек жисмоний шахслар –ихтирочилар, олимлар чиқиши мумкин. Технология интеллектуал мулк қисми ҳисобланади ва тегишли тарзда миллий қонунчилик ва халқаро битимлар билан қўриқланади. БМТ тизим махсус муассаса –Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (World Intellectuyal Property Organisation, WIPO, ВОИС) фаолият кўрсатади. У кўп сонли конвенциялар, шартномалар ва давлатлар иттифоқига таяниб иш юритади. Технологиялар алмашинишида қуйидаги бош хилларни ажратиш мумкин: Ихтиро шаклидаги билим ва тажриба саноат нусхалари, товар белгилари, фойдали моделлар. Ихтиролар, уларни муаллифлиги ва монопол ҳуқуқидан фойдаланишни мустаҳкамловчи давлат гувоҳномаси –патент. Патент фақат берилган мамлакатида амал қилади, шунинг учун чет эл патетнтлиги кенг тарқалган. Агар патент эгаси патентдан фойдаланмаса, уни сотиши ёки лицензия битимга асосан фойдаланишига рухсат бериши мумкин. Чет эллик контагентга лицензия бериш халқаро лицензиялаш деб аталади. Лицензия битимининг учта асосий тури мавжуд. Оддий лицензияни сотиш чоғида патент эгаси –лицензия берувчи лицензия объектидан мустақил фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Уни учинчи шахсга бериш ҳам мумкин. Мутлоқ лицензия шартномаси тузилаётганда лицензия берувчи сотиб олувчига лицензия объектига мутлақ ҳуқуқ тақдим этади. Лекин бу объектни ўзи мустақил ишлаб чиқариш ҳуқуқини сақлаб қолади. Тўлиқ лицензия шартномаси тузиш чоғида лицензия берувчи шартнома муддати даврида лицензия объектидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Лицензиялар билан халқаро савдо – технологиялар билан алмашинувнинг асосий шаклидир. Лицензия тўловлари (лицензия учун тўлов) даврийликка – роялти ва бир вақтнинг ўзида – паушалга бўлинади. Роялти – бу интеллектуал ресурслар учун рента. У лицензия харидорининг даромадидан ажралма кўринишида битим муддати давомида тўланади. Паушал тўлов –лицензия битимида қатъий белгиланган сумма, ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулотнинг сотилишига боғлиқ эмас. Илмий –техник, ишлаб чиқариш, бошқарув, тижорий, молиявий ва бошқа характердаги ноу –хау деган умумий номга бирлашган билим ва тажриба улар махсус муҳофаза хужжатлари билан эмас, конфиденциал ҳимоя қилинган, хужжат кўринишида бевосита амалий ишлаб чиқариш тажрибаси сифатида узатилади. Технологиялар билан халқаро алмашинишга халқаро инжиниринг ва ишга доир турли хил хизматлар қўшилади. Халқаро инжиниринг – бу чет эл контрагентига комплек ёки алоҳида инженер –техник турини тақдим этиш. Булар лойиҳалаш, қурилиш объектни фойдаланишга топшириш, корхонага янги технологик жараёнларни ишлаб чиқаришга буюртма олиш, бошқарув, маркетинг ва пудрат хизматлари кўрсатишдан иборат. Халқаро технологиялар алмашинишда олдинги ўринларни саноати ривожланган мамлакатлар – АҚШ, Ғарбий Европа мамлакатлари, Япония эгаллайди. Янги индустриал мамлакатлар Хитой ва Хиндистоннинг роли ошмоқда. Жаҳон иқтисодиёти тараққиётига илмий –техника прогресси ҳиссаси ҳал қилувчи бўлмоқда. Бошқа томондан, илмий –техника тараққиёти илмий –тадқиқотларга ва конструкторлик – тажриба ишлари (НИОКР)га сарфланадиган маблағларга, илмий, инженер кадрлар тайёрлашга ва инновацион соҳада давлат олиб бораётган сиёсатга боғлиқ. Масалан 2004 й. НИОКРда харажатлар улуши АҚШ, Япония, Германияда ИЯМнинг 2,7 -2,9% ни, Франция ва Буюк Британияда 2,3 – 2,4%ни ташқил қилди. Янги индустриал мамлакатлар Европа кўрсаткичларига яқинлашмоқда, Корея Республикаси эса АҚШ кўрсаткичига етай деб қолди. НИОКРни молиялаштириш бўйича асосий харажатлар тадбиркорлик тартибларига тўғри келади (ОЭСР мамлакатлари бўйича 67%), лекин давлат бюджети улуши ҳам катта (АҚШда 33%, НИОКР, 2004 й .) Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling