Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Жаҳон консалтинг хизматлари бозори


Download 1.56 Mb.
bet40/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

6.§. Жаҳон консалтинг хизматлари бозори

Консалтинг хизматлари аллақачон бутун жаҳон индустрияси иқтисодиёти соҳаси ҳисобланади. Қайсиким, у юксалиш жараёнларини ўз бошидан кечирмоқда. Консалтингни, индивидуал фаолиятдан индустрияга айланиши асосий белгилари сифатларидан бири шунда кўринадики, консалтинг хизматларининг катта қисми индивидуал консультантлар томонидан эмас, балки корпорациялар томонидан (консалтинг фирмаси) тақдим этилади. Бу хизмат соҳаси кўпроқ Шимолий Америка (АҚШ ва Канада), Ғарбий Европа, Япония, Австралия, Янги Зеландия ва Сингапурда ривожланган. Аммо консалтинг фирмалари жаҳоннинг деярли ҳамма минтақасида фаолият кўрсатмоқдалар. Ҳозирги кунда дунёда иккита етакчи халқаро касбий (профессионал) консалтинг фирмалар бирлашмаси мавжуд:



  1. Иқтисодиёт ва бошқарув бўйича консультантлар ассоциацияси Европа федерацияси (ФЕАКО). Унга 1960 й. Парижда асос солинган. 1991 йилда эса унинг штаб –квартираси Брюсселга кўчирилган. Ҳозирги пайтда Европа мамлакатларининг 25 миллий ассоциациялари (ҳар бир мамлакатдан биттадан, жумладан, Ғарбий Европа мамлакатларидан 17 та ва Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидан 8та) ФЕАКО аъзолари ҳисобланади. Ассоциациялар – ФЕАКО аъзолари ҳисобланади. Ассоциациялар – ФЕАКО аъзолари 12000 консультантга эга, 1200 консалтинг фирмаларни ўз ичига олади.

  2. Менежмент – консалтинг фирмалар ассоциацияси (АМКФ).

1929 йлда асос солинган. У дунёда энг эски консальтинг ассоциацияси ҳисобланади. Бўлажак АҚШ консалтинг фирмалари миллий ассоциацияси (АКМЕ) 1990 йил ўрталарига келиб ўзини халқаро ассоцация сифатида кўрсатди. Ўзининг номини «Бутунжаҳон консалтинг фирмалар ассоциацияси» деб атади. ФЕАКОдан фарқли равишда АКМЕ ҳозирча миллатлараро эмас, балки транс миллий бирлашмадир. Чунки унинг халқаро мақоми шунга ассосланганки бу ташкилот аъзоси бўлиб йирик Америка консалтинг фирмалари ҳисобланади. Улар дунёнинг барча минтақаларида филиалларга эга.
Касбий консалтинг ассоциациясидан ташқари яна бошқа ташкилотлар ҳам мавжуд. Қайсиким, консультантлар менежмент соҳасида бошқа мутахассисларга қўшиладилар: ўқитувчилар, профессионал менежерлар ва ҳ.к. бу ташкилотларга киради:

  • Менежмент тараққиёти Европа фонди (EFMD);

  • Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари менежмент тараққиёти ассоциацияси (CEEMAN);

  • Америка менежмент ассоциацияси (АМА);

  • Бутуняпон менежмент ташкилоти федерацияси (ZEH – NOH- REN).

Халқаро консалтинг хизматлари тараққиёти характерли хусусиятлари шундаки, унга йирик аудиторлик фирмаларини фаол жорий этиш киритилган. Қайсикимки, юқори элиталари улкан қўшилиши натижасида унинг сафлари аста –секин торайиб 1980 йиллар бошида «катта саккизлик»ни ташкил этди. 1990 йилга келиб, «олтилик», бугунги кунда «катта бешлик» кўринишини олди. Ҳозирги «катта бешлик» иштирокчиларига «Прайс Уотерхуа Купрез», «Эрнст энд Янг», «КПМГ», «Делойт энд Туш», «Артур Андерсен»лар киради.
Консультация бериш бухгалтерлик хизматлари табиий давоми сифатида ривожлана бошлади. Бу фирмалар жадал суръатда ўз манфаатлари уфқларини кенгайтирдилар ва операцион консалтингда етакчиликни эгаллади. Яъни, оператив бошқарув муаммоларини ҳал этиш соҳасида бошқарув ҳисобини ва бошқарув ҳисоботини йўлга қўйишни амалга оширди. Ички молиявий менежмент ва асосий бизнес –функция турли аспектларини тартибга солди. Бундан ташқари, консультация хизматлари даромадлари ошишини тез баҳолаб, анъанавий аудитларга тақсимланган ҳолда стратегик консалтинг майдонида фаол рақобат олиб бора бошлади.
Ҳозирги замон жаҳон индустрияси бошқарув консалтингида юқори динамик тараққиёт кузатилмоқда. Унинг доирасида ўн йиллик етакчилар улуши тўхтовсиз ўсмоқда.
Бошқарув консалтинги индустриясининг гуркираб ўсиши билан параллел равишда соҳа етакчилари ҳажмлари кўпайиш жараёнлари тезлашиши ва уларни трансмиллийлашуви кузатилмоқда. Бу жараёнларга мисол қилиб, органик асосда йириклашувни таъминлаган алоҳида етакчи компанияларни кўрсатиш мумкин. Оқибатда кейинги ўн йилда улкан қўшилишлар рўй берди.
Консалтинг хизматлари жаҳон бозори тизимида инженер консалтинг хизмати – инжиниринг ва реинжиниринг муҳим ўрин эгаллайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling