Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги темиз давлат университети


Download 210.7 Kb.
bet8/10
Sana18.06.2023
Hajmi210.7 Kb.
#1582048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Abdullayev Jonibek

Курс лойиҳасини расмийлаштириш

Курс лойиҳаси ҳисоб тушунтириш хати ва график чизмалар кўринишида расмийлаштириш.


Ҳисоб тушунтириш хатида тўсинлар катаги конструкцияларининг ҳисоби келтирилади. Хисоб тушунтириш хатининг таркибий тузилиши услубий кўрсатмада келтирилган. Курс лойиҳасининг жилди иловада келтирилган намуна сифатида расмийлаштирилади. Ҳисоб ишлари услубий кўрсатмада келтирилган формулалардан фойдаланиб, шу кетма-кетлик асосида бажарилади ва ҳар бир қийматнинг ўлчов бирлиги келтирилади.
Ҳисоб тушунтириш хати А-4 форматда атрофи ҳошияланган варақларда саҳифаларга рақам қўйилиб расмийлаштирилади. Ҳисобий схемалар чизма асбобларидан фойдаланган ҳолда бажарилиши шарт. Ҳисоб тушунтириш хатининг якунида файдаланилган адабиётлар ва норматив ҳужжатлар келтирилиши лозим.
Курс лойиҳаси раҳбарининг рухсати билан ҳисоб тушунтириш хатини компьютерда Microsoft Word матн муҳарриридан фойдаланиб, Times New Roman 14 шрифтида расмийлаштириш мумкин. Курс лойиҳасининг ҳимоясига ҳисоб тушунтириш хати чоп этилган ва тикилган ҳолда электрон файли билан биргаликда тақдим этилади.
График чизма кисми А-1 форматада (иловага қаранг) расмийлаштирилади. График чизмада тўсинлар катагининг монтаж схемасининг режасида кўндаланг ва бўйлама қирқимлар кўрсатилади. Чизмада монтаж элементлари ва тугунлари ўлчамлари билан ўқ чизиқлари кўрсатилган ҳолда масштаб асосида чизилиши лозим. Тўсинлар катагининг монтаж схема режаси – 1:200, 1:400 масштабда лойиҳаланади. Шу билан бирга монтаж тугунлари ва конструктив элементларнинг ишчи чизмалари келтирилади. Чизмада бош тўсин (жўнатиладиган элемент), бош тўсиннинг монтаж тугунлари, устун, бош тўсин билан ёрдамчи тўсиннинг таянч тугунлари ва бош тўсиннинг устунга таяниш тугуни чизилади. Чизманинг ўнг томонида пўлат таснифи жадвали, жўнатиладиган элементлар жадвали, шартли белгилар ва изоҳ келтирилади.
График чизманинг бурчак штампи намунада келтирилган.
График чизма қўлда ёки компьютерда AutoCAD программаси ёрдамида бажарилиши мумкин.



  1. Download 210.7 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling