Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Ижтимоий ахлоқий маркетинг концепцияси


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Ижтимоий ахлоқий маркетинг концепцияси - бу концепция 
корхонанинг вазифаси якка шахсларнинг талабини ўрганиш, таҳлил қилиш 
ва бу талабларни самарали қондиришдан, айни пайтда умуман жамият 
бутунлигини сақлаш ва мустаҳкамлашдан иборат деб қарайди. Ижтимоий-
ахлоқий маркетинг концепцияси бошқаришнинг бозор концепциясига 
нисбатан кучайиб бораётган экологик муаммолар, табиий ресурсларнинг 
етишмаслиги, умумжаҳон инфляцияси, ижтимоий хизмат соҳаларининг 
ғариб ҳолати туфайли бу дастур бизнинг замонамизга тўғри келишига 
билдирилган шубҳалар авж олиб тўрган паллада майдонга келди. Дастлаб 
фирмаларнинг бозор муносабатларидаги фаолияти асосан фойда 
олишгагина қаратилди. Кейинчалик улар ҳаридор эҳтиёжларини 
қондиришнинг стратегик аҳамиятини англаб етдилар ва натижада бозор 
маркетингги концепцияси пайдо булди. Бугунги кунга келиб, улар бирор 
муҳим ишга қўл уришдан олдин, жамият манфаатлари ҳақида ҳам уйлай 
бошлайдилар. Ижтимоий-ахлоқий маркетинг бозор иштирокчиларидан 
маркетинг сиёсати доирасида уч омилни ўзаро боғлигликда қарашни талаб 
этади, бу омиллар - фирма фойдаси, ҳаридор эҳтиёжлари ва жамият 
манфаатлари. Бу қуйидаги 1.5.-расмда ўз ифодасини топган. 
1.5. - расм. Ижтимоий аҳлоқий маркетинг субъектлари 
Жамият манфаатлари 
(умуминсоний қадриятлар) 
Харидор эҳтиёжлари 
Фирма фойдаси 
(фойда) 


28
Маркетингни ўзаро алоқавий концепцияси. Маркетингни ўзаро 
алоқавий концепциясининг асосий ғояси ҳаридорлар билан бошқа олди-
сотди 
жараёни 
қатнашчилари 
ўртасидаги 
муносабатлар 
(коммуникация)дан ташкил топади. Маркетингни ўзаро алоқаси самарали 
коммуникация, шахсий мулоқотлар аҳамиятини оширади. Маркетингни 
ўзаро алоқаси коммуникацияни кенгроқ жиҳатда – компания билан унинг 
шериклари ўртасидаги даромад олиб келувчи ҳоҳлаган ўзаро алоқаси 
сифатида кўради. 
Савдо, кейинчалик саноатда маркетингни фаол қўлланиш жараёни 
ўтиш даври иқтисодиётининг хусусиятлари бўлиб ҳисобланади. XXI 
асрнинг 2008 йилида иқтисодиёти ривожланган давлатларда молиявий 
инқирознинг вужудга келиши натижасида молия бозорлари хизматларида 
маркетинг тизимини кенг қўллаш аҳамияти янада ортади. 
Маркетинг эволюцияси маркетинг концепциясини, шаклини ва 
элементларини ўзгариши билан кўзатилади. Қуйида маркетинг 
эволюциясини назарий асослари, услублари, қўллаш соҳалари билан 
танишиб чиқамиз (1.4.-жадвал). 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling