Бош тўсинни лойиҳалаш
Деворнинг маҳаллий устиворлигини таъминлаш. Кўндаланг бикрлик қовурғаларни ҳар бир ёрдамчи тўсин тагига a=136 см (8–расмга қаранг) қадам билан жойлаштирамиз.
(19) формулага асосан қовурғанинг ўлчамларини аниқлаймиз. Қовурғанинг эни қуйидагича:
Қовурғанинг энини 50 мм қабул қиламиз, унинг қалинлиги эса:
“Сортамент”га асосан 6 мм қабул қиламиз. Демак кўндаланг бикрлик қовурғаларининг кесим юзаси 50х6 ммга тенг.
Деворчадаги нормал ва урунма кучланишни (21) формулага асосан ҳисоблаймиз:
Бу ерда 1000 ва 10 сонлар ўлчов бирликларини бирхиллаштириш коэффициентлари.
Критик нормал кучланишни аниқлаймиз. Деворнинг қистирилиш параметри (22`) формулага биноан:
2 – жадвалга асосан коэффициентни аниқлаймиз ccr =30,0.
Демак, критик кучланиш:
(23) формула( ) га асосан критик урунма кучланишни аниқлаш учун бўлма ўлчамларини hw=160,6 ва a=136 см эканлигини эътиборга олсак:
Деворчанинг маҳаллий устиворлигини (20) формула асосида текширамиз:
Текшириш бажарилди.
Тўсиннинг таянч тугунини ҳисоблаш. Таянч қовурғанинг энини токчанинг кесимини ўзгартирилган токча энига тенг қилиб қабул қиламиз bop = b1 = 24 см (9 – расмга қаранг). С 275 синфидаги пўлатнинг эзилиши ҳисобий қаршилиги Rp = 360 МПага тенг. (24) формулага асосан кесим юзасининг талаб қилинган майдони ва таянч қовурғанинг қалинлиги қуйидагича топилади: ,
Листли пўлатлар “Сортамент”ига асосан қовурғанинг қалинлигини 20 мм га тенг қилиб қабул қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |