Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги темиз давлат университети
Download 210.7 Kb.
|
Abdullayev Jonibek
1.2. Прокат тўсинларни ҳисоблаш
Ёрдамчи тўсинлар ва тўшама тўсини қўштавр кесимли прокатлардан лойиҳаланади. Бу турдаги профиллар сортаменти 1 ва 2 жадвалларда келтирилган. Бу тўсинларнинг ҳисобий схемаси бир равоқ(пролёт)ли шарнирли таянган бўлиб, унга тўсиннинг хусусий оғирлиги ёпманинг хусусий оғирлиги ва ёпмага тушаётган фойдали юк таъсир этади. Кесим юзасининг талаб қилинган қаршилик моменти: (3) бу ерда: Mmax – тўсиндаги максимал эгувчи момент; c1 – кесим юзасида пластик деформацияни ошишини эътиборга олувчи коэффициент; R y– пўлатнинг ҳисобий қаршилиги; c – ишлаш шароитини ҳисобга олувчи коэффициент. Агар тўсин қайишқоқ ишласа, у ҳолда коэффициент с1 = 1,0 га, пластик деформация эътиборга олинганда коэффициент с1 = 1,1 га тенг деб қабул қилинади. Прокат тўсинларни пластик деформация эътиборга олган ҳолда ҳисоблаш тавсия этилади. Wmр - нинг аниқланган қиймати асосида “Сортамент”га асосан Wx ≥ Wmp. Шартни қаноатлантирувчи профил танланади. Бундай тўсиннинг мустаҳкамлиги таъминланган ҳисобланади. Тўсиннинг бикрлиги қуйидаги формула билан текширилади: f ≤ [f], [f] = l / 200 (4) Юкнинг текис тақсимланган ҳолатида тўсининг эгилиши қуйидагича аниқланади: (5) бу ерда: qn – юкнинг меъёрий қиймати; E – пўлатнинг эластиклик модули – 2,06 ·105 МПа , Ix - х–х ўқига нисбатан кесим юзасининг инерция моменти. Агар салқилик бўйича шарт бажарилмаса, у ҳолда инерция моменти катта бўлган профил танланади ва текшириш қайта амалга оширилади. Агар тўсинга яхлит тўшама таянган бўлиб унга махкамланган бўлса, унинг умумий устиворлиги текширилмайди. Агар унга устидан тўшама тўсин таянса унинг устиворлиги қуйидаги формула билан текширилади: (6) бу ерда: l0 – маҳкамланган нуқталар орасидаги масофа (юқорида ётувчи тўсинлар қадами); b, t – тўсин токчасининг эни ва қалинлиги; h0 – токча ўқлари орасидаги масофа. Параметр δ тўсиннинг эластик ҳолатида δ = 1 га, пластик деформацияни ҳисобга олганда эса δ = 0,3 га тенг. Агар (6) формула бўйича текшириш бажарилмаса, у ҳолда тўсиннинг эркин узунлигини l0, камайтириш юқорида ётувчи тўсинларни кичик қадам билан жойлаштириш ёки кенг белбоғли қўштавр танлаш керак. Download 210.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling