Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Термиз давлат университети Иқтисодиёт факултети


Download 0.79 Mb.
bet20/21
Sana20.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1631880
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Qahhorov Hojiakbar 519 moliya sirtqi

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагиларни инобатга олинг:
1) қурилиш корхоналари учун ЯСТ ставкаси 5%ни ташкил этади ПҚ-3454-сон қарорга 9-1-илова;
2) қурилиш корхоналари ЯСТни ер солиғининг 3 баравар суммаси кўринишида энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўлайдилар 2203-сон Низом.
Энг кам ЯСТни ҳисоблашда фойдаланиладиган ер участкаларининг умумий майдони (солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган СК 280 м. 2-қ. ва солиқ солинмайдиганлари СК 282 м. 2-қ. бундан мустасно), шу жумладан ижарага олинган бинолар эгаллаган ер ҳисобга олинади. Корхона ижарага оладиган офис 2 қаватли бинода жойлашганлиги сабабли фақат битта қаватга тўғри келадиган қисми ҳисобга олинади.
Ер участкалари майдони 0,836 гектарни (0,8 + 260 / 10 000 + 200 / 10 000 / 2) ташкил этади.
Тошкентда ер солиғи ставкалари зоналар бўйича табақалаштирилган ПҚ-3454-сон қарорга 19-илованинг 5-жадвалиЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда 5-зона учун белгиланган ер солиғи ставкаси – 1 га учун 26 235 094 сўм қўлланади;
Бу – муҳим! ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини 2203-сон Низомга 3-илова тақдим этиш зарур. У чорак учун тўлдирилади.
ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси чорак давомида олинган солиқ солинадиган ялпи тушумдан келиб чиқиб, имтиёзлар ва ЯСТнинг белгиланган ставкасини қўлламасдан аниқланади;
4) етказиб берувчидан олинган чегирма, шунингдек ёш оила аъзолари бўлган ходимларга уй-жойни мулк сифатида сотиб олишлари учун текинга йўналтирилган маблағлар солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтиради, бироқ солиқ солинадиган базанинг 10%идан ортиқ миқдорда эмас СК 356 м..
Камайтириш фоизи ялпи тушумдан, шу жумладан қонунчиликда назарда тутилган ЯСТ бўйича чегирмалар суммасига камайтирилган бошқа даромадлардан ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу вазиятда солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) етказиб берувчининг чегирма суммасига камайтирилади. Сўнг олинган натижадан солиқ солинадиган базани камайтирадиган чекланган сумма аниқланади.
Ушбу имтиёзни қўллаётганда ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни (болани) 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак (аёл), бева (бева аёл) кишилар тарбиялаётган оилалар киритилишини ҳисобга олинг 18.05.2007 й. ПФ-3878 3-б.;
5) 2017 йил 1 апрелдан ЯСТ тўловчи микрофирма ва кичик корхоналар қурилиши марказлаштирилган молиялаштириш манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚС тўлайдилар СК 349 м.. Бунда ҚҚС тўлайдиган ЯСТ тўловчилар қуйидагиларга ҳақли:

  • ЯСТни бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасига камайтириш, бироқ 50%дан ортиқ миқдорда эмас СК 360 м. 2-қ.Бунда фақат марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган бажарилган ишлар ҳажмидан ҳисобланган ЯСТ суммаси камайтирилади;

  • солиқ солинадиган ва солинмайдиган оборотлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш СК 218 м. СК 221 м.;

  • қонунчиликда назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш.

Ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида ва (ёки) мутаносиб усулни қўллаб аниқланади. Ушбу вазиятда корхона ҳисоб сиёсатида календарь йил учун танлаган мутаносиб усулдан фойдаланади. Яъни ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси умумий оборот суммасидаги солиқ солинадиган оборот салмоғидан келиб чиқиб аниқланади;
6) материалларни текинга беришдан кўрилган зарарлар корхонанинг бошқа операцион харажатлари таркибига киритилади ва ЯСТ ҳисоб-китобига таъсир кўрсатмайди.
2018 йилда харид қилинган материаллар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚСнинг умумий суммаси 78 000 минг сўмни ташкил этди.
ҚҚС солинадиган оборот улуши бир йилда 45%ни ((382 000 + 150 400) / (878 260 + 311 200) х 100) ташкил этган. Бинобарин, корхона 35 100 минг сўм (78 000 х 45%) миқдоридаги ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин.
2018 йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси 71 380 минг сўмни ((382 000 + 150 400) х 20% – 35 100) ташкил этади.
Ўтган ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммаси (ўтган ҳисобот даври учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри) – 5 983,808 минг сўм.
Ўтган давр учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ўтган ҳисобот даври учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 040-сатри) – 880 060 минг сўм.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling