Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги темиз давлат университети


Download 210.7 Kb.
bet2/10
Sana18.06.2023
Hajmi210.7 Kb.
#1582048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Abdullayev Jonibek

Тузувчилар: Бино - иншоотлар архитектураси ва қурилиши” кафедраси мудири Тураев Ш.С
Бино - иншоотлар Архитектураси ва қурилиши” кафедраси ўқитувчиси Жўраев С.М


ТақризчиларБино - иншоотлар Архитектураси ва қурилиши” кафедраси катта ўқитувчиси Чориев А.Ж.

Бино - иншоотлар Архитектураси ва қурилиши” кафедраси мажлисида (2023 йил .... ...... -сонли баённомасида) ва “Архитектура ва қурилиш” факультетининг илмий-услубий кенгаш йиғилишида (2023 йил ____ ноябрь ____-сонли баённомасида) кўриб чиқилган ва маъқулланган.


Кириш

“Ишчи майдоннинг тўсинлар катагини жойлаштириш” мавзусидаги курс лойиҳаси ҳисоб ишлари А-4 форматда 20-25 бетдаги тушунтириш хатида келтирилади ва лойиҳанинг график қисми А-1 форматдаги 1 та листда бажарилади. Тушунтириш хатида кабул қилинган конструктив ечимларни ва схемаларни асослаб бериб конструкцияларнинг ҳисоби келтирилади. Лойиҳанинг график қисмида эса ишчи майдон тўсинлар системасининг жойлаштириш схемаси, асосий юк қўтарувчи конструкцияларнинг ишчи чизмалари ва тугунлари кўрсатилади.


Тушунтириш хати қуйидаги қисмлардан иборат:

  1. Тўсинлар катагини жойлаштириш вариантларини таққослаш, пўлат тўшама ва тўсинларнинг ҳисоби.

  2. Пайванд бош тўсиннинг ҳисоби.

  3. Марказий сиқилган устуннинг ҳисоби.

Лойиҳанинг график қисми қуйидаи қисмлардан иборат:

  1. Тўсинлар катагини жойлаштириш схемаси, конструктив элементлари ва тугунлари.

  2. Бош тўсиннинг ишчи чизмалари ва сарфланган пўлат материалнинг таснифи.

  3. Устун ишчи чизмалари ва сарфланган пўлат материалнинг таснифи.

  4. Асосий монтаж тугунлар (бош тўсиннинг туташ тугуни, ёрдамчи тўсиннинг бош тўсин билан туташмаси ва бош тўсиннинг устун билан бирикиши).

Курс лойихаси топшириғи маълумотлари ва уларнинг вариантлари қуйида келтирилган:



Дастлабки маълумотлар

Вариантлар

1

Бўйлама йўналишдаги устунлар қадами (м)

12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20

2

Кўндаланг йўналишдаги устунлар қадами (м)

4,5; 5; 5,5; 6; 6,5; 7

3

Тўшама устининг белги(отметка)си (м) –1-қават полига нисбатан баландлиги

6; 6,5; 7; 7,5; 8; 8,5; 9; 9,5; 10

4

Тўшамага тушадиган фойдали юк (кн/м2)

12, 14, 16, 18, 20, 22, 24, 26, 28, 30, 32

5

Ёпманинг қурилиш баландлиги (м)

1,6; 1,8; 2,0; 2,2; 2,4

6

Тўшама тўсин учун пўлатнинг синфи

C235, C245, C255, C275

7

Бош тўсин учун пўлатнинг синфи

C245, C255, C275, C285, C345, C375

8

Устун учун пўлатнинг синфи

C235, C245, C255, C275

9

Фундамент учун бетоннинг синфи

B10, B15

10

Ишчи майдонининг ўлчамлари (эни ва узунлиги)

3Вx3L, 3Bx4L, 4Bx3L, 4Bx4L

Курс лойиҳасига топшириқ “Қурилиш конструкциялари” кафедрасида махсус компьютер дастури асосида берилади ва ҳар бир вариантдаги қийматлар тасодифий танланади.





Download 210.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling