Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
§. Халқаро хизмат кўрсатиш ва сервис бозорини тартибга солиш
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хизматлар савдоси бўйича бош битим (General Agreement on tradein Services, GATS, ГАТС)
2.§. Халқаро хизмат кўрсатиш ва сервис бозорини тартибга солиш
Халқаро хизмат кўрсатиш ва сервис бозори тегишли халқаро ташкилотлар томонидан тартибга солинади. Улар орасидан 40 га яқин халқаро ташкилотларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар, хусусан Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БЖСТ), БМТ савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД), Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭСР), фан, маданият ва талим бўйича БМТ ташкилоти (ЮНЕСКО), Интеллектуал мулк бутун жаҳон ташкилоти (ВОИС) ҳ.к. XXI аср бошларида хизмат кўрсатиш савдосини тартибга солувчи асосий халқаро актлардан бири –Хизматлар савдоси бўйича бош битим (General Agreement on tradein Services, GATS, ГАТС). ГАТТ Уругвай раунди чоғида қабул қилинган ва Бутун жаҳон савдо ташкилотини ташкил этиш ҳақидаги Битимга бош иловалардан бири ҳисобланади. БЖСТ юридик асосларидан бири (ГАТТ -1994 билан бир қаторда) . ГАТС биринчи марта дискриминациясиз халқаро хизмат кўрсатиш савдоси механизмини яратди. Унинг асосида ҳалол рақобат ва келишилган қоидалар мужассамлашган (ГАТС 35 моддадан иборат, 6 қисмга бирлаштирилган, шунингдек иловага эга). Хизмат кўрсатиш савдосининг қуйидаги жиҳатлари кўриб чиқилади: белгилаш ва қўлланиш соҳаси; умумий мажбуриятлар ва қоидалар (нисбатан қулайроқ режим, ошкоралик, ривожланаётган мамлакатлар иштироки хусусиятлари, иқтисодий интеграция ҳисоби, ички тартибга солиш, ҳимоя чораларини қўлланиш имконияти, умумий ҳоллар, субсидия ва бошқ.); специфик мажбуриятлар (бозорга кириш, миллий режим, қўшимча мажбуриятлар); аста–секин либераллаштириш (специфик мажбуриятлар бўйича музокаралар, специфик мажбуриятлар рўйхати ва уларнинг ўзгартирилиши); институтционал мажбурият (консультация, баҳсларни тартибга олиш ва қарорларни бажарилиши, хизмат кўрсатиш савдоси бўйича кенгаш); хулосавий низом. Иловаларда молиявий хизмат кўрсатиш батафсил кўриб чиқилади, уларнинг тавсифи берилади, белгилашлар келтирилади ва ГАТС қоидалари ва умумий мажбуриятлардан олиш имкониятлари кўрсатилади. ГАТС тартибга соладиган хизматлар савдосида миллий чегара орқали кўчадиган хизматлар ҳам битим иштирокчилари мамлакатлар территориясида ишлаб чиқариладиган ва хорижий жисмоний ва юридик шахслар истеъмол қиладиган хизматлар ҳам қўшилади. ГАТС икки тур мажбуриятни кўзда тутади: умумий, яъни сўзсиз тартибда мамлакат томонидан қабул қиладиган; специфик, яъни у ёки бу мамлакатлар хизматлар бозорига киришнинг аниқ шартига даҳлдор. Умумий мажбурият – бу энг аввало кўпроқ қулай режим (РНБ), у иштирокчи мамлакатларини миллий хизматлар бозорига киришни тенг таъминлайди, аммо бундай кириш шартларини белгиламайди. ГАТСни имзолай туриб, давларт дарҳол ўзининг хизматлар бозорининг барча секторларида етказиб беришни миллий режим даражасигача либераллаштиришга мажбур эмас. Кириш ҳақидаги музокаралар чоғида хизматлар алоҳида секторлари учун миллий иқтисодиёт сиёсати ва ривожланиш даражаси истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ўтиш даври маълум давомийлигига эришиши мумкин. Хизматлар бозорининг бундай кейинги либераллаштирилиши кўп томонлама янги музокаралар ўтказиш билан боғлиқ бўлади. Хизматлар турлари турли даражада либераллаштирилган. Турли гуруҳ мамлакатлар хизматлар бозори очиқлигига ҳар хилда манфаатдорлар. Аммо бироқ БЖСТ аъзолари бўлган кўпчилик мамлакатлар миллий режимдан олинган, ёки ҳатто қўлай режимни сақлашади. Табиийки хизматлар бозорини либераллаштирилишидан аввало ривожланган давлатлар ва транс миллий корпорациялар манфаатдор. Хизматлар бозорининг турли секторлари бир хил даражада либераллаштирилмаган. Кўпроқ очиқ соҳаларга туризм киради. 1990 йилда телекоммуникация ва ахборот технологиялари бозорларини либераллаштириш тўғрисида битим тузилди. У нафақат гуркираб ривожланиб бораяпти, балки арзонлашаяпти ҳам, шунингдек молиявий хизматлар бозорида суғурта ва кредит қийматларини пасайтиришга олиб келиши мумкин. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling